Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги



Download 0,97 Mb.
bet18/113
Sana24.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#198841
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   113
Bog'liq
2 5265050122965748569

Мустаҳкамлаш учун саволлар
1. Илм-фан соҳасида глобаллашувнинг намоён бўлиши ва интеграция жараёнлари.
2. Глобаллашув ва ижтимоий соҳанинг узвий боғлиқлиги, ундаги глобал ўзгаришлар.
3. Ижтимоий соҳада глобал ўзгаришларнинг турли халқлар ва инсонлар ҳаётига таъсири.
4. Глобаллашув шароитда ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги муаммолар ва унинг олдини олиш имкониятлари.

3-мавзу: Глобаллашув ва ғоявий-мафкуравий ҳаётдаги ўзгаришлар.
Режа

        1. Глобаллашув ва дунёнинг мафкуравий манзараси

        2. Глобаллашув ва мафкуравий плюрализм.


        3. Глобаллашув ва дунёнинг мафкуравий манзараси.

          Мафкуравий плюрализмнинг мақсад ва манфаатлар билан алоқадорлиги.

ХХI аср бўсағасига келиб дунёнинг сиёсий манзараси тубдан ўзгарди, икки қутбли дунё бархам топди, нисбий мувозанат бузилди. Дунёдаги икки қутбнинг бири бўлган собиқ социалистик лагер тарқалиб кетди. СССР деб аталмиш давлат ўтмишга айланди. Бу давлатнинг ўрнига мустақил мамлакатлар юзага келди. Лекин, минг афсуски, ҳозирги вақтда дунё нинг мафкуравий манзарасида турли воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган тожовузкор миллатчилик, шовинизм, неофашизм, ирқчилик, диний экстремизм каби сиёсий кучлар ва оқимлар бор. Бугунги кунда нафақат инсон онгини, балки қалбини хам эгаллаш мафкуравий курашнинг бош мақсадидир. Натижада дунёда инсон қалби ва онгини эгаллаш учун кураш тобора кучайиб бормоқда. Бу хол бугунги кунда дунёнининг мафкуравий манзарасини белгилаб бермоқда.
Жамият ҳаёти ривожлангани, мураккаблашгани сари унга қиёфа бахш этувчи дунёнинг мафкуравий манзараси ҳам мураккаблашиб, ўзгариб келган. Мавзуга доир адабиётлар таҳлилига эътибор берсак мазкур тушунчага берилган қуйидаги таърифларни гувоҳи бўламиз. Дунёнинг мафкуравий манзараси-жаҳонда рўй бераётган ғоявий жараёнлар, мавжуд мафкура шакллари, уларнинг моҳияти, мақсадлари ва ўзаро муносабатлари билан боғлиқ ҳолат, хусусият ва фаолиятини яхлит тарзда акс эттирувчи тушунча22. Дунёнинг мафкуравий манзараси тушунчаси муайян даврда жаҳон давлатлари ва халқлари, ер юзининг турли минтақалари ва ҳудудларида мавжуд бўлган хилма-хил ғоя ва мафкуралар, таълимот ва назариялар, сиёсий доктриналар, шу соҳада рўй бераётган ғоявий-мафкуравий жараёнлар, мазкур масалага бағишланган қарашлар, маълумотлар ва далилларда акс этган билимлар мажмуини ифодалайди. Жаҳонда рўй бераётган ғоявий жараёнлар, мавжуд мафкура шакллари, уларнинг моҳияти, мақсадлари ва ўзаро муносатлари билан боғлиқ ҳолат, хусусият ва фаолиятни яхлит тарзда акс эттирувчи тушунча23. Шундай экан дунёнинг мафкуравий манзараси тушунчаси муайян даврда жаҳон давлатлари, халқлари, турли уюшмалари томонидан иқтисодий, сиёсий, маданий, мафкуравий соҳаларда ўз манфаатларини ҳимоя қилишга интилишилари билан боғлиқ жараённи ифода қилувчи хатти-ҳаракатлар, олиб борилаётган сиёсий фаолият, унинг таъсирчанлигига хизмат қилувчи мафкуралар, сиёсий доктриналар, таълимот ва назариялар, унинг заминида рўй бераётган ғоявий-мафкуравий жараёнлар мажмуини ифодалайди. Айтиб ўтилганидек, “совуқ уруш” нинг тугаши билан дунё кўпчилик кутганидек тинч бўлиб қолгани йўқ. Икки қутбли тизим барҳам топгач янги кўп қутбли дунёнинг барҳам топиши қийинчилик билан кечмоқда. Курашувчи томонлар, уларнинг сони, манфаатлари, кураш олиб бориш стратегияси, усул ва воситалари ўзгарди. Шу билан бирга ҳозирги вақтда турли таъсир этиш воситалари орқали жаҳонда ўз таъсир доирасини кенгайтиришга интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Мафкуралар хилма-хил бўлиб, агрессив миллатчилик, шовинизм, неофашизм, терроризм мафкуралари шулар жумласидандир. Шу боис дунёда инсон қалби ва онги учун кураш ҳар доимгиданда кучайиб муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу холатлар бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасини белгилаб бермоқда. Ғоя, мафкура, тарғибот соҳасига доир билимларни, ўз навбатида инсон онги ва қалбига таъсир этишнинг турли хил воситалари, тарғибот усулларининг такомиллашиб бориши билан дунёнинг мафкуравий манзараси атамаси ҳам мазмунан бойиб, кенгайиб, мураккаблашиб боради. Дунёнинг мафкуравий манзараси кенг маъно, серқирра мазмунга эга бўлиб, муайян давр кишиларининг тафаккур тарзи ва фикрлаш услубини, давлатлар ва турли халқларнинг ўзаро муносабатлари, тараққиёт моделлари ва тамойилларини белгилайдиган аниқ билимларни ўзида ифода этади.







Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish