Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази


-Мавзу. Асаларилар ёрдамида қишлоқ хўжалик ўсимликларни



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

4-Мавзу. Асаларилар ёрдамида қишлоқ хўжалик ўсимликларни 
чанглантириш. 


29 


30 


31 


32 
Ўрта Осиё иқлими шароитида ари оилалари эрта баҳордан то кеч 
кузгача, шарбат ташиш ва ривожланиши учун шароит бўлмаганлиги 
туфайли вақти-вақти билан бир жойдан иккинчи жойга кўчириб, шарбат 
ташишига шароит яратилади. Масалан, эрта баҳорда арилар қайрағоч, 
терак, момақаймоқ, тол ва бошқа ўсимлик ўтлардан гулчанг ташигандан 
кейин ариларни мевазор боғларга, боғлардан эса ўсимликлари эрта 
гуллайдиган чўл худудларга ҳамда уруғлик олинадиган бедапоялар ва 
тоғларга 
кўчирилиб, 
июнь 
ойларининг 
охирида 
пахтазорларга, 
пахтазорлардан тўқай, дарё ёқаларига кечки озиқ учун экиладиган 
жўхорипояларига олиб борилади. Бир жойдан иккинчи жойга кўчириш 
орқали тўхтовсиз шарбат ташишига замин яратилади. 
Ариларни кўчиришдан мақсад фақатгина асал тўплабгина қолмай, балки 
қишлоқ ҳўжалик ўсимликларини чанглантириш йўли билан ҳосилдорликни 
оширишга катта ҳисса қўшилмоқда. Ари оилаларини кўчиришдан аввал, 
кўчириладиган жой қидириб топилади ва жой танланади ҳамда ари оиласини 
кўчиришга тайёрланади. 
Оилага қачон озиқ қўшиш ёки боқиш кераклигини билиш учун 
асаларичи эрта баҳорда гуллаб, шарбат ажратадиган ўсимликларнинг 
гуллашини кузатиши керак. Бунинг учун битта ўрта кучли ари оиласи 
тарозига қўйилади ва ариларнинг шарбат келтираётганини ёки уядаги 
жамғарилган озиқнинг истеъмол қилаётганини билиш учун тарозига 
қўйиб текшириб турилади. Агар тарозининг кўрсатиши ўзгармаса, у
ҳолда арилар бироз шарбат келтириб ўзлари озқланаётган бўлади. Мабодо 
тарозининг кўрсаткичи юқори бўлса, у ҳолда ари оиласи шарбат келтириб, 
озиқ миқдорини-жамғариб кўпайтираётган бўлади. Бундан иккала ҳолда 
ҳам асаларичи ари оиласига асал, шакар, шарбат бермайди. 
Айрим пайтларда баҳорда гуллайдиган ўсимликлар шунчалик кўп 
шарбат берадики, арилар ҳамма бўш инчаларга шарбат қуйиб, она ари 
тухум қўйишига жой ҳам қолмайди. Бундай пайтда она ари тухум қўйишини 
табиий чеклаб қўяди. Мана шундай ҳолат юзага келмаслик учун, 
табиатдан кучли шарбат келиш даврида ари уяларига ички хажмини 
кенгайтириш мақсадида бўш мумкатак инчали ромлар қўйилади. Кучли 
ари оилаларига вақтинча магазин қаватлари ёки қушимча қаватлар қўйиб, 
уянинг ҳажми кенгайтирилади (бу усулдан шарбат ажратувчи 
ўсимликларга бой туман ва вилоятларларда фойдаланилади). 


33 
Табиатдан шарбат келмаган пайтда арилар уяларидаги тайёр 
жамғарилган озиқни истеъмол қилиб, унинг миқдорини вақт-вақти билан 
оиланинг ички ҳажми кенгайтираётган вақтда тўлғазиб турилади. 
Ари оилаларини кўчиришга тайёрлаш. Агарда ари оилалари кўчиришга 
нотўғри тайёрланса, у ҳолда ҳаво етишмаслигидан мумкатак ромларнинг 
узилиб кетиши ёки ромларнинг сурилиши оқибатида эзилиши мумкин. 
Шунинг учун ариларни кўчиришдан олдин оғир асали бор мумкатак ромлар 
ҳамда шарбат қўйилган ромлар узилиб кетмаслиги учун ари оиласидан олиб 
қўйилади. Ромлар йўлда силкиниб сурилиб кетмаслиги учун уларнинг ҳар 
биттаси орасига елка тарафидан пана қўйилади. Агарда ромларнинг тепа 
тарафи кенгайтирилган бўлса, у ҳолда пана қўйилмайди. Ромларнинг орасига 
қўйилган паналар 10 х 15 х 100 (мм) ўлчамли ёғочдан тайёрланади. 
Уя ичидаги ромлар бир тарафига сурилиб, уя девори ҳамда охирги ром 
орасига йўғон пана қўйилиб сиқилади ёки охирги ромнинг ён тарафидан уя 
деворига мих қоқиб, сурилмайдиган қилиб қоқиб қўйилади. 
Об-ҳаво иссиқ пайтларда ари оилалари кўчириладиган бўлса, ари 
уяларининг юқори қопқоқ қисмида ҳаво алмашиш тешикчалари бўлиши 
шарт. Бунинг учун қопқоқ қисмининг таг тарафига сим тўр қоқилади. Ари 
оилаларини кўчиришдан олдин уялардан ёстиқчалар олиб ташланади. 
Ари оиласини кўчириш вақтида улар силкинишлардан безовталаниб, оила 
ичида ҳарорат 34-35
0
С ўрнига 37-38
0
С гача кўтарилиб кетади. Кўтарилган 
ҳароратни арилар ҳавони хайдаб чиқариш орқали пасайтира олмайдилар, 
чунки биринчидан, улар қаттиқ безовталанган, иккинчидан, уядаги ариларни 
кўчириши билан алоқадор бўлган умумий ҳолат бузилган бўлади. Жазирама 
иссиқ кунлари уяда ҳарорат кераклигидан ортиқча кўтарилганда, арилар 
ҳароратни меъёрига келтириш учун асал қопчаларига асал тўлдириб, уядан 
ташқарига чиқиб, уянинг таг қисмида тўда бўлиб тўпланиб туради. Кўчириш 
вақтида ҳам ариларнинг безовталаниши натижасида ҳарорат кўтарилганда 
личинкали ромлар ҳамда оиланинг асосий қисмини ташлаб қопқоқ остидаги 
қисмга кўтарилиб, тўда бўлиб қимирламай туришлари учун уянинг асосий 
қисмининг устида қопқоқ ости қисмини ташкил қилиш керак (1-расм). 
Арилар қопқоқ остидаги қисмга кўтарилиб, тўдага тўпланганларидан кейин 
асосий оила қисмидаги ҳарорат меъёрига келиб, ариларнинг безовталаниб 
товуш чиқариши тўхтайди. Агарда шундай пайтда уянинг тешиги очилса, 
бир неча ари тинч ҳолатда чиқиб, маҳаллий жой билан таниша бошлайди. 

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish