5.2.4.Биринчи асосий савол: Бир фазали ўзгарувчан токни ҳосил қилиш
5.2.4.1.Дарснинг мақсади:
1. Ўзгарувчан токни ҳосил қилишни ўргатиш.
2. Ўзгарувчан токнинг асосий параметрлари ва уларнинг
қийматлари тўғрисидаги маълумотлар бериш.
5.2.4.2. Идентив ўкув мақсадлари
1. Ўзгарувчан токни ҳосил қилиш тамойили билан танишади.
2. Индукцион Э.Ю.К. нинг электр машиналари ва
асбобларида ишлатилишини билиб олади.
5.2.4.3.Мавзунинг баёни:
Синусоидал токни ҳосил қилиш.
1. Асосий тушунчалар.
Маълумки, ўзгармас ток металларда эркин электронларнинг барқарор илгариланма ҳаракатидан иборатдир. Агар шу электронлар илгариланма ҳаракат ўрнига тебранма ҳаракатда бўлса, унда ток вақт бирлиги ичида ҳам қиймати, ҳам йўналиши жиҳатидан ўзгариб туради. Бундай ток ўзгарувчан ток деб аталади.
Ўзгарувчан ток электротехниканинг турли соҳаларида кенг қўлланилади. Бунга сабаб шуки у ўзгармас токка нисбатан бир қанча афзалликларга эга. Масалан, бирон кучланишли ўзгарувчан токни кам энергия исроф қилган ҳолда бошқа хил кучланишли ўзгарувчан токка айлантириш мумкин. Бу эса энергияни ўзок масофаларга ўзатишда кўп миқдордаги металлни тежаш имконинин беради. Ўзгарувчан ток машиналарининг тузилиши, ўзгармас машиналарникига нисбатан содда, ишлатишда ишончли ва таннархи арзонроқ.
2. Ўзгарувчан Э.Ю.К. ни ҳосил қилиш.
Ўзгарувчан токни ўзгарувчан ток генераторлари ҳосил қилиб беради. Уларнинг иши электромагнит индукция ҳодисасига асосланган.
Бир жинсли магнит майдонида берк ўтказгич айлантирилаётган бўлсин. Бунда магнит оқимини кесиб ўтаётганда ўтказгичда Э.Ю.К. индукцияланади. Бу Э.Ю.К. нинг миқдори магнит индукцияси ўтказгичнинг ўзунлиги , ўтказгичнинг ҳаракат тезлиги, ҳамда ўтказгичнинг ҳаракат йўналиши билан магнит оқимининг йўналиши орасидаги бурчакнинг синусига боғликдир (1-расм).
(1)
1-расм.
Агар 900 ( sin 1) бўлса, ўрамдаги ЭЮК максимал қийматга эришади. (1) да Е- ЭЮК нинг оний қуйидаги; -ЭЮК нинг амплитуда қиймати.
Синусоида қонун билан ўзгарадиган ЭЮК синусоидал ЭЮК деб аталади. Электр занжирларида бундай ЭЮК таъсирида ҳосил бўлган ток синусоидал ток деб аталади.
Индукцион ЭЮК нинг йўналиши ўнг қўл қоидаси билан аниқлаш мумкин. Бу қоида қуйидагидан иборат: Агар ўнг қўлимизни магнит куч чизиқлари кафтимизга кирадиган қилиб жойлаштириб, бош бармоғимизни эса магнит майдонидаги ўтказгич ҳаракат қилган томонга қаратиб турсак, ёйилган тўрт бармоғимиз индукцион токнинг йўналишини кўрсатади.
Шундай қилиб, ўтказгичда индукцияланадиган ЭЮК ўтказгич кесиб ўтаётган магнит оқими ни ўтказгичнинг магнит майдонидаги ҳаракат вақти га нисбатига тенгдир.
(2)
(2) формулани Фарадей кашф этган бўлиб, у электромагнит индукция ҳодисасининг асосий формуласи ҳисобланади. Бу ҳодиса асосида электр генераторлари, трансформатор, электродинамик микрофон, грампластинкага ёзилган овозни қайта эшиттирадиган адаптер ва бошқаларнинг ишлаш принципи ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: |