Разминка даврида организм функцияларининг ўзгариши. Разминка спортчилар организмини асосий ишни тўлақонли бажаришга тайёрлайди. Разминка умумий ва махсус деб номланадиган қисмларга бўлинади.
Биринчиси спортчиларни марказий нерв системасини ва ҳаракат аппаратларини қўзғалувчанлигини орттиради, мод далар алмашинувиии, тана ҳароратини, қон айланиш ва нафас органлар системасини фаолиятини оширади.
Разминканинг иккинчи қисми эса, келгуси бажарила диган ишларда иштирок этадиган ҳаракат таянч аппа-рати органларининг айрим қисмларининг фаолиятини кучайтиради ва спортчининг иш қобилиятини орттиради. Разминканинг умумий қисми барча спорт турлари учун бир хил бўлиши мумкин, махсус разминка эса спортчининг тан лаган ихтисослигига бевосита боғлиқ бўлиш керак.
Масалан: волейбол ўйинчиларнинг махсус разминкаси шу ўйинда иштирок этадиган органлар фаолиятини кучай тиришга қаратилади.
Махсус разминка иложи борича айнан шу ўйин шароити техник элементларига яқин машқлар билан давом этиши биз кутган натижани беради. Тўғри ташкил қилинган разминка нерв марказларининг қўзғалувчанлигини ва стабиллигини оширади, бу ўз навбатида ўрганиш жараёнларини оптимал- лашувига ва вақтли алоқаларни ҳосил бўлиш имкониятини, ҳосил бўлган ҳаракат малакаларини мураккаб шароитда қўллаш имкониятини беради.
Разминка туфайли спортчиларни муҳитга мослашуви тезлашади, хатолар камаяди. Разминка туфайли спортчи ларнинг организмида ферментларнинг активлиги ортади мускулларда биохимиявий реакциялар тезлашади, кўзғалув чанлиги ва уларнинг стабиллиги ортади.
Разминка, айниқса, кислородни кўп талаб килувчи малакалар шаклланган машқлар, спорт турлари машғулотла рида муҳим аҳамиятга эга. Шу билан боғлиқ ҳолда нафас ва юрак фаолияти кучаяди, қонни умумий кон айланиш доирасига чиқиши ортади, ишлаб турган органлар билан ишламай турган органлар орасида қонни қайта тақсим ланиши содир бўлади, тана ҳарорати кўтарилади.
Тана ҳароратининг кўтарилиши тўқималарда оксигемог-лобин диссоциациясини тезлаштиради. Бундан ташқари мус кулни эгилувчанлигини оширади, натижада спортчилар нинг шикастланиш эҳтимоли камаяди, олди олинади.
Разминка туфайли содир бўлган физиологик силжишлар разминка тугаши билан йўқолиб кетмай, ўз изини қолди ради.Тадқиқотларнинг кўрсатишича, размиика билан асосий иш бажариш орасидаги вақт 10 минут бўлса спортчини иш кобилиятини самараси юқорироқ бўлади.
У м у м и й в а м а х с у с разминка. Умумий разминка организмнинг умумий иш қобилиятини оширишга қара тилган бўлиб, асосан, вегетатив функцияларни кучайтириши билан ифодаланади. Айниқса, юқори тезлик билан бажари ладиган ҳаракатлар учун юрак-томир, нафас органларининг функцияси ва тана ҳароратининг бир оз кўтарилиши муҳим аҳамиятга эга. Тана ҳароратининг бундай ортиши скелет мускуллари ишини кучайтиради, моддалар парчаланишида ҳосил бўлган маҳсулотларнинг, кўпинча, сут кислотасининг тўлиқ оксидланишини таъминлайди, мускуллар фаолия тининг фойдали коэффциентини оширади, чарчашга мойил лигини камайтиради.
Тана ҳароратининг бир оз ортиши билан ҳаракат аппара тида юзага келадиган ўзгаришлар шундан иборатки, энг аввало мускул тўқималарининг қўзғалувчанлиги, лабиллиги (функционал ҳаракатчанлиги) ортади, қолаверса, улардаги ёғларнинг юмшаши оқибатида мускул эластиклиги ортади, мўртлик камаяди, бўғинлардаги суюқликлар ёпишқоқлиги камаяди, бўғинлар ҳаракатчанлиги яхшиланади, улардаги пайларнинг чўзилувчанлиги ошади.
Шунинг учун ҳам яхши ташкил этилган разминка билан ўтказиладиган машғулотларида разминкасиз бажариладиган мускул ишидагига нисбатан мускулларнинг, пайларнинг хаддан ташқари чўзилиши, шикастланиши кам содир бўлади. Бундан ташқари, гавданинг бир оз қизиши билан тўкималардаги ферментларнинг фаоллиги ортади, натижада, кимёвий реакциялар тезлашади, парчаланиш ва тикланиш реакциялари тезроқ ўтади, бу ҳол мускул ишининг бажариш, унинг энергия билан таъминланишида муҳим рол ўйнаиди.
Разминка машқлари таъсирида асаб хужайраларининг қўзғалувчанлиги ва стабиллиги, асаб жараёнларининг динамикаси ортади. Асаб жараёнлари ҳаракатчанлигининг ортиши аркат актларининг юкори тезлик билан бажари лишини таъминлайди. Разминка машқлари таъсирида асаб хужайраларида юзага келган ўзгаришлар изи асосий ишга ўтишда зарур аҳамиятга эга, яъни ишга киришиб кети шишни тезлаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |