Глобаллашувнинг намоён бўлиш соҳалари. Глобализм ва аксилглобализм.
Глобаллашув туфайли инсоният кишилик жамияти ривожининг мутлақо янгича мазмун-моҳият касб этадиган даврига қадам қуйди. Бу даврда жаҳон мамлакатлари ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, илмий-маданий алоқалар ҳар қачонгидан шиддат билан кучаймоқда. Оқибатда юзага келган глобаллашув жараёнлари ўз таъсирини ўтказмаган биронта соҳа қолмади. Жумладан глобаллашув жамиятнинг ҳаётининг маънавий–мафкуравий, демографик соҳаларига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда ва яққол кўзга ташланмоқда. Президентимиз таъбири ила айтганда глобаллашув «... ҳозирги шароитда мавкуравий таъсир ўтказишнинг ниҳоятда ўткир қуролига айланиб, ҳар хил сиёсий кучлар ва марказларнинг манфаатларига хизмат қилаётганини соғлом фикрлайдиган ҳар одам, албатта, кузатиши муқаррар».
Жамият ҳаётининг турли соҳаларида глобаллашув жараёнлари қандай йўналишларда содир бўлмоқда деган саволга жавоб излаганда қуйидагиларни таъкидлаш ўринли бўларди.
Ҳокимиятнинг глобаллашуви- барча халқларни ўзида бирлаштиришни мақсад қилиб қўйган, аслида ҳокимият бир ҳовуч гегемонлар қўлида бўладиган «жаҳон салтанати» ни барпо этишга интилиш. Бу ҳокимият аслида йирик молия олигархлари, трансмиллий корпорациялар манфаатини ифода этади.
Сиёсий глобаллашув- давлат ваколатларининг катта қисмини трансмиллий корпорацияларга, иқтисодий бирлашмаларга беришни тарғиб қилган холда муайян ҳудуддаги миллий давлатчилик «гегемонлиги» га барҳам беришни ифода этувчи мафкуравий жараён.
Иқтисодий глобаллашув- трансмиллий корпорациялар, йирик молия гуруҳлари томонидан жаҳонни ягона бозорга айлантириш ва шу тарзда унда ўз танҳо ҳукмронлигини ўрнатишга интилиш.
Маданий соҳада, оммавий маданиятнинг ривожланиши, айниқса, мусиқа, кино, театр, шоу-кўрсатувлар, кийиниш, оммавий-ахборот воситалари фаолиятларининг бир хиллашуви, турли халқлар маданиятининг ўзаро таъсири, бир-бирини бойитиши туфайли маданиятлараро алоқаларнинг мустаҳкамланиши ва янги замонавий анъаналарнинг шаклланиши ва ҳ.к.лар.
Маънавий-мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви - миллий бағрикенгликни, миллат ҳаётининг аҳлоқий асосларини, унинг миллий ўзига хослигини рад этувчи мондуализм ғояларини тантана қилишини таъминлашга асосланади.
Демографик глобаллашув - «глобал этнос» нинг шаклланишини таъмин этиш йўлида турли халқларнинг ассимиляциясини, уларнинг аралашиб кетишини ифода этувчи мудҳиш ҳодиса. Лекин у бир қатор объектив сабаблар боис кун сайин кучаймоқда: иқтисодий алоқаларнинг кучайиши; аҳоли миграцияси; маданият, фан, таълим соҳасидаги ҳамкорлик; урбанизация; турли миллат ва ирқ вакиллари ўртасидаги никоҳ ва ш.к. Баъзи ХХI аср охирига бориб европоид ирқ сифатида тугаб дунёда иккита ирқ қолиши тахмин этилмоқда.
Технология соҳасидаги глобаллашув дунё миқёсида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни монополлаштирувчи молиявий жараёнларни келтириб чиқараётганлиги, халқаро майдонда молиявий компютер тармоғи орқали дунёнинг бир бурчагидан бошқасига исталган миқдорда маблағнинг ўтказилиши, халқаро майдонда рақобатни ривожлантирувчи метатехнологияларнинг ривожланиши (космик йўлдош, компютер, уяли телефон, интернет ва ҳ.к.) билан белгиланади.
Глобаллашувнинг шу тарзда жадал суратлар билан юз бераётган бундай шароитда биз ёшларимиз онгида дунёнинг сиёсий-мафкуравий манзарасини, унда кечаётган ғоявий курашлардан кўзланган туб мақсад-манфаатларнинг асл қиёфасини очиб бериш, ёшларга мустақилликни мустаҳкамлаш, жамият ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳиятини ёритиб берган ҳолда улардаги Ватанга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаш, ёшларда тарихий хотира, маданий меросга ҳурмат, миллий ўзликни англаш туйғуларини мустаҳкамлаган ҳолда уларда ўз куч ва имкониятларига таяниб яшаш ҳиссини шакллантириш, ёшларда маънавий-мафкуравий таҳдидларга, “оммавий маданият” ниқоби остидаги турли хил ҳатти-ҳаракатларга нисбатан доимо огоҳ, сезгир ва хушёр бўлиш кўникмаларини шакллантириш каби муҳим вазифаларга асосий эътиборимизни қаратишимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |