1.4. СУҒОРИШ МУДДАТЛАРИНИ АНИҚ БЕЛГИЛАШ
Ўсимликнинг сувга бўлган талаби транспирация (сув буғлатиш)
коэффициенти билан белгиланади. Транспирация коэффициенти деганда, бир
ўлчамдаги қуруқ ўсимлик моддасини ҳосил қилишга сарфланадиган сув
миқдори тушунилади. Бу кўрсаткич, буғдойда — 513, ғўзада — 646, бедада —
831, маккажўхорида — 368 га тенг. С.Н.Рижов маълумотларига қараганда,
ўсимликларнинг транспирация коэффициенти тупроқ унумдорлигига боғлиқ
бўлади. Унумдорлик юқори бўлса, тупроқ эритмасида озуқа моддалари кўп
бўлади, ўсимлик транспирация коэффициенти нисбатан паст бўлади. Масалан,
унумдор ерларда юқори ҳосил олинганда (40—50 ц/га) ва талабга мувофиқ сув
берилганда, ғўзанинг транспирация коэффициенти 400—500 га, унумсиз
ерларда кам ҳосил олинганда 800—1000 га тенг бўлади.
Ўсимликларнинг сувга бўлган талаби ўсиш даврида ҳар хил бўлади. Сувга
энг кўп талаб, айрим ўсимликлар учун қуйидаги даврларга тўғри келади:
ғўза — гуллаш, ҳосил шаклланиш даври;
буғдой — поялаш, бошоқлаш даври;
маккажўхори — гуллаш, сутсимон пишиш даври;
оқжўхори — бошоқлаш, дон шаклланиш даври;
тариқ — бошоқлаш, дон шаклланиш даври.
Ҳавонинг ҳарорати баланд бўлганда, суғориш тупроқ ҳароратини
пасайтиради, ҳаво ҳарорати паст бўлганда, сувнинг ҳарорати ҳисобига тупроқ
ҳарорати, ҳавонинг ҳароратига нисбатан ошади. Тупроқ бўшлиқларидаги
ҳавонинг суғориш натижасида, сиқиб чиқарилиши тупроқнинг ҳаво режимини
белгилайди. Суғоришдан сўнг, ҳаво намлигининг ортиши суғориш майдонида
мақбул микроиқлимни ҳосил қилади (1-расм).
15
1-расм. Ўсимликнинг
мақбул ривожланиш
шарт-шароитлари:
Ҳаво намлиги 40-50%, ҳарорат
14-22
о
С, тупроқ илдиз қатламдаги
намлик (0,6-0,8)ТНС ни ташкил
этиб туриши, хлор тузларининг
бўлмаслиги
Сув истеъмол қиймати, иқлимий шарт-шароитлардан ер юзасига
тушадиган иссиқлик энергияси, тупроқ нами, қишлоқ хўжалиги экинининг тури
ва ҳосилдорлик қийматларига боғлиқдир.
Суғорма деҳқончилик амалиѐтида қишлоқ хўжалиги экинларининг сув
истеъмолини аниқлашнинг қуйидаги уч: тўғридан-тўғри далада ўлчов олиш,
метеорологик ва ҳисобий усуллари қўлланилади.
Ҳисобий усулда эмпирик коэффициентлар бевосита кузатувлар натижасида
аниқланганлиги учун, бу усул аниқроқ усул ҳисобланади. Шундай аниқлаш
формулаларидан бири, А.Н.Костяков формуласидир:
,
Y
k
E
w
м
3
/га,
бу ерда:
E
–сув истеъмоли, м
3
/га;
w
k
-сув истеъмол коэффициенти, м
3
/т;
Y
–лойиҳавий ҳосилдорлик, т/га.
Сув истеъмол коэффициенти ҳосил бирлигига сарфланган сув ҳажми
ҳисобланиб, иқлимий шарт-шароитлар, экин ҳосилдорлиги ва агротехника
даражасига боғлиқдир. Шунинг учун ҳам бу қийматни барча ҳудудлар учун
юқори аниқликда аниқлаш жуда қийиндир.
Табиий намланишнинг тақчиллиги тупроқни сунъий намлатишни тақозо
этади. Бу ҳолда ўсимликнинг алоҳида йиллар ва вегетация даври учун сув
16
истеъмол қийматини аниқ белгилаш заруриятини туғдиради. Бу талаб
биоиқлимий усулда
(С.М.Алпатьев) қондирилиши мумкин, жумладан:
,
d
k
E
b
м
3
/га,
бу ерда:
b
k
–биологик коэффициент, мм/мб;
d
–ҳавонинг ўртача кўп йиллик намлик тақчиллиги йиғиндиси, мб.
Қурғоқчил минтақада қишлоқ хўжалиги экинларининг умумий сув
истеъмолини аниқлашда, Н.Н.Ивановнинг буғланишга асосланган қуйидаги
формуласидан фойдаланилади:
8
,
0
100
25
0018
,
0
0
a
t
E
мм,
бу ерда:
0
E
-ойлик буғланиш, мм;
t
-ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати,
о
С;
a
-ҳавонинг ўртача ойлик нисбий намлиги.
Сув мувозанат услуби (СМУ)
суғориш даласининг сув мувозанат
тенгламаси усулига асослангандир:
,
W
W
M
W
P
E
f
gr
м
3
/га,
бу ерда: -ѐғиндан фойдаланиш коэффициенти;
P
-вегетация давридаги ѐғин миқдори, м
3
/га;
W
-ўсимликнинг илдиз қатлам тупроғидан фойдаланадиган нам
миқдори, м
3
/га;
M
-мавсумий суғориш меъѐри, м
3
/га;
gr
W
-илдиз қатлам тупроғига сизот сувларидан капилляр кучлар
таъсирида келиб қўшиладиган сувлар миқдори, м
3
/га;
f
W
–суғориш сувининг ер усти ва фаол қатлам остига бўлган ташлама
исрофи, м
3
/га.
СМУ нинг кўринишлари – бу буғлатгич ва лизиметрлар ҳисобланади.
Буғлатгичлар юзаси 500-3000 см
2
, баландлиги 1-1,5 м бўлган, ости ва ѐн
деворлари сув ўтказмайдиган цилиндрсимон идиш кўринишида бўлиб, идишга
17
тупроқ монолити ўрнатилади. Улар суғориш майдонида сизот сувлар чуқурлиги
5-10 м да бўлганда, яъни, сувларнинг тик йўналиш бўйича алмашинуви
бўлмаганда қўлланилади.
Лизиметрлар эса монолитда тик сув аламашинувини ҳисобга олишга
асосланган бўлиб, бу идишларнинг юзаси 1000-2000 см
2
дан (дон экинлари
учун) 10000 см
2
гача (ғўзада), баландиги 1-2,5 м гача бўлади.
Лизиметрларда сизот сувлар сатҳи доимий равишда ушлаб турилади.
СМУ нинг камчилиги
E
ни аниқлашда ўсимликнинг ўсиш омиллари
ҳисобланмиш иссиқлик энергияси, метеорологик ва бошқа омилларнинг
ҳисобга олинмаслигидир. Бу омиллар иссиқлик мувозанати усули (ИМУ) да
инобатга олинади.
ИМУ ер усти қатламида иссиқлик ва нам алмашинувини ҳисобга олувчи
иссиқлик мувозанати тенгламасини ҳисобга олишга асослангандир:
,
Р
J
LE
R
бу ерда:
R
–радиацион мувозанат;
LE
–буғлантиришга сарфланган иссиқлик миқдори (
E
-буғланиш,
L
–
яширин буғланиш иссиқлиги);
J
–тупроқни қиздиришга сарфланадиган иссиқлик;
P
–иссиқликнинг турбулент оқими.
Радиацион мувозанат
R
дала шароитида, актинометрик станциялар ѐки
иссиқлик мувозанат қурилмаларида мувозанат ўлчагичлар ѐрдамида
аниқланади.
J
ни аниқлашда, турли чуқурлик қатламларида ўлчанадиган тупроқнинг
ҳароратидан фойдаланилади.
Иссиқликнинг турбулент оқими (
P
) тупроқнинг устки қатлами ва 2 м
баландликда ҳаво ҳарорати, намлиги ва шамол тезлиги фарқларидан
аниқланади.
ИМУ дан ҳозирда қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмолини
аниқлашда аналог сифатида фойдаланилади.
18
Суғориш ѐрдамида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг
ўртача сув истеъмоли қуйидаги қийматларга тенгдир: дон экинларида 3000–
4000 м
3
/га, шолида – 12000 м
3
/га, полиз экинларида 3000-10000 м
3
/га, кўп
йиллик ўтларда - 8000–12000 м
3
/га, ғўзада - 6000-9000 м
3
/га.
Қишлоқ хўжалиги экинларининг сув истеъмоли ўсимликларнинг
ривожланиш фазаларига боғлиқ ҳолатда вегетация даврида ўзгарувчандир. Шу
билан бирга, ҳар бир экиннинг биологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда,
уларнинг сув истеъмоли графиги турлича бўлади. Жумладан, ғўза умумий сув
истеъмолидан гуллагунча 10-15%, гуллаш арафасида 60-70%, ҳосил етилиши
даврида 20-25% ини истеъмол қилади.
Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш режимини белгилашда
юқоридаги барча омиллар ҳисобга олинади. Уларнинг ичида энг муҳимларидан
бири, ўсимлик истеъмол қиладиган сувни ўзида сақлаб, уни ўсимлик талабига
қараб, ўзининг сув–физик хоссаларига кўра, сувни унга берадиган тупроқ-грунт
шарт-шароитлари ҳисобланади.
Бу қиймат тупроқнинг ғоваклигига, ҳароратига, тупроқ таркибидаги
эритмаларнинг таркиби ва концентрацияси, тупроқнинг ўзлаштирилганлигига
ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Тупроқ ҳароратининг ва ундаги ҳаво
миқдорининг ортиши, ундаги нам сиғимининг камайишига олиб келади. Нам
сиғим тупроқ қатламининг қиймати ва генетик таркибига қараб ўзгаради.
Қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ва барқарор ҳосил олиш учун
тупроқнинг фаол қатламидаги намлик ҳар доим тупроқда йўл қўйилган
минимал тупроқ намидан (70-85% ЧДНС) юқори бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |