5.2.2.5. Савол бўйича топшириқлар: 1. Трансформаторнинг салт ишлаш режимини тушунтириб беринг.
2. Салт ишлаш режимида трансформаторнинг қандай характеристикалари аниқланади.
3. Магнитловчи куч нима?
4. Трансформаторнинг Ф.И.К. қандай аниқланади?
5. Автотрансформатор схемасини чизинг ва уни изохланг.
6. Махсус трансформаторлар қандай мақсадларда ишлатилади?
5.5. Асосий хулосалар ва уларни мустаҳкамлаш: Трансформаторлар ёрдамида бирон частотали ўзгарувчан ток худди шундай частотали бошқа кучланишли токга айлантирилади. Улар ўзгарувчан ток занжирининг асосий элементларидан бўлиб, иқтисодий жиҳатдан муҳим иқтисодий аҳамиятга эга. Йирик электр станцияларида ўрнатилган генераторлар жуда катта бирлик қувватни ҳосил қилди. Генераторнинг чиқиш қисмда энг кўпи билан 24 КВ ли кучланиш ҳосил бўлади. Кучланишни бундан ошириш мумкин эмас, чунки катта кучланишга чўлғам симлари изаляцияси бардош бера олмаслиги мумкин. Натижада ток кучи катта қийматга эга бўлади. Масалан: Сирдарё ГРЭС ида 300000 КВтли синхрон генераторлар ўрнатилган. Унинг стадори симларида 12000 А дан ортиқ ток оқади. Бундай қувватни истеъмолчига етказиш учун кўндаланг кесими энг камида статор симларининг сингари бўлган ва энг тоза электротехник мисдан ясалган узташ симлари зарур бўлади. Бундай симларнинг бир метрининг оғирлиги бир неча юз килограммга етар эди. Бундай узатиш тармоғини яратиш иқтисодий жиҳатданҳам, амлий жиҳатдан ҳам мумкин эмас. бундан ташқари турли истеъмолчилар турли кучланишга мўлжалланган. Уларни битта генераторга улаб бўлмас эди.
Генераторлар ҳосил қилинган электр энергиясини узатишда ва тақсимлашда юзага келган бундай муаммолар трансформаторлар ёрдамида ҳам қилинади. Трансформаторлар вазифасига кўра кучайтирувчи ва камайтирувчи хилларга бўлинади. Электроэнергетик жисмларида электр энергияси электр станциясиадан истеъмолчига етказилганча унинг кучланиши бир неча марта ўзгартирилади. Дастлаб кучайтирувчи трансформаторлар ёрдамида электр токнинг кучланиши бир неча марта оширилади, ток кучи эса шунча марта камаяди. Натижада кўндаланг кесими кичиқ бўлган симларни узатиштармоғида ишлатиш имконити туғилади. Симларнинг катта ток туфайли кириши, бинобарин кучланиш исрофи олди олнади. Ҳозир пайтда трансформаторлар ёрдамида юқори вольтли узташ тармоғлари ( масалан, 1100 кВ ли) яратилади. Истеъмолчига етказилган юқори вольтли электр энергияси пасайтирувчи трансформаторлар ёрдамида турли истеъмолчиларнинг самарали ва хавфсиз ишлатишини таъминлай оладиган кучланишгача пасайтирилади.
Трансформаторлар кучланишни ўзгартириш ўзаро индуктив боғланишли иккта чўлғамнинг ўзгарувчан магнит оқими ёрдамида амалга оширилади. Чўлғамлар орасидаги индуктив (магнит) боғланишини ошириш учун улар фарромагнит ўзакга жойлаштирилади. Ўзак трансформаторда магнит ўтказгич вазифасини бажаради.
Ишлатиш вазифасига кўра трансформаторлар куч ва махсус трансформаторларга бўлинади. Куч трансформаторлари бир ва уч фазали, кучайтирувчи ва пасайтирувчи хилларга бўлинади. Совитилиш усули қараб, уларнинг ҳаволи ва мойли хиллари бўлади.
Махсус трансформаторлар ўлчаш, кавшарлаш, мослаштирувчи, автотрансфатматорлар каби хилларга бўлинади.
Электр энергиясини юқори вольтли тармоқлар ёрдамида узатишда сирт ҳодисаси ва симларининг яқин жойлашиш ҳодисаси туфайли симларда қувват исрофи сезирали бўлиб боради. Юқори вольтли тармоқ (КВТ) симлари атрофида ток разрад (яллиғланиш) нинг ҳосил бўлиш эҳтимоли катта. Бундан ташқари энергетика тармоғига бирлашган электр станциялари бир-бирига синхрон равишда ишлаши керак. Бу эса бошқариш хизматининг беками-кўст ишлашини талаб қилади. Бундай қийинчликлар доимий ток занжирларида учрамайди. Шу сабабли ўта юқори кучланишли электр тармоқларида доимий токни узатиш анча самарадорли бўлиб бормоқда.