Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Электр-кинетик потенциалга рН таъсири



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/44
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#79084
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44
Bog'liq
kolloid kimyo

Электр-кинетик потенциалга рН таъсири. Дисперсион муҳитнинг 
рН мухити ξ – потенциалга катта таъсир кўрсатади, чунки Н
+
ва ОН
-
ионлар кучли адсорбиланиш қобилиятига эга. Н
+
– ионлари ўзларининг 
кичик радиуслари хисобига ОН
-
- ионлари эса катта дипол моментига эга 
бўлгани учун қаттиқ фаза сиртига яқинлаша олади. 
Коллоид системанинг концентрациясини таъсири. Хар қандай 
коллоид системани суюлтириш натижасида иккиламчи электр қаватнинг 
қалинлиги ошиб, эритмада қарши ионларнинг концентрацияси камайиб, ξ 
– потенциал ошади. Шу билан бирга суюлтириш натижасида дисперс фаза 
сиртидан потенциал аниқловчи ионларнинг десорбиланиши кузатилади ва 
ξ – потенциал, φ
0
– потенциал камаяди. 
Концентрланган коллоид системаларда бунинг акси кузатилади. 
Хароратнинг таъсири. Харорат ошиши билан, иссиқлик 
харакатининг интенсивлиги ошиши билан қарши ионларнинг харакати 
ортиб, ξ – потенциал хам ортиши керак, лекин потенциал аниқловчи 
ионларнинг десорбцияси хам ошиши мумкин, бу холда ξ – потенциал ва φ
0
– потенциал камаяди. Харорат пасайиши билан бу холнинг акси 
кузатилади. 
Коллоид заррачаларнинг тузилиши хакидаги мицелляр назария 
Куш 
электр 
кават 
назарияси 
асосида 
дисперс 
система 
заррачаларининг тузилиши хақидаги миццелляр назария яратилди. 
Мицелляр назарияга мувофик, хар қандай лиофоб (гидрофоб) коллоид 
эритма икки қисмдан иборат: уларнинг бири – мицеллалар бўлиб 
иккинчиси интермицелляр суюкликдир. Мицеллалар – алохида коллоид 
заррачалар бўлиб, улар золнинг дисперс фазасини ташкил этади. 
Интермицелляр суюқлик эса ўша золнинг дисперсион мухитидан иборат. 
Унинг таркибида эритувчидан ташқари яна бошқа эриган моддалар 
(электролит ва электролитмаслар) бўлади. Мицелла оддий молекулаларга 
қараганда анча мураккаб тузилишга эга. Унда икки қисм – нейтрал модда – 
ядро ва қўш қаватдан иборат сиртқи ионоген қисм мавжуд. Мицелла 
агрегати жуда кўп атом ёки молекулалардан таркиб топган бўлиб унга 
адсорбцияланган ионлар билан биргаликда мицелла ядросини ташкил 
этади. Мицелла ядросини қарама қарши ишорага эга бўлган ионлар 
қуршаб туради. Ядро ва унга адсорбиланган ионлар биргаликда гранула 
ёки коллоид заррача дейилади. Коллоид заррачаси маълум зарядга эга 


35 
бўлади, яъни мицелла агрегат, адсорбцион қават қарама қарши ионлар 
(диффузион кават) дан ташкил топган бўлади.Масалан Fe(OH)
3
гидрозолнинг тузилишини қуйидаги шаклда ёзиш мумкин:
{m Fe(OH)
3,
n FeO

, (n-x) Cl

}
+
x Cl
-
m Fe(OH)
3
/ n FeO
+
/ (n-x) Cl
-
/ x Cl
-
ядро адсорбцион қават адсорбцион қаватдаги диффузион қават 
қарши ионлар 
Коллоид заррача (гранула) 
мицелла 
Коллоид заррача ҳосил бўлиш механизми икки босқичда 
боради: дастлаб шарсимон аморф коллоид заррачалар ҳосил бўлади, 
сўнгра коллоид системанинг эскириши натижасида бу заррачалар ичида 
майда кристаллчалар вужудга келади. Натижада аморф заррача ичида 
маълум кучланиш пайдо бўлиб, заррача кристалланади ва бу кристаллар 
мицелланинг ядросини ташкил этади. 
Коллоид эритмалар оддий электролитлар каби электр ўтказувчанлик 
қобилиятига эга. Уларнинг электр ўтказувчанлиги иккита таркибий 
қисмдан ташкил топади. Бири коллоид заррачаларнинг харакатидан келиб 
чиққан электр ўтказувчанлик, иккинчиси дисперс системалардаги 
элекролитлар туфайли вужудга келадиган электр ўтказувчанликдир. 

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish