Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон Давлат университети «Умумий физика» кафедраси


Занжирда электр манбаининг бор –йўқлигига кўра синфлари



Download 1,73 Mb.
bet15/65
Sana03.12.2022
Hajmi1,73 Mb.
#877432
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65
Bog'liq
portal.guldu.uz-ЭЛЕКТРОТЕХНИКА ВА МАКТАБ КАБИНЕТЛАРИНИНГ ЭЛЕКТРЛАШГАН Қ

Занжирда электр манбаининг бор –йўқлигига кўра синфлари:
а) актив,
б) пассив занжирлар.
Электр занжирининг мураккаблигига қараб синфлари:
а) Оддий занжир. Бунда барча элементлар кетма-кет уланган бўлади. Бундай занжир тармоқланмаган занжир деб ҳам аталади.
б) Мураккаб занжир. Бунда тармоқлар ўзаро турли усулда (кетма-кет ва параллел) уланган бўлади.
Электр занжирини тавсифловчи айрим топологик тушунчалар:
а) Тармоқ - электр занжирининг ҳамма элементлари кетма -кет уланган қисми;
б) Тугун –тармоқларнинг уланиш нуқтаси;
в) Контур -электр тармоқлари бўйлаб бирон йўналишда бошланиб бошланиш нуқтасида тагалланадиган ёпиқ электр занжир.
қўшқутблик - электр занжирининг 2 та ажратилган уланиш жойи бўлган қисми.
Тўртқутблик - электр занжирининг 2 та ажратилган жуфт уланиш жойи бўлган қисми.
2. Электр занжири элементлари ва уларнинг белгиланиши.
1) Электр қаршилик. Электр қаршилик R ҳарфи билан белгиланади, унинг чизмадаги белгиси: Электр қаршиликлари доимий, ўзгарувчи, созланувчи турларга бўлинади. қаршиликнинг ўлчов бирлиги - Ом. Ўтказгичлар қаршилиги унинг материалига ва ўлчамларига боғлик бўлиб, қуйидаги формула билан ифодаланади:
2) Электр сиғими. С ҳарфи билан белгиланади.Схемада белгиланиши:
Сиғим формуласи:
Бирлиги: 1фарада - 1 Кл . В
3) Индуктивлик. L -ҳарфи билан белгиланади. Схемада белгиси:
Формуласи:
Бирлиги: 1Генри
4) Электр манбаи. Доимий ток манбаи: «-» Ўзгарувчан ток манбаи:
белгиси «~»- бир фазали ёки « »- уч фазали.
3. Электр занжиридаги асосий ҳодисалар ва уларни характерлокчи катталиклар.
Электр занжирида ток пайдо бўлиши учун занжир ёки унинг элементлари электр майдон таьсирида бўлиши керак. Бунинг учун занжир электр манбаига уланади. Электр манбаларида электр табиатига эга бўлмаган ёт кучлар электр майдонини юзага келтиради. Ёт кучлар таьсирида электр манбаи ичида мусбат ва манфий зарядларнинг қарама қарши томонда электродларда ажралиши юз беради. Бу зарядлар электр манбаи ичида электр майдонини вужудга келтиради.
Электр манбаининг қутбларига электр занжирининг бирон ташқи қисми уланганда унда ҳам мусбат электроддан манфий электродга йўналган электр майдони ҳосил бўлади. Бу майдон кучлари таъсирида ташқи занжир бўйлаб электронларнинг манфий электроддан мусбат электродга қараб ҳаракати юзага келади. Шу тарика мусбат электроддаги манфий зарядларга бўлган тақчилликга барҳам берилиб турилади. Занжирдаги зарядлар оқими ток деб аталади.
Электр майдонининг бирлик зарядни берк занжир бўйлаб кўчиришда бажарган иши электр манбаининг электр юритувчи кучи деб аталади(ЭЮК). 1Кл зарядни берк занжир бўйлаб кўчиришда 1 Ж иш бажарган электр манбаининг ЭЮКи бирлиги 1 В бўлади. бу ерда q- заряд микдори, А - зарядларни кўчиришда бажарилган иш .
Электр зарядларининг ўтказгич бўйлаб тартибли ҳаракати электр токи деб аталади.
Электр токининг миқдори ток кучи деган катталик билан ифодаланади. Ток кучи бирлиги сифатида ўтказгич кўндаланг кесими орқали вақт бирлигида олиб ўтилган заряд миқдори қабул қилинган. Бу бирлик 1 Ампер (А) деб аталади.
Ток йўналиши қилиб шартли равишда мусбат қутб(  )дан манфий қутб (-) га қараб йўналиши қабул қилинган. Электр манбаи ичида манфийдан (-) мусбатга (+) қараб йўналган бўлади.
Ташқи занжирда зарядларга таъсир этиб иш бажарувчи майдонга электр кучланиши дейилади.
Кучланиш скаляр катталик ва у қуйидагича аниқланади

Демак, кучланиш Е кучланганликли майдон кучларининг бирлик зарядни масофага кўчиришда бажарилган ишдир.

Ташқи электр занжирдаги ав нуқталар орасидаги кучланишга потенциаллар айирмаси дейилади (3-расм).

Uав=Ua-Uв

Кучланиш сингари потенциал ҳам электр занжирнинг энергетик характеристикаси ҳисобланади. У ҳам вольт билан ўлчанади.





Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish