2. Дастанинг технологик харитасини тузиш ва ясаш. Мебел жиҳозлари учун дастанинг турли кўринишлари мавжуд бўлиб, уларни ёғоч ва метал материалларидан ясаш мумкин. Қуйида мебел жиҳозлари учун оддий кўринишдаги ушлагичнинг технологик харитаси келтирилган.
IV. Дарс якуни:
1. Янги мавзу юзасидан ўқувчилар билимини мустаҳкамлаш:
1. Мебеллар учун даста тайёрлашда қандай ёғочлардан фойдаланилади?
2. Ёғоч материаллари асосан нича хил бўлади?
3. Дастанинг технологик харитаси тузилишини тушунтириб беринг.
4. Дасталардан қандай мақсадларда фойдаланилади?
5. Асбоб-ускуна, мосламалардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидалари талабларини биласизми?
Мебеллар учун даста тайёрлаш технологик харитаси
(1-мисол)
Т.р
|
Иш кетма-кетлиги
|
Иш эскизи
|
Асбоблар
|
Жихоз ва мосламалар
|
Ўлчов
|
Иш
|
1
|
Даста учун мос ёғоч танлаш
|
|
чизғич, қалам
|
арра, ранда
|
Пармалаш ва ТСД-120 типидаги станоклар
|
2
|
Ўлчамлар олиш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
арра, ранда
|
-ИИ-
|
3
|
Ички қисмларини арралаш ва рандалаш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
арра, ранда
|
-ИИ-
|
4
|
Тешиклар ўрнини ҳосил қилиш
|
|
чизғич, қалам
|
арра, ранда
|
-ИИ-
|
5
|
Тешикларга жилвир қоғоз билан ишлов бериш
|
|
чизғич, қаларн
|
жилвир қоғоз
|
парма
|
Мебеллар учун даста тайёрлаш технологик харитаси
(2-мисол)
Т.р
|
Иш кетма-кетлиги
|
Иш эскизи
|
Асбоблар
|
Жиҳоз ва мосламалар
|
Ўлчов
|
Иш
|
1
|
Загатовка тайёрлаш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
арра, ранда
|
Пармалаш ва ТСД-120 типидаги станоклар
|
2
|
Цилиндрни йўниш ва қирқиб қўйиш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
арра, ранда, искана
|
-ИИ-
|
3
|
Шипни йўниш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
арра, ранда, искана
|
-11-
|
4
|
Фаска очиш ва даста оёқчасини йўниш
|
|
чизғ ич, қалам, гўния
|
арра, ранда, искана
|
-ИИ-
|
5
|
Даста каллагини йўниш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
арра, ранда, искана, жилвир қоғоз
|
-ИИ-
|
2. Уйга вазифа бериш.
Мебеллар технологик харитаси тузилишини ўрганиш.
3. Иш ўрнини йиғиштириш.
“СЕРВИС ХИЗМАТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ УЧУН”
Мавзу: Ушлагич тайёрлаш
Дарснинг мақсади:
1) таълимий мақсад – газламадан ушлагич тайёрлашни ўрганиш;
2) тарбиявий мақсад – ушлагич тикишда ўқувчиларни тежамкорлик, эхтиёткорликка ва чокларни силлиқ, текис тикишга (нафосат тарбияси) ўргатиш;
3) ривожлантирувчи мақсад – ўқувчиларнинг тикув буюмларини тайёрлаш ишларини бажаришга оид кўникмаларини мустахкамлаш ва кенгайтириш.
4) ижодий – ўқувчиларда ушлагич тайёрланадиган материаллар ва уларнинг хусусиятлари, ушлагичнинг ахамияти ва вазифаси ҳақидаги кўникмаларни таркиб топтириш.
5) амалий – ўқувчиларни ушлагич тайёрлаш малакасини ошириш ва талабга жавоб берадиган ушлагич тайёрлашга ўргатиш.
Дарснинг жихози: ушлагич намуналари, иш қутичаси, ушлагич учун газлама. (16х32 см)чизғич қалам.
Дарснинг бориши:
I.Ташкилий қисм.
II.Сўраш: А) Сиз қайси қўл чокларидан намуна тайёрладингиз? Б) бу чоклар қаерларда қўлланилади? В) бу чокларни тикишда қайси асбоб-ускуналар ишлатилади? г) бу чокларни тикиш қандай тартибда бажарилади ва қандай хавфсизлик қоидаларига риоя қилинади?
3. Янги мавзу баёни: А. Маълумки, уй-рўзғор ишларидаги иссиқ холдаги айрим буюмлар, масалан, чойнак, қозон, кастрюль, челак кабилардан фойдаланишда қўлни иссиқдан куйиб қолмаслиги учун ушлагичлардан фойдаланилади. Бундай ушлагичларни махсус тайёрлаб олинса яхши бўлади, чунки керак пайтда улардан фойдаланиш қулайдир. Биз бугунги машғулотимизда мана шундай ушлагич тайёрлашни ўрганамиз. Одатда бундай ушлагичлар хароратга чидамли материаллардан, хусусан пахта толали газламалардан ёки уларнинг қийқимларидан тайёрланади. Синтетик материаллар иссиққа чидамай тезда эриб кетиши мумкин. Шу сабабли бундай материаллардан тайёрлаш мақсадга мувофиқ эмас.
Б. Амалий машғулот. Ўқувчилар ўқитувчининг кўрсатмаси ва рахбарлиги остида ўз иш ўринларида ушлагич тайёрлашни ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |