Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти “автотранспорт” факультети



Download 4,68 Mb.
bet1/8
Sana26.02.2022
Hajmi4,68 Mb.
#470568
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Материалшунослик ва КМТ фанидан реферат


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ЖИЗЗАХ ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ

АВТОТРАНСПОРТ” ФАКУЛЬТЕТИ


ҚХМ” КАФЕДРАСИ


“Материалшунослик ва КМТ” фанидан





Мавзу:
Металларни газ алангасида пайвандлаш.


ЖИЗЗАХ - 2010




Металларни газ алангасида пайвандлаш.
Режа:
1. Ёнувчи газлар (буғлар) ва суюқликлар
2. Ацетилен ишлаб чиқариш.
3. Эҳтиёт сув қулфи.
4. Генераторни ишга ростлаш.
5. Газ редукторлари.
6. Пайвандлаш горелкалари.
7. Пайвандлаш алангаси.


Ёнувчи газлар (буғлар) ва суюқликлар
Бу усулда металларни пайвандлашда иссиқлик манбаи сифатида ёнувчи газлар (ацетилен, водород, табиий газ ва бошқалар) нинг маълум нисбатда кислород билан горелка деб аталувчи асбобда тайёрланган аралашмаси хавода ёндирилганда олинган алангадан фойдаланила­ди. Бу усул электр манбаи талаб этмаслигини, ускуналарнинг мураккабмаслигини, аланга кувватининг осон ростланиши, пайвандлаш жойларининг текис киздирилиши, фазода бостирилаётган чокларининг кузатилиши каби афзалликлари билан бирга айрим камчиликлари, жумладан, электр ёйли пайвандлашга қараганда иссиқлик таъсири зонасининг кенглиги, чок пухталигининг пастроқлиги, жараённи механизациялаш қийинлиги, пайвандланувчи металларнинг қалинлиги ортган сари иш унумдорлигининг пасайиши кабиларга қарамай, амал­да асосан қалинлиги 0,2—6 мм гача ва баъзан ундан ортиқ бўлган пўлатларни, чўянларни, рангли металл ва улар қотишмаларини пайвандлашда, таъмирлаш ишларида, кесишда ва бошқа ишларни бажаришда фойдаланилади.
Жадвалда металларни пайвандлашда, кесишда ва бошқа ишлар­ни бажаришда фойдаланиладиган ёнувчи газларнинг асосий турлари, хоссалари ва уларнинг ишлатилиш жойлари келтирилган.
Жадвал
Ёнувчи газлар (буғлар) ва суюқликлар



Номи



Зичлиги, кг/м3



Кислород билан аралашмали газ ёнганда аланга температураси, °С

Горелкадаги аралашмада ёнувчи газ билан кислород нисбати

Аралашма газнинг портлаш чегараси



ҳавода



кислородда



Ацетилен

1,09-1,17

3150-3200

1,1-1,7

2,2-82,0

2,3-23,0

Водород

0,084

2200

0,3-0,4

3,3-81,5

4,6-93,0

Кокс гази

0,4-0,55

2000-2200

0,6-0,8

7,0-19,0

-

Нефть гази

0,65-1,45

2300

1,5-1,6

-

-

Табиий газ

0,7-0,9

1850-2200

1,5-1,6

4,5-14,0

3.0-45,0

Бензин (буғлари)

0,7-0,76

2500-2600

1,4-1,4

0,7-6,0

2,1-28,4

Керосин
(буглари)

0,8-0,84



2400-2500



1,7-2,4



1,4-5,5



2-28



Суюлтирилган
газ (пропан-
бутан аралаш-
маси)

1,95


2400-2500



3,4-3,8


2,17-9,5


2,4-57


Юқоридаги жадвалдан кўринадики, ацетиленнинг кислород билан аралашмаси ёндирилганда унинг аланга иссиқлиги бошқа газлар алангасидан анча юқори. Шу боисдан амалда ундан кенг фойдаланилади.


Ацетилен (С2Н2). Бу газ нормал шароитда рангсиз бўлиб, кучсиз эфир хидига эга. 0,2 МПа босимдаги бу газ 500—600°С температурада ўз-ўзидан алангаланади, лекин босим ортган сари алангалаш темпера­тураси пасаяди.
Масалан, 2,2МПа босимда алангаланиш температураси 350°С бўлади. Нормал шароитда бир хажм ацетонда 20 хажмгача ацетилен эрийди. Босим ортишида, температура пасайишида унинг эрувчанлиги ортади. Шунинг учун ҳам у ацетон шимдирилган ғовак массали писта кўмир билан тўлдирилган пўлат баллонларда 1,9 МПа босимда истеъмолчига юборилади. Бу баллонларда ацетилен меъёрдаги температура­да ва босимда (5 м3 яқин) бўлади.
Баллонлар оқ рангга бўялиб, сиртига қизил рангда «Ацетилен» деб ёзиб қўйилади. Шуни қайд этиш жоизки, техник ацетиленда қўшимчалар (аммиак, фосфорли водород ва бошқалар) бўлиб, унинг сифатига путур етказади.



Download 4,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish