Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

Р (X )"'
П
Г'
х,, 
X , , - , Хп-
е С
Ух ((хеС )Р-К х))
Хулоса юқоридагидек ўқилади, яъни: «Эхтимол, С син­
фининг хар бир предмети Р белгига эга бўлса керак». 
Масалан:
2сони 2га колдиқсиз бўлинади.
4сони 2га колдиксиз бўлинади.
п сони 2га колдиксиз бўлинади.
2. 4..... п... сонлари жуфт сонлардир.________
Эхтимол, жуфт сонларнинг барчаси 2га колдиксиз 
бўлинса керак.
Тўликсиз индукцияда хулосавий билимнинг эмпирик 
асоси тўлиқ аниқланмавди, ана шунинг учун хам ундаги 
амалга оширилган умумлаштириш тўликсиз бўлади. Хусу­
сан, унда берилган мантикий синфга мансуб предметлар­
нинг барчаси эмас, факат S дан Sn гача бўлган кисмигина 
ўрганилади, холос. Ана шу ўрганилган предметларга би­
рорта Р белгининг хослиги (хос эмаслиги) кузатилса, унинг 
ўрганилаётган синфга мансуб барча предметларга хослиги 
(хос эмаслиги) хакида эхтимолий тарздаги хулоса чиқари- 
лади. Бу хулоса ихтиёрий равишда хосил килинмайди ва 
тасодифий тавсифга эга эмас, албатта. Жузъийликдан (як- 
каликдан) умумийликка ўтиш, яъни синфга тегишли айрим 
предметлар хакидаги билимдан синфга тегишли барча пред­
метлар ҳақидаги билимга ўтиш мантикан асослангавдир.


Предметлар синфининг бир қисмидан иккинчисига 
кўчирилаётган белгининг зарурийлиги, умумийлиги унинг 
тажрибада муайян ҳолатлар мавжуд бўлганда бир жинсли 
фактларда такрорланиб туришининг турғунлигида ўз ифо­
дасини топади, яъни у эмпирик асос ёрдамида тасдиқланади.
Масалан, табиатда газ ҳароратининг ўзгариши унинг 
ҳажмининг ўзгаришига олиб келиши, жамиятда иқтисод 
билан сиёсатнинг боғлиқлиги, билишда факт ва конуннинг 
ўзаро алоқаси зарурий (муайян шароитда, албатта, вужудга 
келади) ва умумий (муайян шароит пайдо бўлган барча 
ҳолларда такрорланади) алоқалардан, борликда амал 
килаётган қонуниятлардан иборат.
Зарурий алокаларнинг бир вактнинг ўзида умумий ало- 
қалардан иборат бўлиши (предметларнинг бирорта синфи, 
тўпламига хос бўлиши), уларнинг эса, ўз навбатида, якка, 
айрим предметларда намоён бўлиши, яъни уларнинг ху­
сусиятлари сифатида юзага чиқиши илмий билиш ва амалий 
мухокама юритишда бирорта мантикий синф хакида унга 
мансуб предметларнинг айримларини ўрганиш асосида 
фикр билдириш мумкинлигини англатади.
Ҳақиқатан хам, кундалик турмушимизда биз ана шун­
дай йўл тутамиз. Хусусан, пахта, буғдой, сут, металл про­
кати, газлама ва шу каби оммавий равипща ишлаб чиқа- 
риладиган маҳсулотларнинг катта ҳажмининг сифати 
ҳакдда улардан олинган кичкина намуналарни текшириш 
натижаларига таянган холда фикр билдирамиз.
Бунда кўп холларда хосил килган хулосавий фикрлари- 
миз _ҳакиқатдан ёки ҳакиқатга яқин фикрдан иборат бўлади.
Ўз-ўзидан равшанки, бу йўл билан олинган хулосалар 
ҳаммавақт ҳам тўғри бўлавермайди. Баъзан чиқарилган 
хулосалар хато ҳам бўлиши мумкин. Буни куйидаги мисол 
тасдиклайди. Қачонлардир кимёгарлар металларнинг бир 
қанчаси устида экспериментлар ўтказишиб, уларнинг кизди- 
рилганда олтингугурт билан бирикишини кузатишган ва 
шу асосда, «Барча металлар қиздирилганда олтингугурт 
билан бирикади», деган хулосага келишган. Уларнинг 
муҳокамаси куйидаги шакл тарзида кечган.
Мис қиздирилганда олтингугурт билан бирикади. 
Темир қиздирилганда олтингугурт билан бирикади. 
Алюминий киздирилганда олтингугурт билан бирикади. 
Мис, темир, алюминий ..., металлар синфига кирувчи
кимёвий элементлар.________________________
Эхтимол, барча металлар киздирилганда олтингугурт 
билан бирикса керак.


Бу хулосанинг хатолиги маълум бир вақт ўтгандан 
кейин олтин устида эксперимент ўтказилганда маълум 
булади: у киздирилганда олтингугурт билан бирикмаган.
Биз кўриб чиккан ҳол бирорта белгининг айрим пред- 
метларда такрорланишига асосланиб, у белгини мазкур 
предметлар мансуб бўлган синфга тўлалигича индуктив йўл 
билан кўчириш, яъни уни берилган синф предметларининг 
барчасига хос умумий белги, деб хисоблаш мантикий за- 
руриятдан иборат бўлишга даъво кила олмайди, деган фикрга 
олиб келади. Чунки белгининг бир канча предметларда 
такрорланиши оддий бир мосликдан иборат бўлиши, яъни 
тасодифий характерга эга бўлиши ҳам мумкин.
Демак, тўликсиз индукция бўйича хулоса чикаришга 
хос хусусиятлардан бири асослардан хулосанинг мантикан 
келиб чикишнинг кучсиз бўлишидир.
Тўлиқсиз индукция учун характерли бўлган бу камчи- 
ликни «тузатиш» учун бир канча методологик талабларга 
риоя килиш зарур. Бу маълум бир даражада хулосанинг 
чин бўлиши эхтимолининг ортишига имконият яратади. 
Улар куйидагилардан иборат:
1.Экстенсив методдан фойдаланиш, яъни ўрганилаёт- 
ган предметлар сонини ошириш. Бу бир оз бўлса ҳам 
хулосанинг чин бўлиши эхтимолини орттиради. Лекин 
бу ерда бир нарсани хисобга олиш зарур. Тажриба тугал 
бўлмаган, яъни синфнинг барча предметлари эмас, фақат 
бир нечтаси ўрганиладиган бир ш ароитда кейинги 
ўтказиладиган тажрибалардан бирида аввалги тажрибалар 
натижаларига зид бўлган холни кузатиш эхтимолдан холи 
эмас. Бунда ўрганилаётган ходисалар сонини кўпайтириш 
йўли билан кўзланган максадга эришишга уриниш кам 
сам ара беради. Таж рибани тугал килиш га эриш иб 
бўлмайди, чунки билиш объекти кўп ҳолларда очик 
тизимдан - ходисалар ва холатлар сони амалда чексиз 
бўлган объектдан иборат бўлади.
2.Тажриба натижаларининг сифат жихатидан хилма-хил 
бўлишига эришиш, яъни бир хил шароитда такрорланадиган 
белгиларнигина эмас, балки турли хил соҳапар, холатларда 
такрорланадиган ўхшаш белгиларни хам кайд этиш мухимдир.
3.Шунингдек, тажриба натижаларининг кучли бўлиши, 
«бехосдан» аникланиши омиллари хам мухим ахамиятга эга.
4.Кейинги иккита методологик талаб тўлиқсиз индукция­
да эмпирик материалларни танлаб олишни тақозо этади.
Дастлабки эмпирик материалларни кузатиш ва тажриба 
натижаларини танлаб олиш усулига кўра тўлиқсиз индук-


циянинг иккита тури: санаш оркали тўлиқсиз индукция 
(энумератив индукция) ва истисно қилиш орқали тўлиқсиз 
индукция (элиминатив индукция) ажратилиши мумкин.

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish