Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги касб-ҳунар таълими маркази



Download 6,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/73
Sana23.02.2022
Hajmi6,63 Mb.
#143269
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73
Bog'liq
Asalarichilik

 
 


44 
Она арининг тухумдони қорин қисмида жойлашган бўлиб, ноксимон 
кўринишга эга. Она арининг тухумдони қорнида, орқа ярим ҳалқалар тагида 
жойлашган (4-расм). Ҳар қайси тухумдон тухум найчаларидан ташкил 
топган бўлиб, яхши ривожланган она арида тухум найчаларининг сони 180-
200 тагача бўлади. Майда, сифатсиз она арида эса тухум найчаларининг 
сони 120-140 тагача етади. Тухум найчаларида тухум вужудга келади ва 
ривожланади. Тухум найчасининг бошланиш қисмида ядро ва 
тўқималарнинг бўлиниш жойи бўлиб, шу ерда пуштнинг ҳужайралари 
етилади. Сўнгра тухум найчаси бўйлаб тўқималар бўлина бошлайди. 
Тухумдон найчасининг ҳар бир камерасида битта йирик тухум ҳужайраси 
бўлиб, уларнинг орасида сариқ тухум ҳужайралари тўпланади. Тухум 
ҳужайраларни жойлашган чегарасида тортиб турувчи тўқималар пайдо 
бўлиши натижасида найчалар алоҳида-алоҳида тухум камерасини тухум 
сариғидан ажратиб турувчи қисмларга бўлинади. Тухум ҳужайралари 
тухум найчаси бўйлаб ҳаракатланиб, секин-аста катталашиб боради 
(озиқланиш хисобига), озиқни сариқсимон ҳужайралар таъминлаб туради. 
Фолликуляр ҳужайралар қалинлашиб, тухумнинг ташқи фолликуляр 
қобиғини ташкил қилади. Тухумдон найчаси охирида сариқ ҳужайралар 
озиқланмай қолиши эвазига йўқ бўлиб кетадилар, натижада сариқсимон 
камералар йўқолади. Тухум ҳужайраларининг бир қават юқори плазма 
қобиғи қалинлашиб, иккинчи (ички) тухум сариқ қобиқ қисмини ташкил 
қилади. Тухумдон найчасининг охирига тайёр етилган тухум етиб келади ва 
она ари тухум қўйиш вақтида уни инчага чиқаради. 
 
4-расм. Она ари 
тухумдонининг 
қорин 
қисмида 
жойлашиши. 
1- тухумдон, 2-
тухум найчаси, 3- 
жуфт тухум йўли, 4-
туташган тухум 
йўли, 5 - уруғ 
халтачаси, 6-уруғ 
халтачаси безининг 
очилиш йўли. 


45 
Она арининг тухумдони қанча катта бўлса, тухум найчалари сони ҳам 
шунча кўп бўлиб, тухум камералари ҳам кўп бўлади. Натижада она ари 
шунча кўп тухум қўяди. Шунинг учун ҳам она арини йириклигига қараб 
унинг сифатлилиги аниқланади. Етилган тухум, тухум найчаларидан жуфт 
тухум йўлига, сўнгра жуфт бўлмаган тухум йўлига тушиб, охири тухум 
қўйиш тешигига ўтади. Тухум ўтиш вақтида уруғ халтачасидаги йpйғ 
таъсир эттирилади. Уруғ халтасида эса доимо йpйғ сақланади (урчиган 
она арида). Инчага қўйилаётган 1 та тухумга 12 та уруғ қўшилади. 
Шулардан 1 таси тухумнинг бўш қобиқ қисмидан унинг ядросига бориб 
қўшилади, қолганлари эса цитоплазмага аралашиб кетади. Она ари ишчи 
ариларнинг инчасига тухум қўяётганда, тухумга халтачадаги эркак ари 
уруғидан таъсир эттириб, сўнгра инчага туширади. Эркак арининг инчасига 
тухум қўяётганда эса халтачадаги эркак арининг уруғидан таъсир эттирмай, 
фақат тухумнинг ўзини инчага туширади. Натижада оталанмаган 
тухумдан эркак ари етишади. Оталанган тухумдан эса она ва ишчи ари 
етилади. Ишчи арилар ҳам урғочи ари бўлганлиги туфайли уларда ҳам яхши 
ривожланмаган тухумдонлар бўлади, тухумдонда 3-5 та ва энг 
ривожланганида 19-21 та тухум найчаси бўлади (5-расм).

Download 6,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish