Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети



Download 200,5 Kb.
bet2/9
Sana21.02.2022
Hajmi200,5 Kb.
#45284
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
62 18 гурух таьлабаси Жамолов Ислом

Хулоса ва таклифлар.........................................................................................
Фойдаланилган адабиётлар руйхати..............................................................
Кириш


Мавзунинг долзарблиги. VII аерда Арабистонда шаклланган ислом дини VIII аерда Марказий Осиёда кенг ёйилди, араб давлати урнатнлди. Бу даврдан бошлаб араб тилининг давлат ва илм-фан чили булиши - бу тил буйича мутахассислар етиштиришни тақозо этди. Шунга кўра, қишлоқ ва шахарларда қурилган масжидларда мусулмон болалари учун мактаблар ташкил килинди, мактаблар оилаларда - уйларда хам очилди. Уғил болаларни масжидда эркак домлалар, кизларни уйда аёллар – отинойилар уқитдилар. Хар бир домла, отинойи ўз истагича дарс ўтди. Шу туфайли мактабларда уқитиш шакли, мазмуни ва усуллари хам турлича бўлди. Таълим ва тарбия ислом таълимоти асосида амалга оширилди, мактаблар тизими бошлангич мактаб ва қорихонадан иборат булди. Мактабда болаларга араб харфлари (алиф бо) ёд олдирилди, "Хафтияк" китоби хижо (буғинлаб) усулида уқитилди, китобдан парчалар қучиртирилди. Шу йул билан болалар ифодали ўқишга, чиройли ёзишга ўргатилди. Қорихоналарда эса болалар, асосан, "Қуръон"ни уқиб, уии тулиқ ёд
олдилар. Натижада уларда арабча сузларни туғри талаффуз этиш, ифодали ва адабий уқиш малакаси шаклланди, ривожланди. Қорихонани битирган болалар қори бўлиб етишдилар. Араб халифати шоирлар, тиббий мутахассислар, географ , астрономлар, математиклар тайёрлашга эътибор берди. Дастлабки вақтларда уларни тайёрлаш учун катта мақжидлардан фойдаланилди, кугубхоналар ташкил этилди. Аммо, хаёт саводхон, билимдон мутахассислар етиштириш учун бу тадбирлар етарли эмаслигини курсатди. Шунга кўра, янги шаклдаги илмий муассасалар - фан уйлари ташкил этилди. Xар ерда ташкил этилган бу тур ўқув даргохи, яъни Мадраса биринчи бор Марказий Осиёда-Бухоро, Нишопур, Марвда, XI асрда Шарқнинг бошка йирик шахарларида очилди. Мадрасалар икки боскичдан - урта ва олий мадрасадан иборат булиб, уларда утказилган машғулотларни юқори диний ташкилотлар назорат килиб борди. Маълумки, мусулмон ахлининг дунёкараши, фалсафаси, маънавияти, ахлоки, хуқуқининг асоси булган Қуръони Каримда илохиёт, диний эътиқод масалалари билан бирга, инсонпарварлик, инсонларни қовуштириш , уларнинг ўртасида юзага келадиган зиддият-низоларнинг олдини олиш, улар орасида адолат урнатиш каби ахлоқий муаммолар хам ифодаланган. Адолат барча яхшиликларнинг бошланиши, одамларда бирбирларига ишонч хосил килувчидир. Шу туфайли хам Қуръонда: Эй, имон келтирганлар, Аллохга тақво килинглар ва садоқатлилар билан булинглар" деб мусулмон ахли садоқатли булишга чорланади.
Ислом таълимотида вафодорлик садокат турларидан хисобланади. Вафо - энг олий инсоний фазилат. Бу фазилатга эга булганлар Қуръонда: „Улар шундай кишиларки, омонатларига ва ахдларига риоя қиладилар"-деб таърифланади. Вафо хаётда обру-эътибор ва муваффақиятга сабаб булувчи фазилатдир.
Ислом динида мехнат қилиш ибодат қилиш билан баробарлиги, мехнат қилишдан уялмаслик кераклиги айтилади. Зеро, мехнат - инсон хаётининг кўрки, безаги. Мехнат инсонга бахт-саодат, фаровонлик бахш этади. Халол
мехнат маънавий хаётнинг мезонидир. Мехнат инсонни уч балодан саклайди: юрак сикилишидан, ахлокий бузилишдан, мухтожликдан. Ислом таълимотида сабр ахлокий фазилат, мусулмон кишининг рухий таянчларидан бири хисобланади. Сабр мусулмонлар қалбига сукунат ва хотиржамлик бахш этади, алам бераётган дардига малхам булади. Сабрсизлик инсонни кайғудан қутказа олмайди: унинг узи куйдирувчи бир қайғудир. Қуръонда илмга катта эътибор берилган. Бунга унда „илм" сузининг 765 марта такрорланши ёркин далилдир. Илмларни урганиш хар бир инсон учун фарздир. Илм урганишдан мурод мансаб эмас, аввало, уқиган илмига узи амал қилиб, сунг халк ва Ватан олдидаги бурчни адо этишдир. Ислом дини илм талаб килинишини ибодат даражасига кутаради, илм талаб килишни ихтиёрий ибодатдан юкори куяди. Ислом таълимотига кўра, илм олишда эркак ,хам, аёл хам тенг хуқуқлидир. Қуръонда ва пайгамбаримиз Мухаммад алайхис салом хадисларида илм инсон камолотининг негизи, эзгулик ва поклик, инсонларни турли офатлардан сакловчи восита сифатида изохланади. Илм - улуг хикмат, илм - иймон, эътикод. Дин асосини, Қуръоннинг мазмуни ва мохиятини билиш, англаш учун хам илмли булиш, уни мукаммал эгаллаш керак. Пайгамбаримиз Мухаммад алайхис салом айтадиларки: „Бир соат илм урганиш кечаси билан намоз укиб чиккандан афзалдир. Бир кун илм урганиш уч ой руза тутгандан яхшироқдир", „Илму хунарни Хитойдан булса хам бориб урганинглар" - дейдилар. Кенг қалбли лар бир илм ахли одамлар хурматига сазовордир. У қилган савобли ишлардан инсонлар, барча мавжудот бахраманд булади.
Умуман, ислом дунёвий дин сифатида вужудга келиши ва бошка динлар урнини эгаллаши тарихан ижобий ахамият касб этди. Исмоил ал-Бухорий, Имом Муслим ибн ал-Хажжож, Абу Исо Мухаммад ибн ат-Термизий, имом Абу Довуд Сулаймон, имом Ахмад ибн Шуъайб ан-Насоний тўплаган хадислар хам таълим-тарбияда мухим ахамиятга эга булди.
IХ-Х асрлар давомида Марказий Осиё жахонга Хоразмий, Фарғоний, Исмоил ал-Бухорий, Ат-Термизий, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Абу Райхон Беруний, Исмоил Журжоний, Марғилоний, Замаҳшарий, Маҳмуд Қошғарий каби буюк олимларни тақдим этди. Бу олимлар уз
ижодлари, асарлари билан Марказий Осиё халқлари шухратини оламга ёйдилар. Югнакий, Дақиқий, Юсуф Ҳос Ҳожиб каби мутафаккир олим, шоир ва диншуносларнинг асарларида таълим-тарбия ва ахлок-одобга оид педагогик фикрлар, инсонпарварлик, билимга эътикод, халк манфаатини химоя етиш, маънавиятини улуғлаш, комил инсон ва етук жамоага эришиш каби ғоялар ёритилди.



Download 200,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish