25
шамол ва жуда ҳам юқори иссиқ бўлиши гул ширасининг ажралишига
салбий таъсир кўрсатади. Намликнинг етарли бўлиши, маҳалий ўғит, калий
ва азот моддаларни ўз вақтида солиган майдонлардаги ўсимлик ва дарахтлар
яхши гул шираси ажратади. Боғдорчилик, сабзавотчилик, уруғчилик,
полизчилик ва пахтачилик тармоқлари асалариларнинг тўйимли озуқа базаси
бўлиб хизмат қилади ва улар кетма кет асалариларни гулчанги билан
таъминлайди. Асаларилар орқали боғзорларда, сабзовотларда,
экинлар
уруғчилигида ва пахтачиликда гулларни четдан чанглатиш ташкил этиш,
уларнинг биргина ҳосилдорлигини ошириб қолмасдан, меваларни ва
сабзовотларнинг харидорбоп кўринишни яхшилайди. Асаларилар билан
чанглантирилган дарахтлар ва ўсимликлар уруғидан экилган ўсимликлар,
мевалар, сабзовотлар ва полиз экинларнинг ўсиш қобилияти ва
маҳсулдорлиги ҳам юқори бўлади. Яна шуни айтиш жоизки,
асаларилар
ёрдамида боғларни чанглатиш ўз вақтида боғда гулчанги кўп бўлган вақтда
ўтказилган бўлса, ҳосилдорлиги ошиши билан бирга етиштирилган маҳсулот
таркибида протеин ва қанд миқдори ҳам юқори бўлиши ҳисобига уларда
сифатли мева ҳосил бўлади. Асаларичиликда гул шираси берувчи: олма, нок,
беҳи, олча, олхўри, гилос, ўрик ва шафтоли каби дарахтлар катта рол
ўйнайди. Боғзорлар (мавсумига қараб) март апрел ва май ойларида 10-12 кун
давомида гуллайди, бу даврда 1 гектар боғлардан (мевали дарахт турига
қараб) 15-40 килограммгача асал олиш мумкин.
Дарахтларнинг гуллаши
вақтида боғзорларга асалари оилалари жойлаштирилиб, асаларилар ёрдамида
чангланганда боғларни ҳосилдорлиги ошган. Фарғона вилояти асаларичилик
уюшмасида қишлоқ хўжалик экинларни асаларилар билан чанглатиш
ҳисобига мевали дарахтлар ҳосилдорлиги ошириш бўйича олиб борган
илмий тадқиқот ишларида ўрганиб кўрилган. Масалан, шафтоли
ҳосилдорлиги 1,2
мартагача, беҳи 1,4 мартагача, олма ҳосилдорлиги 6-8,3
мартагача, олхўри ҳосилдорлиги 8-11 мартагача, гилос ҳосилдорлиги 15-20
мартагача ва ўрик ҳосилдорлиги эса 5-5,9 мартагача ошганлиги аниқланган.
Асалари билан чанглатиш режалаштирилган боғ тўртбурчак ёки айлана
шаклда бўлса, 40-50 та асалари оиласини боғни ўрта қисмига жойлаштириш
керак бўлади. Боғ атрофида асаларининг диққатини жалб қиладиган
ўсимликлар бўлмаслиги керак. Боғларнинг ички қисмига беда ва рапс экиш
мақсадга мувофиқдир беда ёки рапсни ўриб олганча ёки уни ҳайдаб
ташлангандан сўнг, бу ерда уларнинг томирлари ҳам қолиб (гумус), боғ
хосилдорлигини оширади, бу ўсимликлар (гуллаш ҳисобига) боғда
асаларларни сақлашга, мевали дарахтларни асаларилар орқали чанглатиш
имконият яратилиб, боғлар хосилдорлигини оширишга имконият бўлади.
Кейинги йилларда фермер ва деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалик
26
экинлари, айниқса беда, сабзовот ва бошқа экинлар ҳамда боғдорчилик
хўжаликларида Ўзбекистон Республикасида бир гектар ўсимлик ва боғларни
чанглаш учун керак бўладиган асалари оилаларининг сони бўйича ўтказилган
тажирбаларга
асосланиб, қуйидаги миқдордаги асалари оиласи тавсия
этилади. Бир гектар узумзорга 2-3 та асалари оиласи, уруғлик пиёзга 0,5-1 та
асалари оиласи, уруғлик сабзи 0,5-1 та, олма, олхури, беҳи, нок, ўрик,
шафтоли каби мевалар 3 тадан ва олча ҳамда гилос ўсимликларига эса 4
тадан асалари оиласини жойлаштириш тавсия этилади. Қишлоқ хўжалик
экинларини асаларилар ёрдамида чанглатишда учун асаларичилик
иқтисослашган
хўжаликлар
билан
томонларнинг
ўзоро
келушув
шартномалари асосида келтирилган меъёрини эътиборга олган ҳолда амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: