Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги м. Шарипов, Д. Файзихўжаева



Download 4,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/99
Sana13.07.2022
Hajmi4,91 Mb.
#787228
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   99
Bog'liq
mantiq 21 7 bet

Дихотомик бўлиш 
бўлинувчи тушунчани ўзаро зид 
бўлган иккита тур тушунчага ажратишдан иборат. Масалан, 
барча кишиларни «диндорлар» ва «диндор эмаслар»га аж­
ратсак, дихотомик тарзда бўлган бўламиз. Дихотомик бўлиш 
бир катор кулайликларга эга. Хусусан, бунда биз бўлинувчи 
тушунчанинг барча турларини кўрсатиб ўтирмасдан, ўзи- 
мизга кераклигини ажратамиз, қолганларини унга зид бўлган 
тушунчага бирлаштирамиз. Шу билан бирга дихотомик 
бўлиш маълум бир камчиликларга хам эга. Масалан, инкор 
тушунчанинг ҳажми ноаниқ бўлади. Ундан ташқари, 
дихотомик бўлишдан фақат бир марта фойдалангандагина 
кутил ган максадга эришиш мумкин. Агар, бўлиш аъзоларидан 
бири, айникса, инкор тушунчани ўз навбатида бўлинувчи 
тушунча деб қабул килиб, бўлиш амалини давом эттирсак, 
хато натижалар келиб чикиши мумкин.
Бўлиш амали тўғри бориши учун маълум бир қоидаларга 
риоя килиш керак. Улар бўлиш коидалари деб аталади.
А. 
Бўлиш тенг ҳажмли бўлиши, яъни бўлиш аъзолари 
ҳажмларининг йигиндиси бўлинувчи тушунча ҳажмига тенг 
бўлиши керак. Бу коида бузилса, бўлиш тўлиқсиз ёки 
ортиқча бўлиб қолади. Биринчи хил хатода баъзи бўлиш 
аъзолари кўрсатилмай қолади. Масалан, «феъл замонлари» 
тушунчасини «ўтган замон феъли» ва «ҳозирги замон феъ­
ли» тушунчаларига ажратсак, ана шундай хато рўй беради. 
Чунки «келаси замон феъли» тушунчаси қолиб кетган. 
Иккинчи хил хатода эса ортиқча бўлиш аъзоси кўрсатилган 
бўлади. Масалан, «билиш» тушунчасини «хиссий билиш», 
«тафаккур», «назарий билиш»га ажратиб бўлмайди. Чунки 
«назарий билиш» бу ерда ортикчадир.
Б. Бўлиш бир асос бўйича амалга оширилиши лозим. 
Бошкача айтганда, асос қилиб олинган белги бўлиш даво­
мида бош қа белги билан алмаштирилмаслиги зарур. 
Масалан, «Қонун» тушунчасини «Табиат қонуни», «Жамият 
конуни», «Билиш конуни», «Статистик қонун», «Динамик 
қонун» тушунчаларига бўлсак, хато қилган бўламиз. Чунки 
бу ерда бўлиш асоси бир эмас, иккита. Биринчи учта 
бўлиш аъзоси қонуннинг амал қилиш сох,аси бўйича, қолган 
иккитаси конун ифода килувчи ходисалар характери бўйича 
ажратилган. Бу билан бўлишдаги изчиллик йўқолган.


В. 
Бўлиш аъзолари ҳажми бўйича бир-бирини истисно 
килиши керак. Бунинг учун улар бирга бўйсуниш муносаба­
тидаги тушунчалар бўлйши керак. Агар «Бино» тушунчасини 
«Бир каватли бино», «Куп каватли бино», «Осмонўпар бино» 
тушунчаларига бўлсак, хатога йўл қўйган бўламиз. Чунки 
«Кўп каватли бино» тушунчаси билан «Осмонўпар бино» 
тушунчаси бир-бирини ҳажми бўйича истисно килмайди.
Г. Бўлиш узлуксиз ҳолда амалга оширилиши, унда 
«сакраш» бўлмаслиги керак. Бунинг учун жинс тушунчага 
энг яқин бўлган бир тартибдаги тур тушунчалар олинмоғи 
лозим. Масалан, «Гап» тушунчасини «Содда гап», «Эр­
гашган кўшма гап», «Богланган қўшма гап» тушунчаларига 
ажратсак, бўлишдаги изчиллик йўқолади. Бунда охирги 
иккита бўлиш аъзоси «кўшма гап» тушунчасининг турла- 
ридир. Демак, «сакраш» ҳодисаси рўй берган.
Т А С Н И Ф Л А Ш

Download 4,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish