Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жиззах политехника институти “автотранспорт” факультети


-Расм. Карбидга сув таъсир эттириш принципида ишлайдиган



Download 4,68 Mb.
bet3/8
Sana26.02.2022
Hajmi4,68 Mb.
#470568
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Материалшунослик ва КМТ фанидан реферат

1-Расм. Карбидга сув таъсир эттириш принципида ишлайдиган
РА типидаги ацетилен генераторининг схемаси:
1—корпус; 2—воронка; 3—қалпоқ; 4—реторта; 5—яшик; 6— қопқоқ;
7—трубка; 8—стакан; 9 —трубка; 10— газ тозалагич; 11—«сув қулфи»;
12, 13— жўмрак; 14— ниппель; 15—шланг

Ажралаётган ацетилен трубка 7 орқали юқорига кўтарилаётганда унга кийдирилган стакан 8 уни сувдан ўтишда зарарли қўшимча газ­лардан қисман тозалайди ва бу тозаланган ацетилен қалпоқ 3 тагидаги бўшлиққа йиғила боради. Пайвандлашда бу газ трубка 9, газ тозалагич 10 дан ўтиб, қолган зарарли газлардан яна тозаланиб, «сув кулфи» 11, жумрак 12 ва шланг орқали горелкага ўтади.


Агар генераторда ажралаётган ацетилен миқдоридан пайвандлашда сарфланаётган ацетилен миқдори ортиқ бўлса, қалпоқ 3 остидаги босим пасайиб, у пастга туша боради. Пайвандламаганда эса, ажралаёт­ган ацетилен калпоқ тагига йиғила бориб, уни юқорига кўтаради. Бунда қопқоқ стерженга бириктирилган резина шланг учи сувдан чиқади. Энди шланг оркали ретортага сув ўтмайди.
Пайвандлаш жараёни кечаётганда бир ретортадаги ацетилен сув таъсирида туда парчалангач, уч йулли жумрак 13 орқали сув иккинчи ретортага киритилади ва бунда газ ажралиши давом этади.
Эҳтиёт сув қулфи. Агар пайвандлашда горелка мундштукидан чиқаётган ацетиленнинг кислородли аралашмаси тезлиги унинг ёниш тезлигидан кичик бўлса, мундштукнинг газ чиқариш тешиги беркилиб қолганда ацетилен билан кислород аралашмаси шланг орқали генераторга ўтиб, уни портлатиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун генераторга эхтиёт сув қулфи ўрнатилади.

2-расмуйи босимда ишлатиладиган сув қулфининг схемаси:
а — нормал иш даври; б — газ
тескари томонга ўтганда; 1 — газ трубкаси; 2 — жумрак;
3 — контрол мурват; 4— эҳтиёт трубка; 5— шчитча
2-расм, а даги схемада эхтиёт «сув қулфи»нинг нормал иш даври, 2-расм, б да газ аралашмаси газ генератори томонига тескари харакатида "сув кулфи"нинг ишлаши кўрсатилган.
Генераторни ишга туширишдан аввал «сув қулфи»нинг назорат қилиш жумраги 3 ни очиб, унга тешикдан сув тушгунча сув қуйилади, кейин жумракни бураб, тешик беркитилади.
Пайвандлаш жараёни нормал кечаётганда ацетилен «сув қулфи» нинг трубкаси 1 дан ўтиб, сув орқали жумрак 2 га, ундан шланг орқали горелкага ўтади.
Тескари зарб содир бўлган ҳолларда (2-расм, б) «сув қулфи» камерасида газ босими ортади. Бунда ундаги сувнинг маълум қисми ацетилен келаётган трубка 7 га ўтиб, эхтиёт трубкадаги сув камерага тушади. Бунда генератордан келаётган газ трубка 7 йўли сув билан беркитилади. Камерада йиғилаётган ёнувчи газ босими маълум даражага етгач, эхтиёт трубка 4 пардасини йиртиб, атмосферага ўтади. Натижада генератор портлашдан сақланади.
3-расмда ўртача босимда ишлайдиган АСМ 1,25-3 маркали аце­тилен генераторнинг умумий кўриниши (а), бўйлама кесими (б) ҳамда сув қулфи ва унинг ишлаш схемаси келтирилган. Расмдан кўринадики, генератор танаси вертикал цилиндрик аппарат бўлиб, у газ ҳосил этувчи 2 ва газ ювгич кисм 7 дан иборат. Бу қисмлар стакан 10 кийдирилган трубка 8 билан боғланган. Корпуснинг устки қисмидаги газ ҳосил этувчи қисмига шахта 9 туширилиб, унга генератор оғзидан сув найчаси 8 сатхидан сал юқорироқ назорат жумраги 11 дан оққунча қуйилади, кейин кальций карбидли сават 4 туширилиб, қопқоғи 5ни винт 6 ва ричаг 7 ёрдамида қисиб беркитилади.
Газ ҳосил этувчи қисм — корпус билан шахта оралиғидаги бўшлиқда ҳаво ёстиғи ҳосил бўлади. Генераторнинг ишлашида у сувни сиқиб, генераторнинг автоматик ишлашини таъминлайди. Ажралаётган аце­тилен эхтиёт клапани 15, шланг 16 орқали сув қулфи 17га ўтади. Газ ҳосил этиш қисмидаги чиқиндини штуцер 12, газ ювгичдан лойқа сувни штуцер 13 орқали ташқарига чиқарилади.
Схемадан кўринадики, тескари зарб юз берганда портлаган газ тўлқини сувни, у эса шарчали клапанни беркитади. Шу билан газ келадиган йўл беркитилади. Шу вақтнинг ўзида газ тулқини қайтаргич диск 8 билан корпус оралиғидан ўтиб ўчади.


Download 4,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish