Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази


Уянинг ички ҳажмини бир маротаба кенгайтириш



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

Уянинг ички ҳажмини бир маротаба кенгайтириш 


38 
Катта аричилик хўжаликларида асаларичи кўп сонли ари оилаларини 
боқса, у ҳолда ари оилаларини тез-тез текшириш, кузатиш ва парвариш 
қилишга кучи етмай қолиб, уянинг ички ҳажмини ўз вақтида кенгайтира 
олмайди. Бундай пайтларда уянинг ички ҳажмини бир маротаба
кенгайтириш тавсия этилади. Бунинг учун баҳорги ари оиласини тафтиш 
қилиш вақтида кучли ари оилаларига 10-12 кг асал ҳамда кучига қараб 
етарли мумкатак инчали ромлар қолдирилса, 2-3 ҳафта ари оиласини 
текширмаса ҳам бўлади. Шу муддат ўтгач, табиатда шарбат ажратадиган 
ўсимликлар гуллаши билан ари оиласига мумкатак ром ҳамда мумпарда 
(вашина) берилиб, мумкатак ромлар сони кераклигича етказилади. Ҳамма 
мумкатак ромлар арилар билан тўлгач, иккинчи маротаба кенгайтириш 
ишлари 
бажарилади. 
Арилар 
доимо 
уянинг 
ари 
кирадиган 
тешикчаларининг қаршисида личинкаларини жойлаштиради ва шу 
мумпардаларни тезда тортадилар ва уларга она ари тухум қўяди. Бундай 
иш бажариш орқали ариларнинг кўчга (ройга) чиқишининг олди бирмунча 
олинади. 
Уянинг ари кирадиган тешикчаси мавсум давомида гоҳ кенгайтириб,
гоҳ торайтириб турилади. Эрта баҳорда табиатда шарбат йўқ пайтларда 
уянинг тешикчаси оиланинг кучига қараб 2-3 см гача кичрайтирилади, 
шарбат кела бошлаши билан уянинг тешикчалари кенгайтирилади, шарбат 
келиши тўхташи билан яна кичрайтирилади. Ҳаво иссиқ кунлари арилар 
уянинг ички ҳароратини меъёрига келтириши учун уянинг тешикчаси 
кенгайтирилади. 
8-Мавзу. Асалари уялари, арихона қурилишлари ва асбоб-ускуналарини 
таъмирлаш 
Электрлаштирилган мосламалар ва қўлда ишлатиладиган қурилма, 
асбоб-ускуналарнинг тузилиши билан танишиш. Электр мосламаларни, 
қурилмаларни, жихозларни ва асбоб-ускуналарни ишга тайёрлаш, улардан 
фойдаланишни ўрганиш. Арихоналарни таъмирлаш, бўяш ва уларга тартиб 
рақамлари қўйиш. Асаларизор қурилишларини ва асбоб-ускуналарини 
таъмирлашни ўрганиш. Асаларичилик электр машиналарини ишга тушириш. 
Асаларичиликда ишлатиладиган электр жиҳозлари ва қурилмаларини 
ишлатиш 
бузиқликларини 
аниклаш 
ва 
таъмирлаш. 
Хўжаликдаги 
трансформаторни ва бошқа электр жихозларини таъмирлаш, хизмат 
кўрсатиш. Дурадгорлик асбоб-ускуналари ва электр станокларидаги носозлик 
ҳамда нуқсонларни аниқлаш ва таъмирлаш. 


39 
Асаларичиликда асосий жиҳозларнинг турлари ва уларнинг 
лойиҳалари.
Асалари қутилари қисмларини тайёрлаш, унинг қисмларини ўлчаш, мослама 
қолиплари. Асалари қутиси қопқоғини, қути ости қисмларини ясаш, 
қутининг олдинги томонларида учиш тешикларини ва асалари қўниш 
тахтачаларини ясаш ва ўрнатиш. 
Ёпиқ арихоналарда ўртадаги тўсқич бўлакларини ва ён томонидан 
алоҳида чўнтакларни ўрнатиш.
Икки ва кўп қаватли арихоналар тайёрлаш лойиҳалари. Қаватлар ясаш 
ва уларни бир бирига ўрнатиш. Арихона таглиглари ва қопқоқларини 
тайёрлаш. 
Асалари оиласи учун тўсқич тахта, рамка бўлаклари лойиҳаларини 
чизиш ва ясаш. Ёғочдан махсус озуқа охурчаларини ясаш. 
Асаларизор учун кўчма иш қутиси ясаш. Она асалари етиштириш 
учун пайвандлаш ромлари, уни урчитиш учун кичик хажмли нуклеус 
қутиларини ясаш. Ромли ва ромсиз асалари пакетлари қутиларини ясаш ва 
унинг лойиҳасини чизиш.

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish