Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

Инфекцион касалликлар. 
Европа чириш касаллиги 
Европа чириш касаллиги юқумли касаллик бўлиб, аввало, очиқ сўнгра 
ёпиқ наслда бўлади. Касаллик асосан асаларининг тухумдан чиққан наслини 
шикастлантиради, эркак наслини камроқ зарарлантиради. Касалланиш 
личинкалар тухумдан чиққандан кейин 3-4 чи кундан кейин бошланади. 
Касалликнинг келиб чиқишига об-ҳавонинг булутлиги, намли бўлиши, 
арихонанинг совуқда қолиши, озиқнинг етарли бўлмаслиги ва шунга ўхшаш 
асалари оиласининг кучсизлантирадиган факторлар сабаб бўлади. Бу 
касалликни плутон срептококклари қўзғатади. Касаллик қўзғатувчи 


87 
стрептококклар перга бутун қиш мумкатак ва асалда йил давомида сақланиб 
қолиши мумкин. 
Касаллик тарқалиш йўллари - касал асалари оилалари касалликни 
тарқатувчи асосий манба ҳисобланади. Касал бўлган бутун оила асаларилари 
касалликни қўзғатувчи стрептококкни олиб юрувчилар бўлади. Чунки бундай 
оилада плутон стрептококклари асаларида, асалда, перга ва мум инларда 
бўлади. 
Личинкалар заҳарланган асал ва перга билан озиқланади. Она асалари 
Европа чириш касалини ўзининг наслига юқтиради. Бир оиладан иккинчи 
оилага касаллик ўғри ишчи асаларилар, эркак арилар, умумий сув идиши 
орқали ва ром алмаштириш вақтида ўтиши мумкин.
Касалликнинг ўтиши – Европа чириши баҳорда ва ёзнинг биринчи 
ярмида кўпроқ учрайди, кузга бориб личинкаларнинг касал бўлиши камаяди. 
Касалликни қўзғатувчи микроб озиқ билан личинка ичагида тез кўпаяди, 
ичакни ва кейинчалик бутун организмни емиради. Касалликнинг 
бошланишида мум инчаларининг иккила томонида айрим касалланган 
личинкаларни учратиш мумкин. Личинкалар зарарлангандан кейин 2 кун 
ўтгач, сарғая бошлайди. Кейинчалик асалари насли ола-була рангга киради. 
Касалликнинг белгилари – Европа чириш касали личинка танасининг 
формаси, ранги ва консистенцияси ўзгаришидан, уларнинг ячейкада 
жойлашиш холатидан бошланади. Европа чириши билан зарарланган 
личинкалар сариғ рангли бўлиб эластиклигини йўқотади, сўлғин бўлади. 
Ўлган личинкалар аввало сариқ, сўнгра қуриб қорамтир рангга киради. 
Касаллик диагностикаси – клиник белгилари, патологик материални 
лабораторияда текшириш асосида амалга оширилади. 
Даволаш – Касаллик 4 % ли формалин буғи ва 2 % ли хинозол эритмаси 
билан дизенфекция қилинади. Фармалин буғи 30 минутдан кейин, хинозол 
эритмаси 10 минутдан кейин касаллик қўзғатувчиларига таъсир қилади. 
Касалликнинг даволашнинг энг самарли усули эндигина зарарланган вақтни 
аниқлашдир. Касаллик эндигина бошланган бўлса уни даволаш шу жойнинг 
ўзида олиб борилади. Касаллик эскирган сайин уни даволаш қийинлашади. 
Даволаш фақат эски инларни олиб ташалаш, асалариларни дизенфекция 
қилинган уяларга кўчириш, асални ҳайдаш, арихоналарни иситиш учун 
ёпилган материалларни алматириш ва шу каби ишлардан иборат. Бу 
касалликни даволашда қўлланиладиган воситалар: сульфодимезин ва 


88 
антибиотик препаратлардир. Бу препаратлар асалариларни озиқлантириш 
учун ишлатиладиган даволаш сироплари ёки сув эритмалари ҳолида 
ишлатилади. Сув эритмалар асалари уяларига сепилади. 
Даволаш сиропини тайёрлаш учун қуйидаги препаратлардан бирини 
олиш мумкин: норсульфазол натрий, саназин, сульфантрол, сульцимид, 
стрептомицин, терромицин, тетрациклин ва ҳакозо. 
Кураш чоралари – Европа чириши борлиги аниқлангандан кейин касал 
арихона ва унинг атрофи радиуси 5 км гача бўлган худудларга карантин 
эълон қилинади. Европа чириши касаллиги йўқ қилингандан кейин бир йил 
ўтгач, арихона карантиндан чиқади. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish