Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/44
Sana21.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#79084
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
kolloid kimyo

Электр – кинетик потенциал коллоид заррачанинг сирти катта 
бўлгани учун ионлар уларга осон ёпишади, яъни адсорбиланади. Бу ионлар 
коллоид эритмаларнинг барқарорлигига таъсир этади. 
Коллоид эритма ичидаги барча заррачалар мусбат ва манфий зарядга 
эга бўлиб, улар бир – биридан қочади, бу эса коллоид эритмани барқарор 
бўлишига олиб келади. Суюқлик қаттиқ заррачага нисбатан (ёки заррача 
суюқликка нисбатан) харакат қилганда қўш электр қаватнинг адсорбцион 
ва диффуз ион қаватлари чегарасида хосил бўладиган потенциал электр- 
кинетик потенциал дейилади ва ξ – билан белгиланади. 
Термодинамик потенциалнинг катталиги сиртга адсорбиланган барча 
анионлар билан суюқликнинг адсорбцион ва диффузион қаватларидаги 


32 
ўшанча катионлар орасидаги умумий потенциаллар айирмасини кўрсатади. 
Электрокинетик потенциалнинг катталиги эса сиртга адсорбиланган 
анионлар сонидан адсорбцион қават таркибидаги катионлар сонини олиб 
ташлаганда қоладиган катионлар сони билан сиртнинг анионлари 
орасидаги потенциаллар айирмасини кўрсатади. Демак электрокинетик 
потенциал термодинамик потенциалнинг фақат маълум қисмини ташкил 
этади. 
Эритмада ионлар концентрацияси камайса, улар қаттиқ заррача 
сиртидан узоқлашгани сабабли қўш электр қаватнинг қалинлиги ортади, 
бунда қарши ионларнинг бир қисми адсорбцион қаватдан диффузион 
қаватга ўтади ва ξ потенциал ортади. Агар диффузион қаватдаги 
ионларнинг хаммаси адсорбцион қаватга ўтса, унда қўш электр қават 
қалинлиги адсорбцион қават қалинлигига тенг бўлиб қолади ва ξ – 
потенциал нолга тенг бўлиб, термодинамик потенциал эса ўзгармайди. 
Электр-кинетик потенциалга турли омилларнинг таъсири.
Электр-кинетик 
потенциалга 
потенциалга 
индиферент 
электролит таъсири. Индиферент электролитлар – буларнинг таркибида 
коллоид заррачасини кристаллик панжарасига таъсир этувчи ионлар йўқ. 
Амалиётда 
инднферент 
электролитлар 
таъсирида 
коллоидларни 
коагулланиши ўрганилади. 
Бу электролитлар коллоид заррачанинг умумий потенциалига хеч 
қандай таъсир кўрсатмайди. Электрокинетик потенциал эса қарама – 
қарши ионларнинг концентрацияси ошиши билан ва иккиламчи электр 
қаватнинг сиқилиши билан камаяди. 
Индиферент электролитлар қўшилганда икки кўринишни ажратиш 
лозим: 
1. 
Системага қарама – қарши иони билан бир хил ионли 
электролит қўшиш. 
2. 
Термодинамик потенциал катталиги сиртга адсорбиланган 
барча анионлар билан суюқликнинг адсорбцион ва диффузион 
қаватларидаги ўшанча катионлар орасидаги умумий потенциаллар 
айирмасини кўрсатади. Электростатик потенциалнинг катталиги эса сиртга 
адсорбиланган анионлар сонидан адсорбцион қават таркибидаги катионлар 
сонини олиб ташлаганда қоладиган катионлар сони билан сиртнинг 
анионлари орасидаги потенциаллар айирмасини кўрсатади. Системага 
электролит – стабилизатор билан ионлари умумий бўлмаган электролит 
қўшиш. 
Биринчи холатда – агар барча қарши ионларнинг валентликлари бир 
хил бўлган иккиламчи электр қават, қалинлиги диффуз қаватнинг 
сиқилиши натижасида адсорбцион қават қалинлигига тенглашишга 
харакат қилади. Натижада ξ – потенциал нолга тенглашгунча камаяди, бу 


33 
эса системани изоэлектрик холатига олиб келади (яъни мусбат ва манфий 
зарядлар тенглашади). 
Иккинчи холатда, яъни электролит стабилизаторнинг иккала 
ионидан бўлмаган электролит қўшилганда коллоид заррачанинг қарши 
ионлари эквивалент миқдорда қўшилганда электролит ионлари билан 
алмашинади. Алмашиниш ионларнинг валентлигига боғлиқ бўлади. 

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish