Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet9/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Глобализм ва аксилглобализм.
Ҳозирги замон глобаллашув жараёни ўта мураккаб. Унинг турли мамлакатлар иқтисоди, сиёсати ва маънавиятига ўтказаётган таъсири яна ҳам турлича тарзда намоён бўлмоқда. Шу боис ҳам нисбатан жаҳонда бир-бирига нисбатан рақобатда бўлган икки гуруҳ: глобалистлар ва аксилглобалистлар гуруҳлари вужудга келди.
Глобаллашувнинг жамият ҳаётининг турли соҳаларида намоён бўлишини, ўтказаётган таъсирини, эришаётган ютуқларини кўз-кўз қилувчи, ундан фахрланувчи, уни қўллаб-қувватловчилар глобалистлар деб аталади. Улар орасида давлат арбоблари, сиёсатдонлар, саноатчи ва бизнесменлар кўпроқ учрайди. Глобалистлар сиёсий жараёнларни, ҳуқуқий муносабатларни, фуқароларнинг эркин кўчиши, иқтисодий интеграциянинг чуқурлашувини, капитал, инвестициялар эркин ҳаракатини қўллаб-қувватлашади. Сиёсий жараёнлар ривожидан тортиб миграциягача, иқтисодий жараёнлар интеграциясидан тортиб капитал чиқаришгача бўлган ҳаракат эркинлиги уларнинг фикрича инсониятга чексиз имкониятлар ато этади. Фан, таълим ва технологиялар соҳасидаги имкониятлар янада ошади. Жамият ҳаётининг турли соҳаларида турли халқлар томонидан кашф этилган кашфиётлар, ихтиролар, ақлий салоҳият, ҳар бир минтақанинг табиий-географик имкониятлари бирлаштирилади. Бу салоҳият инсониятни фаровонликка, юксакликка етаклайди. Инсон ўзига қаратилган барча глобал масштабдаги муамоларни, ҳавф-хатарларни биргаликда ечиш имконига эга бўлади. Шу боис улар глобаллашув жараёнларини қўллаб-қувватлашади. Глобаллашув мухолифлари эса аксилглобалистлар номини олган бўлиб улар орасида кўпроқ сўл кучлар, миллий-маданий уюшмалар, касаба уюшмалари ва ёшлар ташкилотининг вакиллари бор. МДҲ ҳудудида аксилглобалистлар Россия Федерацияси ҳудудида фаол ҳаракат олиб бормоқда. Бу ерда улар турли анжуманлар, семинарлар ўтказиш учун тўпланиб турадилар.
ХХ аср ўрталарида глобаллашувнинг институтционаллашуви, яъни ташкиллашуви кучайгандан кейин бу жараённинг ўзи ҳам кескин тезлашди ва шиддатли тус олди. Институционаллашувнинг кучайганини Бутунжаҳон савдо ташкилоти, Халқаро Валюта жамғармаси, Жаҳон банки, Европа тараққиёти ва тикланиш банки ташкилотларининг вужудга келгани мисолида ҳам кўриш мумкин.
Глобаллашувнинг тезлашиши ва кучайишига жавоб сифатида аксилглобалистларнинг фаолияти ҳам кучайди. Улар глобаллашувнинг фақат салбий оқибатларига эмас, умуман унинг ўзига ҳам қарши чиқа бошладилар. Масалан, россиялик файласуф ва ёзувчи А. Зиновев «Аксилглобализм векторлари» номли анжуманда сўзлаган нутқида шундай дейди: «Глобаллашув янги жаҳон урушидир. У янги типдаги жаҳон уруши. Бу урушда тирик қолишнинг қаршилик кўрсатишдан бошқа йўлини кўрмаяпман. Фақат қаршилик!» - деган эди.
«Аксилглобализм векторлари» анжуманидаги яна бир маърузачи А. Паршев эса глобаллашувга қуйидагича таъриф беради: «Аслида глобаллашувнинг асосий мазмуни бошқа мамлакатларда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг қўшимча қийматини, дунёдаги асосий заҳираларини ўзлаштиришдан иборат». Фақат бу ўзлаштириш янгича мазмунда бўлиб уни ҳеч ким босқинчилик деб атамайди.
Албатта бу фикрга турлича муносабат билдирилиши мумкин. «Глобаллашув»ни фақат салбий ҳодиса сифатида баҳолаш ва унга қарши туриш ижтимоий ҳаётдаги турли хил табиий, ижтимоий боғлиқликларни инкор этишга олиб келиши мумкин. Глобаллашув жараёни «мафкуралашишдан», унинг мақсадларидан холи бўлиши керак.


Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish