Форобий тарбия ва таълим хақида
Форобийнинг „Бахт-саодатга эришув хақида", „Идеал шахар ахолисининг фикрлари", „Ихсо ал-улум", „Ақл маънолари хақида" номли асарларида инсонга таълим ва тарбия бериш зарурияти ва бунинг учун нимага асосланиш лозимлиги, таълим-тарбия усуллари, ундан қутилган мақсад масалалари асосий уринни эгаллайди Форобий, таълим ва тарбия беришни бир-биридан фарқ қилади. Унинг фикрича, таълим сўз билан, бир нарсани уқтириш , ўрганиш билан амалга оширилади, ёшлар назарий билимларни шу таълим ёрдамида эгаллайдилар. Тарбия эса, амалий фаолиятда намоён бўлади, ёшлар онгида тарбия маълум иш-харакат, касб-хунар, одоб орқали сингдирилади. Таълим ва тарбия жараёнида назарий билим билан амалий харакат -одат, малака, фаолият бирлашиб боради, етуклик шу бирлаш увнинг даражасига қараб юзага келади. Таълим беришда, Форобийнинг таъбирича, ёшларни назарий билимларга, фалсафий илмларга ўргатиш улар ақлини барча фанларнинг асослари билан бойитиш назарда тутилади. Тарбиялашда эса, ёшларга маънавий-ахлоқий қоидалар, хулқ-одоб меьёрлари, амалий санъат, яъни турли хунар ўргатилади, улар онгига фаолият таргибларини сингдириш асосий мақсад қилиб қуйилади. Таълим хам, тарбия хам ёшларнинг хақиқий инсон булиб еришуви учун нихоятда зарурдир. Инсонлар турли илм, хунар фаолиятига мойилликлари ва қобилиятлиликлари билан табиатан бир-биридан фарқ қилади. Тенг табиий хислатларга эга бўлган одамлар эса, ўз тарбияси (малакалари) билан фарқ қилади. Тарбияси жихагдан тенг бўлганлар эса, бу тарбия натижаларининг турлича булганлиги билан бир-бирларидан фарқ қиладилар. Тарбия жараёни, Форобийнинг фикрича, тажрибали педагог, ўқитувчи томонидан ташкил этилиши, бошқариб турилиши ва маълум мақсадларга йуналтирилиши лозим, чунки „хар бир одам хам бахтни ва нарса-ходисаларни узича била олмайди. Унга бунинг учун ўқитувчи лозим". Форобий инсонлар хулқига ижобий хислат ва фазилагларни сингдиришга қаратилган изчил мақсадни амалга оширадиган тарбияга кагта эътибор беради.
Форобий ўз асарларида тарбиянинг барча турлари , инсон етуклигининг барча томон ва белгилари - жисмоний, аклий-ахлокий ва эстетик тарбия тугрисида хам фикр билдиради. Масалан, Форобий билимдон, маърифатли, етук одамнинг
образини тасвирлар экан, бундай дейди:
„Хар кимки илм-хикматни ўрганаман деса, уни ёшлигидан бошласин, сог-саломатлиги яхши бўлсин, яхши ахлоқ ва одобли бўлсин, сўзининг уддасидан чиксин, ёмон ишлардан сақланадиган бўлсин, барча қонун-қоидаларни билсин,
билимдон ва нотиқ бўлсин; илмли ва доно кишиларни хурмат қилсин, илм ва ахли илмдан мол-дунёсини аямасин, барча реал, моддий нарсалар тугрисида билимга эга бўлсин". Форобий ўз назарий қарашида ақлий ва ахлоқий тарбияга алохида эътибор беради. Унинг эътикодича, билим, маърифат, албатга, яхши ахлоқ билан безатилмоги лозим, акс холда кутилган мақсадга эришилмайди, бола етук булиб етишмайди. Дарахтнинг етуклиги унинг меваси билан булганидек, инсоннинг барча хислатлари хам ахлоқ билан якунланади. Форобий инсоннинг ижтимоий мохиятини чуқур хис этган холда, таълим-тарбия жараёнида ижтимоий мухит ундаги фазилатларни ривож топиши билан бирга, янги фазилатларни хам вужудга келтириши мумкннлигини кайд этади. Форобийнинг фикрича, инсонда маълум касб-хунар фазилати раислик қилади, касб-хунар шундай санъатки, уни юзага чиқариш учун унга мувофиқ усул ва хдракатларни қўллаш керак. Инсонда гўзал фазилатлар бирлашса, уйгунлашса, шундан сўнг у ўзидагидек фазилат ва иродани халқлар ва шахар ахлларида хосил қилиш йулини ўрганиши лозим, халқлар ва шахдр ахдларида ахлоқ, одоб, расм-русум, касб-хунар, одат ва ирода хосил қилиш учун эса, инсон зур куч ва қудратга эга бўлиши лозим. Форобий тарбия усуллари хақида Форобий инсонни хар томонлама мукаммал килиб етиштириш вазифаларига ва бу йўлда фойдаланиладиган таълим-тарбия усуллари, воситаларига жуда катга эътибор беради. У таълим ва тарбия беришда тарбияланувчига хос хусусиятни, хохиш, интилишни, рухий майлларини хисобга олиб, таълим-тарбияни аста-секин тушунтириш, англатиш йули билан олиб бориш қулланадиган усулни мулжалланган мақсад томон йуналтириш кераклигини айтади. У бу икки усул етук ва мукаммал инсонни етиштиришга хизмат қилиши кераклигини таъкидлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |