Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети б.Қурбанов, Ш. Турабоева



Download 222,95 Kb.
bet4/81
Sana15.04.2022
Hajmi222,95 Kb.
#554916
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81
Bog'liq
8-синф 2017

Фанлараро боғланиш: тасвирий санъат, чизмачилик, математика, физика, иқтисодий билим асослари ва б.
Дарс жиҳози: тарқатма материаллар, компьютер, проектор, экран, слайдлар, халқ ҳунармандчилигига оид кўргазмали қуроллар, асбоб-ускуналар.
Дарснинг бориши:
I. Ташкилий қисм.
II. Ўтилган мавзуни сўраш. Синфдаги ва ўша пайтдаги мавжуд шароитга қараб, олдинги синфларда ўтилган айрим мавзулар юзасидан савол-жавоб ўтказилади. Масалан, одатда биринчи дарс мустақилликка бағишланади. Шу сабабли қуйидаги саволлардан фойдаланиш мумкин:
1. Азиз ўқувчилар, нима учун мустақиллик энг улуғ неъмат ҳисобланади?
2. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз қандай ютуқларга эришди?
3. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қандай ишлаб чиқариш корхоналари очилди?
4. Янги ўқув йилида қандай ютуқларга эришишни олдингизга мақсад қилиб қўйгансиз?
III. Янги мавзу баёни.
Режа:
1.Халқ ҳунармандчилиги ҳақида қисқача маълумот.
2.Ўзбек халқ ҳунармандчилигини ривожлантирган ҳунарманд усталар ва уларнинг иш усуллари ҳақида.
3.Бозор муносабатлари шароитида "Ҳунарманд" уюшмасининг фаолияти ва истиқболлари.
4.Ҳунармандларнинг бозор муносабатлари асосидаги фаолиятларидан лавҳалар.
1.Халқ ҳунармандчилиги ҳақида қисқача маълумот. Халқ ҳумармандчилиги ҳар бир халқнинг, жумладан, ўзбек халқининг пайдо бўлиши, шаклланиши, тарихий ривожланиши, миллий қадриятларини ифодалайдиган соҳа бўлиб хизмат қила олдиган маънавий, моддий, маданий мероси ҳисобланади. Шунинг учун ёшларга, мактаб ўқувчиларига халқ ҳунармандчилигига оид ишларни ўргатиш уларни маънавий томондан тарбиялашда, ўз халқининг ҳунармандчилиги, урф-одатлари, асрий миллий қадриятлари билан таништиришда ва касб-ҳунарга йўналтиришда катта аҳамиятга эгадир. Халқ ҳунармандчилиги наққошлик, ганчкорлик,заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, метал ўймакорлиги, каштачилик, кончилик, пазандачилик, ёғочларни куйдириб ишлаш, кулолчилик, косибчилик, маҳсидўзлик, сартарошлик, темирчилик, пичоқчилик, анжомсозлик, қулфсозлик, мисгарлик, игнасозлик каби 150 дан зиёд соҳага эга бўлиб, ўзида меҳнат ва касб таълимининг кўпгина хусусиятлари -амалийлиги, ижодийлиги, миллийлиги, маҳаллий хомашёларни топиш ва таъмирлаш қулайлиги, ўғил ва қиз болалар меҳнатининг ўзига хослиги, шаҳар ва қишлоқ мактабини уйғунлаштира олиши, асосий ҳолларда мураккаб қурилмалар, ускуналар, асбоблар ва станоклар талаб қилмаслиги, машғулотларни ташкил этишнинг соддалиги билан ажралиб туради. Натижада бу соҳани етарлича ўрганган, маълум касбларни эгаллаган ёшларнинг ишсиз қолмасликлари, меҳнат бозорининг рақобатбардошлиги билан алоҳида эътиборга моликдир. Халқ ҳунармандчилиги санъати миллий қадриятларни ва анъаналарини изчил ўрганиш, ривожлантириш ҳамда такомиллаштирган ҳолда бойитиб бориш малака ва кўникмаларига асосланади. Дарҳақиқат "Таълим тўғрисида"ги қонунда: "Умумий таълим узлуксиз таълим тизимида асосий бўғин бўлиб, таълим олувчиларни илмий билим, меҳнат ва бошланғич касбкор кўникмаларини, ишбилармонлик асосларини эгаллашлари, шунингдек, ижодий қобилиятларини ва маънавий фазилатларини ривожлантиришни таъминлайди," - деб таъкидланган. Халқ ҳунармандчилиги ёшларнинг тафаккури, тасаввури, эстетик диди, эпчиллиги каби сифатларини шакллантиришга ёрдам беради. Зеро, бу сифат ва фазилатлар ёш авлодни ҳар томонлама ривожлантиришга самарали таъсир кўрсатади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда кейинги йилларда мамлакатимизда халқ амалий санъатининг бир неча ўнлаб турлари ривожлантирилмоқда. Қадимий ёдгорликларни сақлаш, уларни қайта тиклаш, таъмирлаш ишларига кенг йўл очиб берилмоқда. Жумладан, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон ва Тошкентдаги обидалар қайта тикланмоқда, уларни тиклашга халқ усталари жалб этилиб, усталар ўз шогирдлари билан биргаликда обидаларга сайқал беришмоқда.
Наққошлик санъати анча ривожлантирилиб, турли хил замонавий биноларга зеб бериш ишларида кенг қўлланилмоқда. Наққошлик намунларини, айниқса, чойхона, ошхона, ҳаммом ва маданият саройларида кўриш мумкин. Бундай янги биноларни кўриб кўзимиз қувончга, дилимиз завқ-шавққа тўлади.
Ганч ўйиш ва гул солиш ҳунари ўзбек халқ санъатида катта ўрин тутади. Иссиқ кунларда оппоқ сатҳли ганчли девор хонани совуқ тутади, бироқ безагини кўздан кечирсангиз, ўша оппоқ ва нафис безаклар қалбингизни иситади. Халқ усталари, ганч тили билан инсон ҳис-туйғуларининг бутун эҳтиросини ифодалаш мумкин, деб ҳисоблайдилар. Дарҳақиқат, хонадаги ганч ўймакорлиги, жиҳоз ёки нақш уйни жонлантириб юборади.
Ўзбекистон халқ амалий санъатининг жуда кенг тарқалган турларидан бири кулолчиликдир. Миллий товоқ, бежирим косалар, пиёла, нафис кўза ва вазаларга бугунги кунда ҳам талаб катта, айниқса, улар сайёҳлар назарини ўзига жалб қилмоқда.
Кандакорлик санъати металларга бадиий ишлов беришнинг қизиқарли, ўзига хос тармоғи ҳисобланади. Мисдан ишланган буюмлар турмушда санъат намуналари сифатида кенг фойланилмоқда.
Ўзбекистонда Мустақиллик эълон қилиниши биланоқ одамларга муносиб турмуш ва меҳнат қилиш шароитларини яратишга, халқ фаровонлигини оширишга, ижтимоий адолат тамойиларини қарор топтиришга, ўсиб келаётган ёш авлодни инсонпарварлик руҳида тарбиялашга катта эътибор қаратилди. Ҳозирги шароитда ёшларнинг меҳнат ва касб тайёргарлиги муҳим ижтимоий вазифа бўлиб, бу соҳа назариячилари ва амалиётчилари, педагог олимлар, ўқитувчи, тарбиячи, мураббий ва усталар ёшларга халқ ҳунармандчилигининг турли қирраларини ўргатиши, уларни шу йўналишлардаги касбларни эгаллашга тайёрлаши ҳунармандчилигимизни ривожлантиришга, тараққий эттиришга ва шу орқали жаҳон маданияти хазинасига муносиб ҳисса бўлиб қўшишга олиб келади.
Миллий урф-одатлар, анъаналар халқларнинг яшаш шароити миллий хусусиятларини ўзида жамлаб, минг йиллар давомида ҳаёт деб аталмиш мураккаб синовлардан ўтиб, халқнинг ўзига хос тузуги - қонуни даражасига кўтарилган. Мустақиллик шарофати билан бугунга келиб аждодларимиздан қолган бебаҳо меросни ўрганиш, амалиётга татбиқ этишга шарт-шароит яратилди. Ҳозирги даврда таълим-тарбия ишларини такомиллаштириш, миллийлаштириш, жаҳон андозаларига мос келадиган поғонага кўтаришда бой миллий-маданий меросимизга, миллий ва умуминсоний қадриятларга, янги даврнинг янги талабларига алоҳида аҳамият бериш керак. Бу эса энг аввало: замонавий таълим-тарбия шакллари, воситалари ва усулларидан кенг кўламда фойдалана олувчи юқори малакали ўқитувчилар тайёрлашни тақозо этади. Таъкидлаш керакки, таълим-тарбияни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Таълим-тарбиявий тадбирларни ташкил этишни маълум касб-ҳунарга йўналтирилганлиги, табиийки, ўқувчиларда меҳнатга муҳаббат ҳисси ўз-ўзидан таркиб топган бўлмайди. У оилада ота-онанинг ёки бошқа катта ёшдаги кишиларнинг шахсий намуна кўрсатиши, кейинчалик таълим-тарбия масканларида ўтказиладиган меҳнат таълимига оид машғулотларда инсоният жамияти тўплаган меҳнатсеварлик анъаналарини ўрганиш орқали таркиб топади. Бир сўз билан айтганда меҳнат таълимининг асосий мақсади- ўқувчиларнинг ҳаётдан олган билими ва тажрибаларини аниқ ишлаб чиқариш мазмунига эга масалаларнинг ечимини топиш йўли билан бошланғич касб-ҳунар сирларини таркиб топтиришга қаратишдан иборат.
Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган меҳнат таълими машғулотларини қизиқарли, самарали ва тўлақонли олиб бориш учун ўқитувчида ақлий, маънавий, услубий, умуммеҳнат, махсус касбий, ҳисоблаш, ўлчаш-текшириш, чизиш ва тузишга доир ҳамда турли хил мосламалар, технологик жараёнларни бошқара олиш, бевосита меҳнат объектлари, предметлари ва қуроллари билан муносабатда бўлиш каби хислатлар таркиб топган бўлиши керак.
Халқ ҳунармандчилиги моддий маданиятимизнинг энг қадимий ва муҳим турларидан ҳисобланади ва тасвирий ҳамда амалий санъатнинг кўпдан-кўп соҳалари билан уйғунлашиб кетади. Аммо тасвирий ва амалий санъат, буюмларга бадиий ишлов бериш жараёни ҳамда халқ ҳунармандчилигининг ўзига хослиги, йўллари, хусусиятлари бир-биридан фарқланади. Шунинг учун моддий маънавиятнинг, маданиятнинг ушбу соҳаларига оид мавжуд таърифларини келтириб, таққослаб ўтиш ўринлидир.

Download 222,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   81




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish