Старт ҳолати физиологик нуқтаи назаридан шартли рефлексдан иборат. Мускул иши шартсиз таъсирловчи бўлиб, уни бажарилишидаги ҳамма шароитлар, факторлар шартли таъсирловчи бўлади.
Старт ҳолатидаги физиологик силжишларнинг даража сига бажариладиган ишнинг характерига боғлиқ бўлади. Баъзи илмий далилларга кўра, старт олди ҳолатидаги реакциялар бажариладиган ишларга хос хусусиятга эга бўлади.
Масалан, боксчиларда катта ҳажмдаги ишни бажариш олдидан томир уриши, кон босими ва газ алмашинувининг кўпроқ ўзгариши, кам ҳажмдаги иш олдидан эса, камроқ ўзгариши аниқланган.
Старт олди ҳолатида юзага келадиган реакциялар шартли рефлектор механизмига эга. Шунинг учун ҳам старт олди ҳолатининг кандай даражада ўтиши, спортчининг малакасига, ўтказиладиган мусобоқанинг қандай бўлишига, рақибларнинг малакасига, спортчининг индивидуал хусуси ятларига, олий асаб фаолиятининг типига ва бошқа фак торга боғлиқ бўлади.
Старт олди реакциясининг ривожланишига органи змнинг қандай ёшдалиги ҳам таъсир кўрсатади. Ўсмир ва ёш спортчилардаги баъзи бир шартли рефлектор функция ларининг старт олди ҳолатидаги ўзгариши катталардагига нисбатан бир мунча кескин бўлиши мумкин.
Мускул иши ҳақида олдиндан айтиладиган маълумотлар юрак уруши ва қон босимини анча ўзгартиради. Шу билан бирга, айтиш керакки, спорт билан шуғулланмайдиган ёшларга нисбатан спортчи ёшларда газлар алмашинуви олдиндан юқори бўлади.
Ёш спортчиларда ўтказилган ташвишлар, айниқса, ҳаяжонли, мусобақалар олдидан старт реакцияларнинг бундай ҳолатда ўтиши, улардаги асаб системасининг қўзға лувчанлиги ва уларнинг таассуротга бўлган реакциясининг тезлиги оқибати эканлигини кўрсатади. Аксинча, ҳаяжон билан кузатилмайдиган мускул фаолияти олдидан функция ларнинг ўзгариши ёшларда катталарга нисбатан кучсиз бўлади.
Старт олдидан ўта кучли ҳаяжонланиш спорт натижа сининг пасайишига олиб келиши мумкин, чунки кучли қўзғаш уларнинг энергетик ресурсларининг камайишига, чарчашга, яъни уларда тормозланишнинг ривожланишига олиб келади. Тренер спортчига ўз иродасини курашга жалб қилишига ёрдамлашуви зарур. Мусобақага яхши тайёр ланиш учун икки ҳолат билан курашиш лозим:
1) бўлажак мусобақага спортчининг бефарқ муносабати;
2) мусобақага катта аҳамият бериб, унинг бўлажак тақдирини ҳал қиладигандек қарашга йўл қўймаслик.
Бунда спортчига қандай натижага эришишдан қатъий назар ўз имкониятидан тўлиқ фойдаланиш муҳим эканлиги- га ишонтиришнинг аҳамияти катта.
Р у ҳ и й тайёрлашда спортчининг ўз кучига ортиқча ишониши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Руҳий тайёрлаш қатъий индивидуаллаштирилиши лозим. Тезкорлик-куч талаб қилинадиган спорт турларида ўта оғир, лекин қисқа вақт давом этадиган зўр беришларга, чидамлилик талаб этиладиган спорт турларида эса, узоқ вақт иродавий зўр бериш ва чарчашга бардош беришга тайёрлаш зарур бўлади.
Спортчини ҳаддан ташқари руҳий зўр беришлардан ўзини сақлашга ўргатишнинг аҳамияти катта. Шунга кўра уларга нафас, унинг механизмини чуқур билишни ва шуғулланиш ва мусобақа давомида текис нафас олишни, музика тинглаб машқ ижро этишни, қўшиқ айтиш (ўзи севган қўшиқ ёки куйни ҳиргойи қилиш) билан шуғулланиш, онгли равишда мускул ларни бўшаштириш, аутоген кўчиш усулларини қўллашни, мимика мускулларининг зўриқишини йўқ қилишни (кўзларни юмиб кулиш, бет қисмларини уқалашни) ўргатиш зарур.
Тайёргарлик жараёнида, бажариладиган ҳаракат фаолиятини кўриш, унинг мураккаб қисмларига диққатни жалб этишда идеомотор машқ қилиш яхши ёрдам беради. Фақатгина кузатувчан, билишга интилган, кучли иродага эга бўлган, ўз эмоцияларини бошқара оладиган спортчигина юксак спорт натижаларига эришади.
Машғулотларга организни тайёрлаш(р а з м и н к а). Ҳар қандан жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотлари – спорт тренировкаси, соғломлаштириш тренировкалари жисмоний тарбия дарслари ва бошқа барча машғулотлар разминка (чигал ёзиш машқлари) орқали бажарилиши жисмоний маданият назариясининг қонуниятларидан бири ҳисобланади.
Р а з м и н к а махсус танланган жисмоний машқлар комплекси бўлиб, у хар қандай жисмоний машқ ёки спорт машқи ва спорт мусобоқаларидан олдидан ўтказилади. Аслида, ҳар қандай мускул зўриқишидан аввал бундай машқ ларни бажариш қонуниятдир. Разминка машқлари спортчи организмининг функционал имкониятларини оширади, уни бажариладиган ишга тайёрлаш билан максимал иш қобилиятининг юзага келиш учун шароит яратади.
Жисмоний тарбия дарсида, тайёрлов қисмининг ўтка зилиши, иш куни бошланиши олдидан эрталабки гигиеник гимнастика машқини бажариш ҳам қайд қилинган мақсадни назарда тутади.
Организмнинг функционал тузилмалари, айниқса, веге татив органлар киши ишга киришган муддатдан бошлабоқ бирданига энг юқори даражада иш қобилиятини намоён қилаолмайди. Органларнинг фаолияти ишни максимал дара жада бажаришга ўтиши учун маълум - 3-4 дақиқагача бўлган вақт талаб қилинади. Шундан сўнггина организм аста-секинлик билан ишга тўлиқ киришиб кетиши мумкин. Разминка машқлари организмнинг системалари ишини ку чайтириш, ривожлантириш билан бирга унинг ишга киришиб кетиш вақтини қисқартиради, яъни организм ишга тезроқ киришиб кетади.
Разминка машқлари таъсирида марказий асаб систе масининг қўзғалувчанлиги оптимал холатгача кўтарилади ва бу билан моддалар, газлар алмашинуви аста секин кучаяди, оксидланиш ва қайтарилиш реакциялари тезла шади, деполардан қон айланиш системасига қон чиқи шининг кучайиши натижасида унинг таркибидги қизил қон таначаларининг сони ортади, гемоглабин микдори кўпаяди, нафас системаларининг функционал холати кучаяди, тана безларининг иши ортади, асаб системаси ва ҳаракат реак циясининг вақти қисқаради, машқ юқори даражада моҳир лик, катта куч, юқори тезлик, чаққонлик ва чидам лилик билан бажарилади.
Разминка машқларининг организмга таъсири бажа риладиган машқлар характерига (масалан, ҳаракат тезлиги, муддати, оғир-енгиллиги ва ҳоказо), спорт турига, спорт чининг жисмоний чиниққанлиги ёки чиниқма-ганлигига, об ҳаво шароитлари, спортчининг индивидуал хусусиятлари каби қатор омилларга боғлиқ.
Шунинг учун ҳам разминка муддати ва унинг қандай бўлиши, организмнинг қандай ёшдалиги, юкламанинг ҳажми, шартли рефлектор функцияларининг старт олди ҳолатидаги ўзгариши даражасини турли ёшдагиларда турлича бўлишини эътиборга олиб ўткзишга оид назарий билим ва амалий малакаларни инобатга олишимиз лозим.
Мускул иши хақида олдиндан шуғулланувчига берила диган маълумотлар юрак уриши ва қон босимини ўзгари шига сабаб бўлади. Шу билан бирга, янги шуғулланишни бошлаган билан маълум даражадаги спорт билан шуғулла надиган ёшларда газлар алмашинуви олдиндан юкори бўлади.
Ёш спортчиларда ўтказилган текширишлар, айниқ са, ҳаяжонли мусобоқалар олдидан спорт реакцияларининг бундай ҳолатда ўтиши, улардаги асаб системасининг қўзға лувчанлиги ва уларнинг таасуротига бўлган реакциясининг тезлиги оқибати эканлигини кўрсатади. Аксинча, ҳаяжон билан кечмайдиган катталарнинг мускул фаолияти, уларга жавобан функцияларнинг ўзгариши ёшларда катталарга нисбатан кучсиз бўлишини эътиборга олишимиз лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |