4-расм. Ўрта босимда ишлайдиган АСМ- 1,25 маркали ацетилен генератори:
1— ювгич қисми; 2— газ ҳосил этиш қисми; 3 — таглик; 4— корзина;
5— қопқоқ; 6— винт; 7—ричаг; 8— трубка; 9— шахта; 10— стакан;
11— назорат крани; 12-13— чиқиндилар чиқарадиган штуцерлар пробкаси;
14— тешикли тарелка; 15— эҳтиёт клапани; 16— шланг; 17— сув қулфи;
18— манометр; 19— кўтариш дастаси; 20— назорат крани; 21 — шток;
22 — штуцер; 23 — гайка; 24 — эхтиёт тўр; 25 — сиқувчи халқа;
27— мембрана; 28— фибра прокладка; 29— резина прокладка;
30 - резина прокаткалар оралиғидаги тур
Генераторни ишга ростлаш.
1. Қопқоқ очилиб, сават олинади.
2. Генератор корпусида бегона нарсалар йўқлиги ва тозаланганлигига ишонч ҳосил этилади.
3. Сув қулфи сув билан тўлдирилади. Бунинг учун штуцер очилиб, у орқали назорат жумраги тешигидан сув оққунича қуйилади.
4. Генераторга кальций карбидли сават туширилиб, унинг қопқоғи беркитилади. Генераторнинг нормал ишлашида газ найчаси, сув қулфи, ниппельдан горелкага редуктор ва шланг оркали боради (4-расм, а).
Газ редукторлари. Редукторлар баллон ёки тармоқдан келаётган газ босимини зарур босимга пасайтириб, шу босимни сақлашга хизмат қилади (5-расм).
Баллондан келаётган юқори босимли газ унинг камераси 4га ўтади. Бунда пружина 3 клапан 5 ни сиқиб, камера тешигини беркитади. Камера 4 даги босим манометр 2 орқали кузатилади. Винт 10 ўнгга буралганда пружина 9 сиқилиб, шток 12 ни юқорига кўтаради. Натижада пружина 3 сиқилиб, клапан 5 очилиши билан камера 4 дан газ катта хажмли камера 8 га ўтиб бораётганда босими пасая боради. Ка мерадаги босим манометр 7оркали
5-расм. Бир камерали газ редукторининг схемаси:
1 — редуктор корпуси; 2, 7— манометр; 3,9— пружиналар;
4— юқори босимли камера; 5— эхтиёт клапани; 8— қуйи босимли
камера; 10— винт; 11 — мембрана; 12—шток
кузатилади. Эхтиёт клапани 6 камера 8 да газ босимининг хаддан ташқари ортиб кетмаслигининг олдини олади. Редукторни баллон винтелига улашдан олдин унинг уланиш винти пазлари мой, кирдан тозаланиб ва штуцер тешигининг очиқлиги кузатилиб, фибра қистирмаси жойига қуйилиши лозим.
Амалда РА-55, АБО-5 ацетилен ва РК-53, РК-53 БМ кислород редукторларидан кенг фойдаланилади.
Ацетилен редукторларининг корпуси оқ рангга, кислород редукторлариники хаво рангга бўялади.
Юқорида кўрилган бир босқичли (битта камерали) редукторлардан ташқари, икки босқичли редукторлар (икки камерали) ҳам бор. Уларда газ босими икки босқичда пасаяди. Масалан, кислород редукторида биринчи босқичда 15 дан 5 МПа гача, иккинчи босқичда 5 МПа дан иш босимигача пасайтирилади.
Икки босқичли редукторлар белгиланган босимни анча аниқ сақлаб, иш жараёнида газ босимини тез-тез ростлаб туришининг ҳожати йўқ. Лекин конструкция бир мунча мураккаброқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |