Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Жалолиддин Румийнинг тафаккур хазинасини тарбиявий ахамияти



Download 200,5 Kb.
bet5/9
Sana21.02.2022
Hajmi200,5 Kb.
#45284
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
62 18 гурух таьлабаси Жамолов Ислом

2. Жалолиддин Румийнинг тафаккур хазинасини тарбиявий ахамияти
Жалолиддин Румий ёки Мавлоно Румий (1207–1273) номи билан машҳур бўлган зот дунёнинг улуғ донишмандларидан бири, беназир шоир ва бетакрор бир мутафаккир, валий инсондир. Уни гоҳ Кант, гоҳ Спиноза, гоҳ Ҳегел каби файласуфлар билан қиёслайдилар. Аммо Мавлоно Румий ҳеч кимга ўхшамайди, у муаззам Шарқ тафаккурининг мўъжизали бир ҳайкалидирким, унда тасаввуф тараққиёти ҳам, илму ҳикмат ва фалсафа ҳам, шеърият ва маънавият ҳам бирлашиб, олий кўринишда намоён бўлади. Унинг олти дафтардан иборат «Маснавий маънавий» номли асарини «форс тилидаги Қуръон» деб тавсиф этадилар. Жалолиддин Румий ўзидан кейинги Шарқ шеърияти, фикрий ва маънавий тараққиётига улкан таъсир ўтказган ижодкордир. Алишер Навоий уни илоҳий ишқ куйчиси, буюкликнинг кўз илғамас чўққиси деб шарафлайди. Жалолиддин Румий ҳозирги Афғонистоннинг Балх шаҳрида, султонал уламо лақабини олган улуғ шайх Муҳаммад Баҳоваддин Валад хонадонида дунёга келган. Баҳоваддин Валад Муҳаммад Хоразмшоҳ билан келишолмай, оиласи, муридларини олиб, Балхдан чиқиб кетади ва Макка сафаридан сўнг, Ироқу Ажам шаҳарларини кезиб, ахийри Туркиянинг Кўния (Коня) шаҳрида қўним топади. Салжуқ султонлари тарафидан иззат-икром билан қабул қилинган Баҳоваддин Валад шу ерда муқим бўлиб қолади. Бу орада лаънати мўғул босқини бошланиб, Мовароуннаҳр ва Хуросон ўт ичида қолади, Балхнинг тўрт юз уламоси қатл қилинади. Жалолиддин ота юртига қайтиб келмади ва ўзини анатолиялик ҳисоблаб, Румий деган тахаллус олди. Мавлоно Жалолиддин Румийнинг илмий ва адабий мероси ғоят катта. Ғазал, маснавий ва рубоийларни ўз ичига оладиган «Девони кабир» («Улуғ девон»)да уч мингдан ортиқ шеър бор. Фалсафий-сўфиёна мушоҳадалар, руҳият диалектикасини кашф этиб, инсон ақлини лол қолдирадиган теранлик билан ёзилган «Маснавий маънавий» ҳам бир неча минг байтдан иборат. Бундан ташқари, «Мактубот», «Фиҳи мо фиҳий» («Нимаки ундадир – ундандир») номли асарлари ҳам мавжуд. Румий асарлари жаҳоннинг кўп тилларига таржима қилинган, «Маснавий маънавий» ва «Фиҳи мо фиҳий»нинг усмонли туркча таржималари мавжуд. Иқтидорли ёш олим Улуғбек Ҳамдам (Абдуваҳоб ўғли) ташаббус ва ғайрат кўрсатиб «Фиҳи мо фиҳий»ни туркчадан ўзбекчага таржима қилди. Бу Шарқ тафаккурига ташна ўзбек китобхонларига ноёб бир туҳфадир. «Фиҳи мо фиҳий» – Жалолиддин Румийнинг илоҳиёт, тасаввуф, ҳаёт ва борлиқ ҳақидаги қайдлари, дўстлари ва суҳбатдошлари даврасида айтган фикрлари, баҳс-мунозараларда пайдо бўлган мулоҳаза муқоясалари тўпламидан ташкил топган бир асардир. Бу китобни «Муиниддин Парвона» китоби ҳам дейишади. Сабаби: унда Амир Парвона номи кўп марта тилга олиб ўтилганидир.
Чунки Муиниддин Парвона Мавлоно Жалолиддин Румийнинг мухлисларидан бўлиб, Мавлоно билан қилган суҳбатларини ёзиб жамлаган. Бундан ташқари, китобга Румийнинг дўстлари ва шогирдлари Ҳусомиддин Чалабий, Соҳиб Фахриддин, Амир Бадриддин Гуҳартош, Отабек Султон Алоиддин, Тожиддин Мўътаз Хуросоний, ўғли Султон Валад билан бўлган суҳбатларда айтган гаплари ҳам киритилган. «Фиҳи мо фиҳий» содда форс тилида ёзилган асар, улуғ муаллиф «Маснавий маънавий»даги ҳадис ва оятлар, ҳикоят ва тамсилларга ўралган, ўта мураккаб бир фалсафий муҳокамалар асосига қурилган фикрларини бу ерда равшан ва содда қилиб тушунтириб берган. Асарни ўқир экансиз, улуғ ва ноёб бир тафаккур хазинаси устидан чиққандай бўласиз. Саратонда саҳрода толиқиб, ташна қолган одам шарқираган булоқни кўрганда қандай хурсанд бўлса, мусаффо чашма сувидан ичиб қанчалик роҳатланса, маънавиятга ташна одам ҳам Румий асарини ўқиб шундай туганмас ҳузур топади. Бунда жуда кўп масалалар устида баҳс боради: тажрид ва тавҳид, сурат ва маъно, таваккул ва ижтиҳод, ғайб асрори ва ладуний илмлари моҳияти ва яна қанчадан қанча муаммолар ёритилади. Энг муҳими шуки, Румий мураккаб сўфиёна мулоҳазаларни оддий турмуш тафсилотлари билан тушунтириб беради, интиҳосиз қудратга эга инсон ақлининг,руҳиятининг мўъжизаларини ҳайратомуз бир тарзда намойиш этади. Румий минг йиллар давомида тўпланиб келган Шарқ фалсафаси ва ҳикмати, исломий ҳақиқатларни омихта этолган, тасаввуф ва фалсафани қўшиб, инсон руҳи диалектикасини очган улуғ мутафаккирдир. Унинг қарашларида бирор бир мутаассиблик, кўр-кўрона ақидапарастлик намунасини кўрмайсиз. У тийрак ва ҳушёр кўз билан дунёга назар солади, инсонни қандай бўлса, шундай олиб ўрганади, инсон қалби тўридаги энг нозик, энг инжа, энг яширин сирларни ошкор этади, руҳимиз иқлимларидаги ўзимиз сезмаган қонуниятлар, заруриятларни кўрсатиб беради. Шу боис «Фиҳи мо фиҳий»ни ботиний илмлар баённомаси, ўз-ўзини, ўзликни ва илоҳни таниш китоби деб айта оламиз. Мавлоно Румий одамни тадқиқ этади, унинг табиати ва интилишларини кузатади, ботиний жилолар ва сурилишлар, қалб силжишларини қидириб топади. Инсоннинг имон гавҳари, буюклиги баробарида, нуқсонлари – нафси, ҳирси оқибатида келиб чиқадиган ёвузликларни таҳлил этиб, булардан қутулиш, покланиш йўллари, фазилатини баён этади. Шу тахлит, инсоннинг маънавий камолоти йўллари, маърифатли бўлиш, файзу футуҳга, пайғамбар суннатига содиқ бўлишнинг аҳамияти, муҳимлиги ёритилади. Румийнинг ҳар бир фикри – бир машъала, бир чироқ, шундоққина қалбга қуйиладиган зиёдир. Улуғ мутафаккир инсон камолоти учун муқтадир бир курашчи бўлиб майдонга чиқади, инсон боласини унинг ўзига таништиради, ёмонликдан нафратланиш ва яхшиликдан, илоҳийликдан фахрланишга ўргатади. Жалолиддин Румийнинг буюклиги яна шундаки, у исломнинг улуғ шоири ва мутафаккири бўлгани ҳолда барча мазҳаблар ва динлардан юқори кўтарила олди, бани башарни бирлаштирувчи ягона илоҳий ғояларни олға суриб, кишиларни бир-бирига яқинлаштирувчи эътиқод ва имон, ишқ ва сиғиниш, поклик ва тавбадан сўз очди: «Йўллар мухталиф, аммо мақсад бир, яъни Аллоҳ ҳузури», дея Улуғ Тангри ҳақиқати олдида жами махлуқот баробарлигини исботлади. «Фиҳи мо фиҳий»да руҳ диалектикаси, инсон майллари, тушунча-тасаввурлари, эҳтиёж ва талаблари, изтироб ва қийноқлари, зиддиятлар ва мувофиқликлар, кураш ва ғалаба, йўқлик ва борлиқ, рўё ва ҳақиқат, жисм ва жон ва ҳоказолар устида билдирилган фикрлар шунчалик чуқур ва шу қадар ёрқинки, бу фикрларни бундан етти юз йил илгари айтилганига ишонқирамай қоласиз, гўё улар бугун айтилгандай. Фалсафани Ҳегел ва Марксдан, Шопенгауэр ва Кантдан, Нитшче ва Фрейддан ўрганган кишилар «Фиҳи мо фиҳий» ни ўқиб, ҳаммаси ўзимизда аллақачон бор экан-у, ҳаммаси айтилган экан-у, дейишлари табиий. Ҳа, Румий ҳали кашф этилмаган тафаккур хазинаси, бизга етиб келмаган маънолар уммони эди. «Фиҳи мо фиҳий» шу уммондан бир дарё бўлиб оқиб келади. Ушбу қимматли манбани таржима воситасида кўнгил мулкимизга айлантираётган Улуғбек Ҳамдам ва унинг нашр эттирилишига мададкор бўлган дўстларга дилдан раҳмат айтгим келади. Муаззам Шарқнинг илму дониши, маънавиятини қанча кўп ва хўб ўзлаштирсак, фикримиз шунча равшан, руҳимиз шунча бардам бўлажак.



Download 200,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish