Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/44
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#79084
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
kolloid kimyo

кукунлар киради. Улар жумласига чанг холига қадар майдаланган кўмир 
(чанг холатидаги ёқилғи), қурум, турли қурилиш материалларини киритиш 
мумкин. Кукун заррачалари бир бирига ёпишиб муштлашиб (йириклашиб) 
қолиши хам мумкин. Кукунларнинг йириклашиб гранулалар ҳолатига 
ўтишида системаларнинг сирт энергияси камаяди, шу сабабли грануляция 
ходисаси ўз-ўзича содир бўладиган ҳодисалар жумласига киради. Лекин 
кукун қўлланганда бу жараён активлашади, чунки унинг натижасида катта 


45 
қовушқоқликки эга бўлган чегара қават пайдо бўлганида заррачалар 
орасидаги ўзаро адгезион таъсир кучайиб заррачалар бир-бири билан 
бирлашиб кетади.
Дисперс муҳит суюқ эмас қаттиқ моддадан иборат бўлган 
ультрамикрогетероген системалар қаттиқ золлар деб аталади. Бундай 
дисперс системаларнинг дисперс фазаси газ, суюқлик ва қаттиқ 
моддалардан иборат бўлиши мумкин. Дисперсион мухити қаттиқ ва 
дисперс фазаси газдан иборат бўлган системалар қаттиқ кўпиклар деб 
аталади. Бунда газ пуффакчаларининг катта кичиклигига қараб қаттиқ 
кўпиклар микрогетероген, макрогетероген ёки дағал дисперс системалар 
шаклида бўлади. 
Қаттиқ дисперсион мухитли ва суюқ дисперс фазали системалар 
қаттиқ эмульсиялар дейилади.
Дисперс системаларнинг алоҳида бир турига ярим коллоидлар 
мансубдир. Ярим коллоиддарнинг асосий хусусияти шундаки, бу 
системалар кўп суюлтирилганда чин эритма хоссаларига эга бўлиб қолади, 
лекин модданинг концентрацияси ортиб харорат пасайтирилса, эритмада 
мицеллалар ҳосил бўлади. Ярим коллоидлар, молекулалар ва турли 
дисперслик даражасига эга бўлган мицеллалар борлиги учун полидисперс 
системалар хисобланади. 
Кўпчилик ярим коллоидлар электролитлар бўлиб, улар якка ионларга 
ва ассоциланган (мураккаб) ионларга ажрала олади. Агар ярим 
коллоидларнинг ассоциланган иони анион бўлса бундай ярим коллоидлар 
анион-фаол ярим коллоидлар дейилади. Агар ассоциланган ион катион 
бўлса у холда катион-фаол ярим коллоидга эга бўламиз. Масалан, совун 
эритмаси анион-фаол ярим коллоид, алколлоидларнинг эритмалари эса 
катион-фаол ярим коллоидлардир. Ярим коллоидлар нихоятда яхши 
эмульгаторлар хисобланади. 
Кўпик газ ва суюқликдан иборат юқори концентрланган 
микрогетороген системадир. Кўпикнинг дисперслик даражаси жуда паст 
бўлади ва шунинг учун кўпиклар дағал дисперс системалар жумласига 
киради. 
Концентрланган кўпиклар хосил қилиш учун худди эмульсиялардаги 
каби стабилизатор керак бўлади. Бунда стабилизаторлар суюқликнинг сирт 
таранглигини камайтириб, механик жихатдан мустахкам пардалар хосил 
бўлишини таъминлайди. Фақат пишиқ ва эластик пардалардан иборат 
кўпиклар узок вақт тура олади. 
Амалий жихатдан қараганда кўпикнинг икки кўрсаткичи, яъни 
стабилланиши ва емирилиш вақти катта ахамиятга эга. Кўпикка турли 
моддалар кўшиш билан бу икки жараённинг тезлигига катта таъсир 
кўрсатиш мумкин. Кўпик умрининг узоқ-қисқалигига харорат ва 
эритманинг рН қиймати хам катта таъсир кўрсатади. 


46 
Хозирги вактда структура тўрлари қаттиқ моддалардан иборат 
қаттиқ кўпиклар аэрогеллар нихоятда катта ахамиятга эга. Кондитер 
кўпиклар (торт ва бошқа ноз неъматлар) хам қаттиқ кўпиклар жумласига 
киради. 

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish