Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

Америка чириш касаллиги 
Америка чириши ёпиқ наслнинг юқумли касаллигидир. Америка 
чиришини ларве бацилласи қўзғатади. Бу микроб жуда чидамли споралар 
ҳосил қилади. Улар асалда қуёш нури таъсирида 4-6 хафтагача, қайнаб 
турган сувда 13 минут, 100
0
гача қизитилган мумда 5 кунгача сақланади. 
Қуёш нури қуриган спораларни икки-уч кундан кейингина ўлдириши 
мумкин. Ўлган ва қуриб қолган личинкалари бор мум инлардаги споралар 
химиявий моддалар таъсирида юқори даражада чидамлилик кўрсатади. 
Касалликнинг тарқалиши - касаллик манбаи бу касалланган личинкалар 
ва уларнинг жасади. Шунингдек, зарарланган асал ва пергадир. Касаллик 
оила ичида ва касал оиладан соғлом оилаларга тарқалиши Европа чириш 
касаллигиники кабидир. 
Касалликнинг ўтиши – Америка чириши баҳорда пайдо бўлиб, ёзга келиб 
ўзининг юқори ривожланган даражасига етади. Аввало баъзи мум инлардаги 
айрим личинкалар касалланади. Ёпиқ ячейкаларда касалланганларини 
соғломларидан ажратиш жуда қийин, шунинг учун касалликнинг дастлабки 
бошланиш даврини асаларичи пайқамай қолади. Касаллик кенгроқ 
тарқалгандан кейингина у қўзга кўринади. Касал бўлган оилалар бундай 
вақтда кучсиз бўлиб, ўзининг хонасини яхши қўриқлай олмайди, айниқса 
табиатдан олинадиган озиқа етарли бўлмай қолганда, ўзидан кучли оилалар 
қилган хужумини қайтара олмай қолади. 
Касалликнинг белгилари – касаллик насли бор мум инларни текширганда 
аниқланади. Соғлом асалари оиласида тухумдан чиққан насл бир ёшда бўлиб 
инларнинг ҳамма ячейкаларида бўлади. Америка чириши билан зарарланган 
оилада мум инларнинг бир хил жойларида ҳар хил ёшдаги насл жойлашиб, 


89 
айрим ячейкалар бўш бўлади. Ячейкаларнинг қопқоқлари, агар ичида 
касалланган насл бўлса, қийшайиб ичига чиқиб кетган ва тешилган бўлади. 
Халок бўлган личинкалар оч қўнғир ёки тимқора рангда бўлади. Чириб ётган 
личинкалар эритилган дурадгорлик елимининг ҳидини беради. Ҳали яхши 
қуриб улгурмаган личинкалар танаси ёпишқоқ, чўзилувчан масса бўлиб, бир 
неча сантиметргача чўзилиши мумкин. 
Касаллик диагностикаси – касаллик ташқи белгилари ва патологик 
материални лабораторияда текшириш натижалари асосида диагноз қўйилади. 
Даволаш – асал йиғиш давом этаётган бўлса касалланган ари оилалари 
тоза арихонага кўчирилади, ичига аввола сунъий мум инлар солиб, уларга 
даволаш сиропи берилади. Сиропга Европа чириш касаллигида 
қўлланиладиган препаратлар солинади. Фақат саназин препарати америка 
чириш касаллигида таъсир қилмайди. 
Кураш чоралари – лабораторияда Америка чириши касаллиги 
тасдиқлангандан сўнг арихона ва унинг атрофи радиуси 5 км гача бўлган 
масофага карантин эълон қилинади. Даволаш тадбирлари билан бир қаторда 
аризорда америка чириши касаллигини йўқ қилиш мақсадида касалланган 
асаларилар солинган арихоналар, улар турган жой, ромлар ва бошқа 
асаларичилик инвентарлари яхшилаб дизенфекция қилинади. Уялар турган 
жойларни қайта кавлаб, 10 % ли янги сўндирилган оҳак (1 м
2
ерга 1 л 
ҳисобида) сепилади ёки 3 % ли кир содасида ювилади, қуритилади ва 
кавшарлаш лампасининг ўти билан текис қорамтир рангга киргунча 
куйдирилади ёки 20 % ли каустик сода поташ аралашмаси билан ҳар 2 соатда 
ишлов бериш керак. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish