Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Оламни ўзлаштириш ва қайта ўзгартириш



Download 0,97 Mb.
bet89/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Оламни ўзлаштириш ва қайта ўзгартириш; бунда инсон атроф-муҳитга ўз манфаатлари доирасидан келиб чиқиб таъсир кўрсатади, ўзининг ҳаётий талабларни қондириш зарурати билан ўз фаолиятини йўлга қўяди. Бу фаолиятда инсонни фақатгина моддий манфаатдорлик эмас, балки маънавий манфаатдорлик ҳам ҳаракатга ундайди, унга илҳомбахш куч ато қилади.
Ҳимоя - мослашув вазифаси; инсон, жамият ва атроф-муҳит ўртасидаги мувофиқликни сақлаш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу функсия узоқ вақт қийин табиий шароитларда барча янги ҳимоя воситаларини ишлаб чиқишда ва кўниктиришда одамнинг омон қолишини таъминлайди. Кейинги вақтларда ўта жиддий бўлиб турган муаммо табиатни ҳимоя қилувчи воситаларни яратиш, бунда экологик мезон, экологик маданиятнинг кенг қўламда ёйилишини амалга ошириш зарур.
Сигнификатив функсия (белгилаш, рўйхатга олиш мазмунида) деганда мазмун, маъно, ном, белгилар кўламини ишлаб чиқиш воситасида дунёнинг қиёфасида, воқеликни белги тизимининг яратилиши назарда тутилади. Сезгилар ҳам, ташқи идрок ҳам, на шуурнинг бевосита кечинмалар ҳолидаги йиғиндиси ҳам йўналишни аниқлаш тизимини инсонга таъминлаб бермайди. Бу вазифани маълумотларни ўзида сақламасдан, назарий моделлар ва ахборотлар билимини тўплашни вужудга келтириш учун фақат материал бўлиб хизмат қилувчи мазмун бажаради.
Ахборотларни ўзлаштириш ва йиғиш функсияси хабарларни йиғиш ва сақлаш воситаси табиий хотира ёки хабарларни нарсаларга ёзиш (қўлёзмалар, картиналар, пластинкалар, китоблар, кинотасмалар, электрон хотира, рақамли ёзувлар) тариқасида бўлиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ахборотларни ташкил қилиш, унинг қадри ва мазмуни бўйича тартибга солишнинг маълум усули ва белгилар тизими зарур. Ҳозирги даврда тил белгилар тизимининг кенг қўллами ва ўта аҳамиятлиси бўлиб қолмоқда.
Коммуникатив функсия (алоқа алмашув)- моҳиятни аниқлашда билимлар, фикрлар, маънавий кучларни алмашлаш. Ижтимоий ҳаёт доимий равишда энергия, ахборот, ўзаро амалий ҳамкорликни тақозо қилади, негаки, фақат турли типларнинг муносабати (анъанавий, функсионал-аҳамиятли, шахслараро, ишлаб чиқарувчи, маърифий-маданий) жамиятнинг тузум сифатида мавжудлигини ва унинг кейинги тараққиётини таъминлашга қодир.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish