Халқаро меҳнат тақсимотида ТМК лар.
Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар стратегияси иқтисодиётнинг ҳамма бўғинларида янги хўжалик муносабатларини мажмуавий ривожлантириш, бошқарувнинг таъсирчан, самарали тизимини шакллантириш, тадбиркорлик фаолияти учун зарур шарт-шароитларни яратиш, аҳолининг истеъмол товарлари ва хизматларига бўлган талабларини юксак даражада қондиришдан иборатдир. Ўтган йиллар давомида мамлакатимиз иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграллашуви кузатилмоқда. ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ихтиро қилинган ахборот технологиялар, алоқа ва транспорт воситалари меҳнат унумдорлигини оширишни таъминлашда тоборо катта аҳамитяга эга бўлиб бормоқда. Улар инвестициялар, хусусан оммавий ишлаб чиқариш рентабеллигини ошириш учун катта имкониятларни очди. Янги технологияларни яратиш ва тадқиқ этиш жараёнлари тез суръатларда ошди ва товарнинг ҳаётийлик циклини қисқартирди. Аммо бундай технологиялардан фойдаланиш фақатгина етарли даражада мукаммал ва технологик эгилувчан ишлаб чиқариш учунгина самарали бўлди. Иқтисодиётнинг нисбатан қолоқ секторларида янги технологиялар паст даражада қўлланувчан ва фойдали бўлди, уларнинг оммавий тадқиқ этилиши эса жуда қиммат ва самарасиз бўлиб чиқди. Янги воқеликка киришолмаган иқтисодиётлар тезда қолоқлашиб яккалана бошлади.
Жаҳон иқтисодиётининг янги нисбатан кучли жиҳати сифатида янги ресурслар – ахборот ресурслари, ҳамда уларни етказиш ва тарқатиш каналларининг салмоғи тоборо ортиб борди. Ушбу каналлардан инсонлар онгига таъсир этишда кенг кўламда фойдаланила бошланди. Тижорий рекламада бошланган бу ҳолат ўтган асрнинг сўнгги чорагига келиб оммавий характерга эга бўлди, ҳамда сиёсий, диний ва ижтимоий ташкилотларни қамраб олди.
Юқорида санаб ўтилган барча жараёнлар ХХ асрнинг охирига келиб кучли синергетик ҳолат – глобаллашувни юзага келтирди. Глобаллашув фавқулотда тез равишда атроф оламни ўзгартириб юбориб, бунда ер юзи аҳолисининг кўпчилик қисмининг кўникишига фурсат бермади. Ноанъанавий ва беқарор муҳитда мақсадсиз қолган кўпчилик глобализацияни мулкдорлар ва “тилла миллардерлар”нинг фитнаси сифатида ёхуд, табиий офат сифатида баҳолаб борди, аммо кучсиз чораларни қўллаб курашмоқдалар. Аммо бу уринишлар бесамардир, чунки глобаллашув –бу сифат жиҳатидан янги ҳолат бўлиб, уни алоҳида англаш ва ўрганишни ҳамда шу йўл билан унинг салбий оқибатлари олдини олишни тақозо этади.25
Жаҳон хўжалигининг шаклланиши узоқ тарихга эга бўлиб, у айниқса буюк географик кашфиётлар (ХV-ХVI асрлар) даврида, саноат инқилобидан кейин жадал ривожланиб борди. Ишлаб чиқаришда товар ишлаб чиқаришга ўтилиши, товар ҳўжалигининг юксалиши, мамлакатлар ўртасида товар алмашинуви натижасида халқаро ҳуқуқий меъёрлар ҳам юксалиб борди. ХИХ асрдан бошлаб жаҳонда капитал ва молиявий воситаларни бир мамлакатдан бошқа бир мамлакатларга чиқариш оқими жадаллашди. Бу муносабатларни тартибга солиш, янада юксалтириш, халқаро савдога янада қулайликлар яратиш замонавий валюта тизимини тақозо қилди. Биринчи трансмиллий корпорация (ТМК)лар пайдо бўлди. Улар ўзларининг операцияларининг асосий қисмларини хом ашё ва арзон ишчи кучи мавжуд бўлган жойларда - мамлакатдан ташқарида амалга ошира бошладилар. Жумладан, ўзларига қарам корхоналар, филиаллар, бўлим тармоқлари руйхатга олинган бир неча мамлакатларда фаолият олиб бордилар. ТМКлар ҳалкаро меҳнат тақсимотини чуқурлаштириш ва байналминаллаштириш жараёнлари негизида мамлакатлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтира бордилар.ХИХ аср охирларига келиб, давлатлар ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатлар тизими ривожлана борди ва бу жараён яхлит жаҳон хўжалигининг шаклланишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |