Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети «Умумий физика» кафедраси



Download 1,73 Mb.
bet1/65
Sana03.12.2022
Hajmi1,73 Mb.
#877432
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА МАКТАБ КАБИНЕТЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРЛАШГАН Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Гулистон Давлат университети
«Умумий физика» кафедраси

ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА МАКТАБ КАБИНЕТЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРЛАШГАН ҚУРИЛМАЛАРИ”


танлов фанидан физика бўлими 3-курс талабалари учун ўқув- услубий мажмуа

Гулистон – 2016
Т.Р.Рисбоев “Электротехника ва мактаб кабинетларининг электрлаш қурилмалари” танлов фанидан физика бўлими 3-курс талабалари учун ўқув-услубий мажмуа.
Гулистон шахри 2016 йил .
Физика йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган ушбу ўқув-услубий мажмуада замонавий педтехнология асосида тузилган маъруза матнлари ва лаборатория машғулотларини бажариш тартиблари, мустақил равишда ўрганишга ажратилган мавзулар ва уларни бажариш учун методик тавсиялар, шунингдек рейтинг ишланмаси, баҳолаш мезони ва назорат саволлари келтирилган. Ўқув-услубий мажмуа (ўқув-қўлланма) олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланган ишчи дастур асосида тайёрланган(баённома 2019 йил ).
Маъсул мухаррир: б.ф.д. проф.Ҳ.Қ.Қаршибоев.

Тақризчилар: т.ф.д. К.К. Нуриев


п.ф.н. доц. Ш.Ниёзов.


Гул ДУ.



Сўз боши.
“Электротехника ва ва мактаб кабинетларининг электрлаш қурилмалари” танлов фанидан физика бўлими 3-курс талабалари учун ўқув-услубий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан физика таълими йўналиши (бакалавр) учун тасдиқланган ўқув дастури асосида яратилган.
Талабалар мазкур фанни ўрганиш жараёнида: Электротехника фанининг предмети, уни ўқитишнинг мақсади ва бугунги кун талаблари асосида келиб чиқадиган вазифалари; Электротехника таълими мазмуни ва структураси, мутахассислик фанлари билан боғлиқлик жихатлари, метод ва шакллари: ушбу фан бўйича таълим беришнинг замонавий технологияларини қўллаш бўйича билим, малака ва кўникмаларга эга бўладилар.
Фанни ўрганиш натижасида бўлғуси муттахасислар ўз ўқувчиларга энергетиканинг иқтисодий тарақиётда тутган ўрни, халқ фаровонлигини ва маданиятини оширишдан аҳамияти, экология муаммоларини хал қилишда тутган ўрни, республикамизда электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг ҳолати ва унинг мамлакат иқтисодиётидаги солмоғи, электр энергиясидан унимли фойдаланиш ва уни тежаб ишлатиш тушунчаларни шакллантириш услубларини ҳам эгаллайдилар.
Электротехника ва электроника тўғрисидаги фан физика, материаллар қаршилиги, математика, радиоэлектроника, чизмачилик, автоматлаштириш, энергетика, экология каби фанлар билан ўзвий боғланишдир. Бинобарин, ушбу фанни ўрганиш асосида талабалар электроэнергетика ва электроника муаммоларини хал этишда бошқа фанларининг иштирокини ҳам билиб оладилар.Шу билан бирга электротехника асосларининг мактаб физикаси билан боғлиқлик жиҳатларини, ишлатилиши электр токидан фойдаланишга асосланган лаборатория қурилмаларининг ишлатилиши бўйича кўникмалар ҳосил қиладилар.
Талабаларнинг ушбу фанни чуқур ўзлаштиришини ташкил этиш мақсадида уларнинг мустақил таълим олишга асосий эътибор берилган. Шу мақсадда мажмуа (ўқув қўлланма) нинг шакли замонавий педагогик технологияларга асосланган бўлиб, унда оралиқ ва якуний назорат саволлари, мустақил ишлар мавзулари, ўз-ўзини назорат қилиш тест саволлари тўплами ва тавсия этилган адабиётлар рўйхати келтирилган.
Ушбу мажмуа (ўқув-қўллнама) баъзи камчиликлардан ҳоли бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли мажмуа (ўқув-қўллнама) хақидаги фикр ва мулоҳазаларини билдирган ҳамкасбларга муаллиф олдидан ўз миннатдорчилигини билдиради.
Манзилимиз: 707012 Гулистон, Университет. “Умумий физика” кафедраси.



Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish