Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жисмоний маданият



Download 17,1 Mb.
bet116/119
Sana11.06.2022
Hajmi17,1 Mb.
#654185
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119
Bog'liq
1-ТОМ

10.11. Спорт тренировкалари кўп йиллик жараён
Кўп йиллик спорт тренировкаси жараённинг машғулот ларини барча деталлари билан тасаввур қилиш ўта муш кул иш. Таркибида амалий жиҳатдан беқёс ўзгаришларни ўзида мужассамлаштирадиган бу жараён, ўзининг тарки бида у ч т а энг йирик з в е н о л а р н и мужассамлаштиради, улар: 1) базавий тайёргарлик босқичи; 2) спорт имкониятларини максимал амалга ошириш босқичи; 3) спорт фаолиятини узоқ йил давом эттириш босқичи.
Уларнинг ҳар бири қоида тарзида камида йиллик ёки ярим йиллик катта циклларни ўз ичига олади.
Этаплар ва босқичларнинг алмашиниши билан ифода ланувчи тренировка жараёнидаги ўзгаришлар спорт маҳоратининг юзага келиши қонуниятлари ва спортни янада такомиллашиши билан содир бўлади.
Биологик нуқтаи назардан бу жараённинг алмашиниши босқичлари индивиднинг ёши бўйича имкониятларини табиий равишда ўзгариши билан боғлиқ (инсон органи змнинг формаси ва функциясини ривожланиши орқали содир бўлувчи, ёшни катталашиши билан унинг стабил лашуви ва сўнг қаришга томон кетиш).
Кўп йиллик тренировка этаплари қайд қилинганлар билан бирга унинг умри давомидаги ҳаёти ва фаолия тининг ўзига хослиги: бўш вақти бюджетининг мактабда ўқиётган вақтида, армия сафидаги хизмати вақтида, меҳнат фаолияти ва бошқалар билан ифодаланади.
Кўп йиллик спорт тренировкаси жараёнининг этаплари ва даврларининг аниқ чегараси йўқ. Тренировкалар шу ёшда бошланади, шу ёшда тугалланади деган қоида ҳам ёзилмаган. Уларнинг бошланиши ва тугалланиши фақат спортчининг биологик(паспорт) ёши билан боғлиқ бўлмай, унинг спортдаги иқтидори, қобилияти, индивидуал ривож ланганлигининг хусусиятлари, спорт юкламаларига мосла ша олиши, у шуғулланаётган спорт турининг хусусий томонлари, неча йилдан буён шуғулланаётганлиги (спорт стажи), спорт фаолияти учун яратилган шароит ва бошқа лар билан боғлиқ.
Б а з а в и й т а й ё р г а р л и к. Тахминан бу давр 4-6 йилни ўз ичига олади(қисман бироз у ёки бу томонга оғишлар бўлиши мумкин). Албатта, бу олдин ёзгани миздек, энг аввало спортчининг индивидуал қобилияти ва танлаган спорт тури хусусиятлари билан боғлиқ. Спорт тайёргарлиги базасининг яратишнинг асосий мақсади эгал ланадиган марралар учун тўла қонли пойдевор қўйишдан иборат: организмнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш, унинг функционал ва адаптация имконят ларининг умумий даражасини ошириш, турли хилдаги ҳаракат малакалари ва кўникмаларининг бой фондини, заҳирасини яратиш, спорт маҳоратининг бошланғич асосини шакллантиришдан иборат.
Базавий тайёргарлик рамкасида иккита йирик этап ўрин олган: дастлабки спорт тайёргарлиги ва ихтисосликнинг бошланиши.
.Дастлабки спорт тайёргарлиги этапи одатда кичик мактаб ёшидалиги вақтидан, айрим ҳолатларда ундан ҳам аввал бошланади ва спорт мутахассислиги тайёргарлиги даврига ўтиб тугалланади. Бу этапда спорт тренировкаси ҳақида гапириш ҳали эрта бўлиб, тренировканинг хусусий лашган жараён тарзидаги белгилари кўзга ташланади холос. Машғулотлар асосан кенг кўламдаги умумий жисмоний тайёргарлик воситаларидан фойдаланиш билан жисмоний тайёргарлик ва спортга оид мактаб жисмоний тарбияси дастуридаги билимларни ўқитиш амалага оширилади.
Бошланғич спорт мутахассислиги этапи (ихтисослашти рилган база тарзидаги тайёргарлик) ҳозирги замон спорт амалиётида илк болалик давридан бошланади: конькида фигурали учиш, гимнастика, сузиш, айрим спорт ўйинлари ва бошқаларда.
Спортда спорт мутахассислигини ўз вақтида бошлаш муаммо. Муҳими, бир томондан, спортда мумкин бўлган маҳорат чўққисига эришиш вақтини ўтказиб юбормаслик бўлса, ёшига кўра ўсишнинг сенсор даври, ривожланиш имконияти нинг қулай вақти, тренировкалар таъсирига осон бериладиган даври, иккинчидан, тор, фақат танлаган спорт тури бўйича шуғулланиш билан чегараланилса, қисқа вақт ичида яхши спорт натижаларига эришиши мумкин, лекин, унинг истиқболи яхш бўлмайди.
Одатда, спорт мутахассислигини танлашда хатоларга йўл қўймаслик учун, кенг кўламли комплексли кўрсат кичларга асосланиш билан чегараланмай, бўлажак спорт чининг организмидаги этапма - этап содир бўладиган силжишларга қаралади.
Спортда қобилиятлилиги бу даврда унинг кўрсатган натижасига қараб эмас, уни шуғул ланишни бошлаганидан буён кўрсаткичлар бўйича олдинга силжишига қараб лаёқатли деб танлаш ўзини оқлаганлигини ёздик. Спорт мутахассислигининг бошланишида спорт натижаси кескин, тренировкада олган тайёргарлигига нисбатан тўғридан тўғри пропорционал тарзда,кейинги кучли юкламалар билан шуғулланган этапларига нисбатан тез ўсиши спорт тренировкалари амалиётида одатдаги ҳол деб қаралиши кераклигини билишимиз лозим.
Бундай ҳолат спортчини спорт тренировкаларини бошланғич дврида унинг организмини табиий ўсиши давомида юкламаларга нисбатан оширилган реактив реакцияси деб қарашимизга тўғри келади. Бу қонуниятга яқин жиҳат бўлиб, барча спорт билан эндигина шуғул ланишни бошлаганларнинг ҳаммасида ҳам кўзга ташланади деб айтиб бўлмайди. Бу даврни машғулотла ридаги тур хил машқлардан ҳосил булган тренировка эффектини юзага келши, уни кўчишини ҳамда организмни юкламаларга тез мослаша олишининг юқорилиги даври деб қаралмоқда.
Бошланғич мутахассислик тайёргарлиги этапида ихти сослик учун бериладиган умумий юкламалар нисбатан танлаган спорт тури учун йўналтирилади, лекин интенсив ликни ошириш бир оз эҳтиёткорликни талаб қилади. Интенсивлик ҳам тенденциясига кўра оширилиши лозим, лекин умумий ҳажмга нисбатан интенсивлик оширилган тренировкаларнинг қуввати бир оз чегараланиши мақ садга мувофиқ.
Мутахассисликка оид тренировкаларнинг йиллик катта циклида тайёрлов даври доминант бўлади. Мусобақалар даври нисбатан ўраб олингандек. Спортчининг ёшини ортиши, уни спорт маҳоратини, спорт тайёргарлигининг умумий даражасини кўтарилишига қараб, аста секинлик билан тренировка жараёни танланган спорт тури бўйича юқори спорт натижаларига эришиш қонуниятлари асосида ўзининг қатор йиллар учун мўлжалланаган йўлига тушади.
Максимал спорт натижаларини кўрсатиш даври. Спортчининг юқори натижаларига эришиши учун ёш чегараси юқори натижаларга эришишнинг максимал, қулай ёши деб аталувчи даври билан боғлиқ. Қатор спорт турлари учун бу давр 18-21, 22-26 ёшни ташкил этади. Кузатишларнинг кўрсатишича45, спорт турларидан – сузиш, конькида фигурали учиш, аёллар гимнмстикаси, бадиий гимнастикада юқори натижаларга эришиш даври 16-20 ёшдалиги ва ундан олдинроқ ҳам бўлиши мумкин. Узоқ ва энг узоқ масофаларга югуриш, енгил атлетиканинг улоқтиришлари, оғир атлетика ва бошқа қатор спорт турларида энг яхши натижалар 24-30 ёшлар атрофида ҳам кўрсатилади.
Қайд қилинган ёш даври ва тренировка этаплари юқори спорт натижаларига эришишнинг энг қулай ва юқори чўққиси эканлигини ҳисобга олсак, кўп йиллик бу жараён йирик – энг юқори натижаларга эришишдан олдинги ва энг юқори натижалар даври тарзида иккита йирик этапга бўлинади. Уларнинг давом этиш муддати тахминан 8-12 йилни ташкил қилиши кузатилмоқда. Бу спорт билан жуда ҳам фаол шуғулланишга бериладиган, кучга тўлган, спорт маҳоратини пухта эгаллаган, спортда катта ютуқларни қўлга киритган (кульминация) вақт саналади.
Кульминацияга эришишдан олдинги этап чуқурроқ спорт такомил лаштирувни бошланишига тўғри келади. Спорт тренировкасининг қонуний хусусиятлари бу даврда ўзининг тўлиқ ифодасини топади. Бу этапнинг мазмуни махсус (жисмоний, техник, руҳий) тайёргарликнинг уму мий ҳажми ҳисобига айтарли даражада орттирилади. Мах сус тайёрлов, мусобақа машқларига умумий тайёргарлида олдинги сарфланган вақт меъёрига солиштирганда, индивидуал юкламаларнинг максимуми даражасигача кўтарилади.
Тренировка юкламаларининг умумий йиғиндиси тарзидаги ҳажми ва интинсивлиги олдинги давр ва этап ларидаги темпга нисбатан энг юқори даражасига кўта рилади. Шу билан бирга, мусобақаларда қатнашувининг амалиёти кенгаяди ва улар спорт тренировкасининг мазмуни ва тузилишига айтарли даражада таъсир кўрсатади. Агар, абсолют натижалар учун шароитларнинг брчаси юзага келса, биз ўрганаётган этапда спортчининг бутун ҳаётини кун тартибида спорт фаоляти доминатлик қилади ва у фақат олий спорт мақомига эришишнинг хусусий муаммолари билан банд бўлади.
О л и й т а р т и б д а г и(мақомдаги) спорт натижалари э т а п и кўп йиллик тренировкалар орқали ёшига муносиб даражада индивиднинг максимал спорт ютуқлари, спорт натижаларини кўрсатиш учун қулай давр ҳисобланади.
Спортчи фаолиятини ташкиллашнинг умумий факторла ридан бири, юқори спорт ютуқларининг абсолюти санали шига давогар йирик мусобақалар тўрт йилда бир ўтказила диган Олимпиада ўйинлари эканлиги барчага маълум.
Ташкилий категория тарзида юзага келган Олимпиада цикли кўп йиллик тренировка жараёнини ташкиллашда муҳим рол ўйнайди. Бундай цикл кўпинча қуйидагича тузилади:
1-2 - йиллар – кенгайтирилган тайёрлов даври билан йиллик тренирровка цикллари(фундаментал тайёргарлик даврлари)ни ўз ичига олади. Умумий мақсади олимпиада йилида аҳамиятли даражадаги ютуқ ларга эришиш учун етарли даражадаги асос(фундамент)ни тайёрлаш;
3 - йил - олимпиада йилидан олдинги йил мусобақа ларининг тизими ва спорт тренировкалари тузилишининг асосий хусусиятларини моделлаштириш билан олимпиада моделини синаш.
4 – йил (амалга оширувчи) – мақсад қилиб қўйилган натижага эришишга спортчининг имкониятларини тўла сафарбар қилиб(лозим бўлса тузатишлар қилиб) синаб кўрилган моделни қўллаш билан мусобақаларда иштирок этиш. Бундай цикл энг юқори натижалар(кулминациия)га яқин натижалар кўрсатиши мумкин бўлган этапларда қўлланилади.
Албатта, қайд қилинган вариант кўп йиллик тренровкаларнинг ягона синалган варианти эмас. Кўп нарса спортчининг шуғулланиш стажи ва мусобақаларда қатнашиш тажрибаси билан боғлиқ. Ёш, натижалари тез ўсаётган спортчиларда олимпиада цикли трениров каларнинг бошланиши давриданоқ, нисбатан аҳамиятли даражадаги, юқори параметрли юкламаларга ўтиши орқали уларнинг имкониятларини тўлиқ сафарбар қилиниши билан характерланади.
Навбатдаги тўрт йиллик циклнинг биринчи йилида кўп маротабалаб тайёргарлик зўриқишни бошидан кечирган ва маъсулиятли мусобақаларда нисбатан кўп иштирок этганлар учун тренировкаларни бир оз енгиллаштирилган вариантлар(ҳажмига кўра айтарли катта юкламалар, интенсивлигини эса бироз пасайтириш) билан шуғулланиш мақсадга мувофиқ.
Спортда узоқ муддат қолиш(спорт фаолиятининг давомийлиги). Тренировкалар рационал тузилмаси бир кун келиб, спортчи ёшининг катталашиши оқибатида унинг организмида стабиллашув содир бўлади, сўнг функционал ва юкламаларга мослашувчанлик жиҳати сусая бошлаш юзага келади, табиий равишда спорт ютуқларининг лимити ҳам ниҳояси томон юз буради. Бундай чегара ҳар бир индивид учун ўзгача бўлиб, қатор шартлар ва шароитлар билан боғланган бўлади. Шундай ҳолатлар ҳам мавжудки, айрим спорт турлари вакилларининг ёши 30-35 дан ошса ҳам, спортдаги ютуқлари ижобий томонга ўсишда давом этади ёки ўзларининг рекорд натижаларини такрорлашда давом этишдан тўхтамайдилар(масалан, оғир атлетикачилар, молот улоқтирувчилар, узоқ ва ўта узоқ масофаларга югурувчилар–18-19 расм). Спорт ихтисос­лигини чуқурлаштирилиб ўтказилган 8-10 йилдан сўнги трениров каларидан кейин натижалар бироз пасайишни бошлайди. Аҳамиятига кўра у ўтувчи, алма-шинувчи характерга эга бўлиши мумкин. Лекин сабаби спортчи ёшининг катталашуви оқибатидан ёки кўп йиллик тренировкалар жараёнини ташкиллаш методикасидаги юзага келган камчиликлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Кейинчалик ўтказиладиган тренировкаларнинг рациона-лизацияси ва спорт фаолияти ташкилланишини тўлиқ такомиллаштириш эришилган спорт натижаларини сақ­лаш вақтини чўзишга имконият яратади.

Download 17,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish