2. "Тўқмоқ" ясаш учун эскиз, технологик харита тузиш.
Тўқмоқ ясаш учун керакли материал танлаб олинади. Тўқмоқ тузилиши уч қисмдан иборат: каллак, нагел ва даста. Ушбу қисмларни ясашда каллак ва нагел учун қора қайин ҳамда даста учун оқ қайиндан фойдаланиш мумкин. Тўқмоқ қисмлари технологик харита асосида тайёрланади. Тайёрланган қисмларни йиғиш кетма-кетлиги эса қуйидагича тартибда амалга оширилади:
1. Каллак дастага ўрнатилади.
2. Нагел учун тешик рандаланади ва пармаланади.
3. Нагел тешикка уриб киритилади.
4. Тўқмоқ жилвир қоғоз билан тозаланади, силлиқланади ва локланади.
Тўқмоқ ясаш учун технологик харита
т/р
|
Иш кетма-кетлиги
|
Иш эскизи
|
Асбоблар
|
Жиҳоз ва мосламалар
|
Ўлчов
|
Иш
|
|
|
Тўғри бурчакли параллелепипед тайёрлаш
|
|
чизғич, қалам
|
гиралар, искана
|
Панналаш станоги
|
|
2 та 12 мм диаметрли тешикни режалаш ва пармалаш
|
|
чизғич, қалам
|
гиралар, искана
|
Пармалаш станоги, 12мм диаметрли парма
|
|
Тешиклар орасидаги перемичкани қирқиш.
|
|
чизғич, қалам, штанген-циркул
|
дастарра искана
|
дастгоҳ, ёғоч тўқмоқ
|
|
Ўлчам ва гўнияга қараб рандалаш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
дастарра, ранда
|
Мустақил равишда танлансин
|
|
Қияликни режалаш ва рандалаш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
ранда
|
-ИИ-
|
|
Фаскаларни рандалаш
|
|
чизғ ич, қалам, гўния
|
ранда
|
-ИИ-
|
|
Бурчакларни юмалоқлаштириш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
даст-арра, ранда, жилвир қоғоз
|
-ИИ-
|
|
12,5 мм ли нагел загатовкани рандалаш, уни 12 мм ли тешикдан ўтказиш
|
|
-
|
жилвир қоғоз, чўтка
|
-ИИ-
|
IV. Дарс якуни:
1. Янги мавзу юзасидан ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш:
1. Дурадгорлик асбобларидан тўқмоқ ясаш учун қандай хом ашёлардан фойдаланилади?
2. Тўқмоқ ясаш эскизи, технологик харита тузилишини тушунтириб беринг.
3. Тўқмоқ ясашда қандай асбоб-ускуна ва мосламалардан фойдаланилади?
4. Тўқмоқ ясаш учун қандай иш усулларидан фойдаланилади?
5. Асбоб-ускуна, мосламалардан фойдаланишда қандай хавфсизлик техникаси қоидалари ва санитария-гигиена талабларига риоя қилинади?
2. Уйга вазифа бериш. "Тўқмоқ" ясаш эскиз, технологик харита тузилишини ўрганиш ва мустақил равишда тўқмоқнинг бошқача кўринишларини чизиб келиш.
3. Иш ўрнини йиғиштириш.
5-машғулот
(Амалий машғулот)
Мавзу: Мебел жиҳозлари учун даста (ушлагич) ясаш
Дарснинг мақсади:
1) таълимий - ўқувчиларга мебел жиҳозлари учун даста (ушлагич) ясашни ўргатиш;
2) тарбиявий - ўқувчиларга уй жиҳозларидан, жумладан мебеллардан фойдаланишда эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўргатиш;
3)ривожлантирувчи - ўқувчиларнинг уй жиҳозларини таъмирлашга оид меҳнат кўникмаларини кенгайтириш.
4) ижодий - ўқувчиларда мебеллар учун ушлагич тайёрлашда уларнинг шакллари, формалари хақида кўникма ҳосил қилиш.
5) амалий - ушлагич ясашда ижод қилиш, хар хил фигурали қилиб ясаш, безак ишларини бажариш малакасини ҳосил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |