Жаҳон хўжалиги – бу халқаро иқтисодий алоқалар (ташқи савдо алоқалари, капитал чиқариш, валюта-кредит муносабатлари, ишчи кучлари миграцияси, иқтисодий интеграциялар ва ҳ.к.) орқали бир-бирлари билан узвий чамбарчас боғланган турли миллий хўжаликларни ўз ичига олган глобал хўжалик механизмидир.Ҳозирги замон жаҳон хўжалиги бир хил бўлмасдан, унга ўзининг ижтимоий таркиби, сиёсий тузими, ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш даражаси, ишлаб чиқариш муносабатлари, шунингдек халқаро иқтисодий муносабатлар кўлами, характери ва шакллари билан миллий хўжаликлар киради. Жаҳон миллий хўжалик иқтисодиёти объектлари эса ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуа (комплекс)лари, трансмиллий корпорациялар, фирмалар ва ҳ.к. дир. ХХ асрга келиб жаҳон ҳамжамияти манфаатлари ҳар қандай хусусий манфаатлар (миллий, синфий, ижтимоий) дан устун тура бошлади. Тинчлик, иқтисодий барқарорлик, ижтимоий-сиёсий фаолият, экологик хавфсизлик, шахс фидойилиги каби қадриятларнинг янги тизими пайдо бўла бошлади.
Жаҳон хўжалигининг глобал бошқарув тизимини яратиш имкониятлари туғилди. Глобал бошқарув дейилганда озодлик ва демократия шароитида атроф-муҳит тараққиётини биргаликда сақлаш, бутунжаҳон хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ўзгаришларни тўғри йўлга солиш усуллари ва имтиёзлари тушунилади. ХХ асрга келиб халкаро мехнат таксимоти ва жахон хужалигининг тараккий этиши, хужалик хаитининг доимий байналминаллашуви оркали юзага келади. Мазкур жараинга эса турли хилдаги омиллар уз таъсирини курсатади:
Биринчидан, географик омиллар, ер шарида табиий захираларнинг нотекис таксимланганлиги, шу жумладан, усимлик ва хайвонот оламининг, шунингдек, табиий-иклим шароитларининг турли хилдалиги. Махсулотлар ишлаб чикарилиш хажмининг ортиши, янги ишлаб чикариш тармокларининг пайдо булиши, табиий шарт-шароитлар туфайли эгалик килиниши кийин булган хомаши товарларига булган ошикча талабнинг пайдо булишига олиб келади. Бу эса етарли захираларга эга булган мамлакатлардаги хомаши махсулотларини казиб чикариш имконини беради. Булардан ташкари, маълум бир иклимий шароитлардагина етиштирилиш имкониятига эга булган озик-овкат махсулотларига булган талаб хам ортиб боради;
Иккинчидан, ишлаб чикариш кучларининг ривожланиш даражаси. Йирик машиналашган ишлаб чикариш, одатда, чукур ихтисослашувга ва кенг камровли махсулот бозорларига эга булган бир пайтда уз самарасини бера олади ва албатта ташки бозорга чикиш заруратини максад килиб куяди;
Учинчидан, илмий-техника тараккиити. Ишлаб чикариладиган махсулотлар ва техналогияларнинг тухтовсиз янгиланиб турилиши окибатида, битта мамлакат доирасида барча турдаги махсулотлар ишлаб чикарилишини меъирий даражада ривожлантириш имконияти мавжуд эмасдир, шунинг учун хам махсулотлар, хизматлар ва ишлаб чикариш омиллари фаол алмашинувини жадаллаштириш лозимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |