Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази


Асалари зараркунандалари ва йиртқичлари



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

Асалари зараркунандалари ва йиртқичлари 
Асалари зараркунандалари ва йиртқичларига арихўр тиллларанг куркурай 
қуши, сорокопути қуши, судралиб юрувчилар, сариқ тусли йирик йиртқич 
ёввойи ва оддий арилар, ниначилар, кемирувчилар, чумолилар, моғор 
замбуруғи, асал ва перга истеъмол қилувчи капалаклар, кичик ва катта 
асалари парвонаси, асалари бўриси (филант), ола майка қўнғизи, 4 жуфт 
оёқли каналар ва бошқа зараркунандалар киради. 
20 – мавзу. Асалари зараркунандалари сибмбиоценози.  
Асалари 
уясидаги 
умуртқасиз 
ҳайвонлар 
туркумидаги 
симбиоценозларнинг кўп хилларда бўлиши, уларнинг келтирадиган токсик 
зарари ҳам ҳар хилдир. Шунинг учун ҳам бу симбионтларнинг ҳаёт тарзи 
Ўзбекистон асаларичилигида жуда кам ўрганилган. Ўзбекистонда асалари 
уясида яшовчи симбионтлар Крахотин Н.Ф. (1968); Тўраев О.С. (1984, 2008, 
2009) лар томонидан бир қанча илмий изланишлар натижасида ўрганилган. 
Шунингдек асалари уясида яшовчи симбионт зараркунандаларнинг маьлум 
турлари Ўзбекистон Республикасининг ўзгарувчан иқлими узоқ йиллар 
давомида иссиқсевар ва қурғоқчиликка чидамли асалари зараркунандалари 
турларини ривожлантиришга мослаштирди. Қисқа вақт ичида, инсонлар 
аралашувидан сўнг асалариларнинг зараркунандалари биоценози тубдан 
ўзгарди. Хусусан, бундай симбионтларнинг ҳашоратлар ва каналар оиласи 
вакиллари асалари уясидан мустахкам ўрин олди ва асосий симбионтлардан 
бири бўлиб қолди. 
Шу мақсадда Ўзбекистоннинг жанубий вилоятлари шароитида маҳаллий 
асалари популяциялари уяларида бирга яшовчи умуртқасиз ҳайвонлар 
туркумига оид симбионтларни ўрганиш ишлари 2000-2010 йиллар арафасида 
Бухоро вилояти шароитида ўрганиб келинди. Бухоро вилояти ўзининг иссиқ 
ва қуруқ иқлими билан алоҳида ажралиб туради. Вилоятда асосан пахта ва 
бошқа ширага бой бўлган қишлоқ хўжалик экинлари кўплаб экилади. 
Вилоятда ҳозирги кунда 10000 дан зиёд асалари оиласи мавжуд бўлиб, улар 
асосан маҳаллий асалари зотига мансубдир. 


93 
Бухоро вилоятида асалари уясида яшовчи симбионтларни ўрганиш 
мақсадида, асаларизорда баҳор ойларида асалари оиласини баҳорги ва кузги 
тафтиш ўтказилаётган даврларда, асалари уяси остидаги ахлатлар , қути 
қопқоқлари орасидаги, уядаги ромлар устидаги, иситиш ёстиқчалари орасида 
яшовчи турли зараркунанда ҳашоратлар тўпланиб, улар бирма-бир ўрганиб 
чиқилди. Тўпланган материаллар лаборатория шароитида, қўлда тозаланиб, 
ўртача ҳашоратлар сони аниқланди. Натижада асалари уясида умуртқасиз 
ҳайвонларнинг 11 та туркуми, 16 та оиласи, 16 та авлоди ва 20 та турига 
мансуб симбионтларнинг борлиги аниқланди. 
Асалари уясида яшовчи бундай симбионтлар апифиль, (асалари 
уясидаги органик дунёда яшовчи гуруҳларни ривожланиши) типига кирувчи 
симбиоценозлардир. 
Бундай микроэкосистемадаги симбионтлар марказини асалари уяси 
ташкил этади. Бундай жамоа аьзолари муайян бир муҳитда, бир-бири билан 
бирга яшаши бўйича бир неча хилларга бўлинади: яьни, энг кўп тарқалган 
камменсализм (текинхўрлик), мутализм (бир-бирига фойда бериб 
яшовчилар), йиртқичлик, паразитлик ва канкуренциялик (рақобатлик) 
хусусиятли гуруҳларга бўлинади. 
Асалари уясидаги симбионтларнинг озиқланиш турига қараб, уларни 
бир неча хилларга бўлиш мумкин. Булар йиртқичлик, паразитлик (бошқа 
организм ҳисобига яшовчи текинхўр организм), фитофаглик (уя ичида 
ўсимлик қолдиқлари, гулчанглари билан озиқланадиганлар), сапрофитлик (уя 
ичида чириган органик моддалар билан озиқланадиганлар) гуруҳларига 
бўлинади. 
Бундан ташқари, юқорида санаб ўтилган гуруҳлардан ташқари полифаг 
(аралаш озиқланадиган) озиқланувчилар типига кирувчи экологик гуруҳлар 
ҳам мавжуд. 
Асалари уясида яшовчи йиртқичлар гуруҳига кирувчилардан 
ўргимчак (Arenei), йиртқич каналар (Acariformes), қулоқ ковловчилар 
(Dermaptera), йиртқич қандалалар (Хeteroptera), чаёнлар (Mecoptera), йиртқич 
қўнғизлар (Stapхйlininidae, Cleridae), арилар (Vespidae), чумолилар 
(Farmicidae) вакиллари киради. 
Сапрофаг гуруҳларга кирувчиларга эса сапрофаг каналар (Acariformes), 
кўпоёқлилар (Cхilopoda), сапрофаг қўнғизлар (Dermtstidae, Яnguriidae, 
Crйptopхagidae, Teneprionidae), гулли арилар (Bonbus), ёввойи арилар 
(Apidae), чивинлар (Diptera), мум куяси (Pйralidae, Яlleriidae) каби вакиллари 
киради. 


94 
Фитофаг гуруҳига кирувчилардан эса чирилдоқ ҳашоратлар Хomoptera, 
қўнғизлардан Anobiidae, парда қанотлилардан Pamхiliidae, каби вакиллар 
киради. 
Паразитлар гуруҳига кирувчилардан асосан варроа канаси (Varroidae) ва 
баьзи бир паразитлик қилиб яшовчи чивинлар (Diptera) гуруҳлари киради. 
Асалари уясида энг кўп тарқалган полифагларни ўз ичига олган Acariformes, 
Cхilopoda, Dermeptera, Stapхйlinidae, Dermestidae, Anobiidae, Cleridae, 
Tenebrionidae, Vespidae, Formicidae, Diptera каби туркумлар ҳисобланади. 
Асалари уясида яшовчи симбиоценоз полифаглар гуруҳига кирувчи 
вакилларанинг энг кўп 45% ни ташкил қилади. Асосий гуруҳдан 41,6% ни 
умумий устунлик қилувчи сапрофаглар, 37,7% ни йиртқичлар, 12,5% ни 
фитофаглар, 8,3% ни паразитлар ташкил қилади. 
Асалари уясида энг кўп учрайдиган ва кўп қисмини ташкил 
этадиганлардан сапрофаглар гуруҳлари ташкил этади. Булардан устинлик 
қилувчи сапрофаглардан Crйptorхagidae субдоминант - полифаглардан 
Formicidae ва Darmestidae, йиртқичлардан Aronae ва Dermeptera кабилар 
ҳисобланади. Энг кўп учрайдиган субдоминант полифаглардан Acarifores ва 
Parasitiformes, асалари уясидаги симбиоценозларнинг абсолют доминоти 
бўлган моғор қўнғизи ҳисобланади. Моғор қўнғизининг Crйptopnagidus 
scanicus (Coleoptera, Crйptopnagidus) тана ҳажми 2 мм бўлиб, бу қўнғизлар 
бутун умрининг барча ривожланиш даврларини, фақатгина асалари уясида 
ўтказади. 
Адабиётларда кўрсатилишича, Н.Г.Сидаровнинг (1968) маьлумотларига 
қараганда моғор қўнғизлари асалари уясида нафақат моғорлар билан 
озиқланмасдан, балки, улар уядаги мум қолдиқлари ва бўлакчалари, гулчанг 
қолдиқлари ва асалари ўликлари билан ҳам озиқланиб боришини кўрсатиб 
ўтган. Бундай қўнғизларнинг сони ҳар бир асалари уясида 20-45 тана ташкил 
этади. 
Бухоро вилояти шароитида асалари уясида яшовчи симбионтларнинг 
энг максимал сони баҳор ойларида ва энг минимал сони эса ёзги мавсумларга 
тўғри келади. Куз фасли келиши билан уларнинг сони яна ортиб боради. 
Қишнинг узоқ давом этиши асалари уясида ахлатлар миқдорини ортишига 
сабаб бўлади, бу даврда яна уядаги симбионтларнинг яшаши учун қулай 
шароит яратилади. Ёз фаслида эса асаларичиларнинг иштироки туфайли 
уларнинг сони анчагина камайиб кетади, куз бошланиши билан эса асалари 
уясида доимий ҳамхона бўлиб яшовчи, янгидан - янги турлар пайдо бўла 
бошлайди. 


95 
Асалари уясида яшовчи симбионтлар фаолияти асаларилар учун ҳар хил 
характерга эга. Сапрофаглар ва йиртқичлар асалари оиласи учун фойдали 
бўлиб, улар ҳар хил зараркунандаларни ўлдириб, уларни қириб ташлайди. 
Шулар билан бирга фаол харакатланувчи симбионтлар, бир асалари уясидан 
иккинчисига ҳар хил юқумли касалликларни ҳам олиб кириши (аскосфероз, 
нозематоз ва бош.), полифаглар эса асалари уясидан асал, перга, асалари 
личинкалари билан озиқланиши ва асалари оиласига анчагина зарар 
етказиши мумкин. 
Асалари уясидаги ҳамхоналар сонини камайтириб боришда конкуренция 
механизми асосида (турлар аро, популяциялар аро), паразитлар билан, ҳар 
хил антропоген омиллар, асаларилар хулқ атвори (ўзини тозалаш инстинкти), 
иқлим шароити билан ҳам уларни тартибга солиб бораверади. 
Дала шароитида асаларизорда симбионтларга қарши курашнинг ягона йўли 
асалари уясидан тўплаб олинган ҳар хил ахлатларни ёқиб юбориш ҳамда 
асалари оиласига ҳар доим қаров ўтказилаётганда, уларни қўл кучи билан 
йиғиб, тўплаб йўқ қилиб юбориш мақсадга мувофиқдир. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish