Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева



Download 222,95 Kb.
bet21/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

Касбга йўналтирувчи мақсади: ўқувчиларни дурадгорликка оид касблар тўғрисидаги билим ва кўникмаларини ривожлантириш.
Дарснинг вазифалари:
- даста ясаш учун технологик харита тайёрлаш тўғрисида маълумот бериш;
- даста тайёрлашда бажариладиган иш усуллари, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва мосламалар билан таништириш;
- асбоб-ускуналар ва мосламалардан фойдаланганда хавфсизлик техникаси қоидаларига амал қилишни уқтириш;
- соҳага оид касблар бўйича маълумотлар бериш.
Дарс типи: Янги билимлар бериш.
Дарс тури: амалий
Дарсда қўлланиладиган ўқитиш методлари: Тақдимот, баҳс-мунозара, савол-жавоб.
Фанлараро боғланиш: чизмачилик, расм, математика, физика, иқтисодий билим асослари ва бошқа.
Дарснинг жиҳози: компьютер, проектор, экран, слайдлар, дастанинг технологик харитаси, асбоб-ускуналар ва мосламалар, хавфсизлик техникаси қоидалари, соҳага оид касб бўйича кўргазма материаллари.
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм.
II. Сўраш. Ўтган дарс мавзуси юзасидан савол-жавоб ўтказиш, янги педогогик ва ахборот технологияларини қўллаган ҳолда ўқувчилар билимини назорат қилиш. Ўқувчиларнинг берган жавобларини умумлаштириб, янги мавзу юзасидан йўл-йўриқлар бериш.
III. Янги мавзу баёни.
Режа:
1. Мебеллар учун ишлатиладиган хомашё ва бошқа материаллар.
2. Дастанинг технологик харитасини тузиш ва ясаш.
1. Мебеллар учун хомашё ва бошқа материаллар. Ҳар бир оилада турли хил мебеллар бўлиб, улардан инсон ўз эҳтиёжи учун доимий равишда фойдаланади. Одатда бу мебеллар ясалган материалининг турига кўра фарқланади. Сифатли хомашё материаллардан ясалган мебеллардан узоқ вақт фойдаланиш имконияти мавжуд. Иккинчи томондан эса бу фойдаланувчининг мебелни қандай равишда тутишига ҳам боғлиқ.
Мебеллар ясашда асосан ёғоч материалларидан фойдаланилади. Биламизки, ёғоч материаллари асосан икки хил - нинабаргли ва япроқли дарахт ёғочларидан иборат.
Нинабаргли дарахтлардан қарағайнинг физик-механик хоссалари жуда юқори бўлиб, қурилишда, кўприк, кема, вагон, машина ва самолётсозликда ҳамда мебел саноатида кенг ишлатилади. Тилоғоч -қурилишда, ер ости иншоотларида, вагонсозликда, мебел ва паркет ишлаб чиқаришда ишлатилади. Кедрнинг механик хоссалари қора ва оқ қарағай орасида бўлсада, чиришга чидамлилиги жиҳатидан улардан юқори, ранги ва текстураси чиройли. Қалам ишлаб чиқаришда, дурадгорликда ва мебелсозликда ишлатилади.
Япроқли дарахтлардан эман ёғочининг мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги юқори, чиришга чидамли, эгила оладиган, текстураси чиройли, дурадгорлик ва- мебелсозликда, фанер ва паркет ишлаб чиқаришда, вагон, кема ва машинасозликда ишлатилади. Шумтол ёғочининг мустаҳкамлиги ва қайишқоқлиги юқори бўлиб, яхши эгилади, ёрилмайди ва табиий гули эманга ўхшаб кетади. Мебелсозликда фанер (шпон) ишлаб чиқаришда қўлланилади. Оқ қайин дарахтининг пўстлоғи оқиш, юпқароқ, кексайганда қатлам-қатлам бўлиб ёрилади, шпон, фанер, ДСП, чанғи ва мебел ишлаб чиқаришда ишлатилади. Қорақайин ёғочининг мустаҳкамлиги юқори, табиий гули чиройли лекин чиришга чидамсиз, яхши эгилади. Мебел, шпон, паркет ишлаб чиқаришда, мусиқа асбоблари ва спорт анжомлари тайёрлашда ишлатилади. Заранг ёғочининг механик хоссалари эмандан юқори, яхши пардозланади, табиий гули жуда чиройли, рандаланган фанер, қимматбаҳо мебел тайёрлашда ва машинасозликда ишлатилади. Қандағоч ёғочи юмшоқ, енгил, осон ишланади, намга чидамли, бўёқни яхши олади. Ишлов бериш осон, лекин тез қурт ейди, арзон мебеллар, фанер ва таралар тайёрланади. Тоғ тераги юмшоқ ва енгил, намга чидамсиз, фанер, гугурт, яшиқ, токарлик буюмлари, оддий ва арзон мебеллар тайёрланади. Чинор ёғочи пишиқ, пухта, қаттиқ, ишлов бериш қийин, табиий гули чиройли, яхши пардозланади, рандаланган фанер, паркет ва қимматбаҳо мебел тайёрлаш мумкин. Нок ёғочи мағизсиз, қизғиш-қўнғир ёки пушти рангларда бўлиб, қаттиқ ва мўрт, табиий гули жуда чиройли, фанер ва мебел тайёрлашда, пардозлаш ишларида ишлатилади.
Ёғоч хомашёси ҳамма вақт юқори навли, сифатли, ишлатиш учун яроқли бўлавермайди. Шунинг учун ёғоч тахталарга ишлов беришда улардаги нуқсонлар: бутоқлар, чириган жойлари, хашоратлар билан шикастланган қисми, ёриқлар, кўзлар, табиий рангини бузилиши, ёғочларнинг устки қатламининг шикастланиши, ички қатламнинг шикастланиши, ёғоч қопламининг чуқур шикастланиши, ёғоч қопламининг тешиб чиқиши кабилар тўғриланса, ёғочдан унумли фойдаланиш мумкин.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish