5.4. Мавзуга оид муаммолар:
Электр энергиясини узатиш энергия таминотидаги асосий масала эканлиги.
Трансформаторлар ёрдамида кучланишни ўзгартиришнинг иқтисодий самараси.
Узатишда юқори вольтга доимийми ёки ўзгарувчан токми масаласи.
Электр энергиясини бир ханжирдан иккинчисига узатиш магнит майдонидан фойдаланишнинг физикавий асослари.
5.2.1. Биринчи асосий савол:
Трансформаторларнинг тузилиши ва ишлаш принципи.
5.2.1.1. Асосий саволнинг мақсади:
Трансформаторларнинг тузилиши ва ишлаш принципи тўғрисида, хамда уларнинг ишлаш режимлари ва хиллари хакида маълумот бериш.
5.2.1.2. Саволга оид муаммолар:
Трансформаторнинг ишлатилиши зарурияти.
Трансформаторнинг тузилишида Фуко токларининг ҳисоига олиниши.
Транмармация коэффицентининг чўлғамларидаги Э.Ю.К га бевосита боғлиқлиги.
5.2.1.3. Индентив қўув мақсадлари:
1. Трансформаторнинг тузилиши ва ишалш принципини билиб олади.
2. Трансформаторларнинг ишалш режимларини ўрганади.
5.2.1.4. Мавзунинг баёни:
Умумий маълумотлар.
Трансформатор тургун электромагнит курилма бўлиб, у маълум бир частотали ўзгарувчан кучланишни худди шундай частотали бошқа ўзгарувчи кучланишга айлантирувчи статик курилмага айтилади.
1 марта Яблочков П. П. 1876 йилда узи ясаган электр шамни ёкиш учун ишлатган.
1889-91 йилларда уч фазали трансформаторлар пайдо бўлди. Бунда Доливо - Добровольский М. О. Тесла Н. ларнинг хизмати кўп.
Конструкция ва ишлатилишига қараб хиллари
1) Куч трансформаторлари
2) Кавшарлаш трансформаторлари
3) Ўлча ш трансформаторлари
4) Махсус траннсформаторлар.
Куч трансформаторлари саноат электр тармогини асисий элементи хисобланади. Электр генераторлари энг кўпи билан 24 кВ кучланишни электр энергияси ишлаб чиқаради. Бундан ортик кучланишлар учун генератор изоляцияси чидамайди. Узатиш учун катта кучланишлар кулай. Шунинг учун куч трансформаторлар ёрдамида 110, 120, 500, 750 ва хатто 1150 кВ гача кучайтирилади. Бундай катта кучланишлар истеъмолчиларга етганда эса кучайтирилади.
Трансформаторлар бир фазали ва уч фазали бўлади. Трансформаторлар бирламчи ва иккиламчи чулғамларга эга бўлади. (икқиламчи чулғам бир неча бўлиши мумкин)
Бир фазали трансформаторда камида иккита чулғам
Уч фазали трансформаторда камида олтита чулғам бўлади.
2. Трансформаторнинг тузилиши.
Трансформатор пўлат магнит ўтказгич ўзакдан ва унга уралган чулғамдан иборат бўлади.
1-расм
Магнит ўтказгич ўзак калинлиги 0,35-0,5 мм бўлган пўлат листлардан ясалади. Улар маълум тартибда тўпланиб ўзак хосил қилинади. Ўзакнинг пўлат листлари бир-биридан когоз, лак буёк (0,04-0,6 мм калинликда) ёки оксидланган сиртлари билан ажратилган бўлади. Бу эса листларда кундаланг йўналишда хосил бўладиган уюрма токлар хисобига юзага келадиган энергия исрофини камайтиришга имкон беради.
Ўзакнинг тузилишига қараб трансформаторлар:
1) Стерженли
2) Бронли бўлади.
Стерженли курилмада чулғамлар трансформатор стерженларини камраб олган бўлса, бронлида стерженлар чулғамларнинг қисман камраб олган (брон хосил қилган) бўлади. Трансформаторнинг чулғамлар уралмаган қисми пастги ва юқори ярмолар дейилади.
Катта ва урта қувватли трансформаторлар стерженли бўлади. Конструкцияси содда, чулғамларни совитиш кулай. Магнит ўтказгич ўзаклар алохида тўғри тўртбурчакли пластинкалардан йиғилади.
Кичиқ қувватли трансформаторлар Ш-харфли кўринишдаги пластинкалардан ясалади. Бронли стерженлар хам кам қувватли курук трансформаторларда ишлатилади.
Юкори частотали токлар учун Феррей материалдан ясалган стерженлар ишлатилади.
Трансформаторларнинг чулғамлари одатда кундаланг кесими айлана ёки тўртбурчак бўлган мис симлардан иборат бўлади.
Чулғамлар одатда устма-уст уралади ва улар бир-биридан изоляция қилинади.
Паст қувватли трансформаторлар курук трансформаторлар хам деб юритилади. Улар табиий равишда совитилади.
Катта қувватли трансформаторлар совитилиб турилиши керак. Бунинг учун трансформатор магнитопроводи мой ичига жойлаштирилган бўлади.
Ўртача қувватли трансформаторларни совитиш учун уларга радиаторлар кавшарланган бўлади. Улар табиий иссиклик алмашишни кучайтиради. Жуда катта қувватли трансформаторларда махсус вентеляторлар ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |