2. Технологик харита асосида совға учун қутича ясаш.
Тайёрланган технологик харита асосида ўқувчилар совға учун қутича ясайдилар. Бу жараёнда ясаладиган қутичани сифати, чиройи ва тузилишига катта эътибор қаратиш керак. Совға учун ясаладиган қутичани тўртбурчак, цилиндсимон, доирасимон шаклларда ҳам ясаш мумкин. Қутичани безашда турли хил лок ва бўёқлардан фойдаланиш ҳамда қутича юзасига турли кўринишдаги нақшларни чизиш орқали уни янада жозибадорлигини оширишга эришиш мумкин.
Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида совға учун ясаладиган қутичани оддий ёғоч чўпларидан ясаса ҳам бўлади. Бунинг учун ёғоч чўплар тўпланади. Улар турли елимлар ёрдамида бир-бирига бириктирилади. Бириктирилган қисмлар устидан лок ёрдамида локлаб чиқилади. Бу йўл билан қутича ясаш орқали ўқувчиларда хом ашёни тежаш, исроф қилмаслик, ундан самарали ва унумли фойдаланиш кўникмалари ривожланади.
Совға учун қутича ясаш технологик харитаси
Т р
|
Иш кетма-кетлиги
|
Иш эскизи
|
Асбоблар
|
Жиҳоз ва мосламалар
|
Ўлчов
|
Иш
|
1
|
Қутича учун мос ёғоч танлаш
|
|
чизғич, қалам
|
даст-арра, ранда
|
ТСД-120 типидаги станок
|
2
|
10+20+10 мм ўлчамда қулоқ чиқариш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
даст-арра, ранда
|
-ИИ-
|
3
|
Тирноқ ва
гўшаларни арралаш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
даст-арра, ранда
|
-ИИ-
|
4
|
Ўлчам олиш, рандалаш, арралаш.
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
даст-арра, ранда
|
-ИИ-
|
5
|
Тирноқ ва гўшаларни арралаш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
даст-арра, ранда
|
-ИИ-
|
6
|
Қутича тагини режалаш ва арралаш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
даст-арра, ранда
|
-ИИ-
|
7
|
Қутичанинг таг қисмини қоплаш
|
|
чизғич, қалам, гўния
|
даст-
арра, ранда, болъга
|
-ИИ-
|
8
|
Қутичани лок, бўёқ билан бўяш
|
|
-
|
Жилвир қоғоз, чўтка
|
-ИИ-
|
Ҳунарманд усталар томонидан совға учун ясаладиган қутича, лаган ва бошқа маҳсулотлар ҳам мана шундай усуллар асосида ясалади ва ясалган буюмлар бозорда ўз харидоргирлиги билан ажралиб туради.
Эслатма. Амалий машғулот вақтида ўқувчилар қуйидаги хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишлари зарур:
Иш бошлангунга қадар:
1. Махсус иш кийимни тўғри кийиб олиш.
2. Металл қирқиш ишларини бажаришда ҳимоя кўзойнагини тақиб олиш.
3. Барча асбобларни ўз ўрнида эканлигини текшириб кўриш, носоз иш асбоблар мавжуд бўлган ҳолда ўқитувчига хабар қилиш.
4. Дастгоҳ ва ускананинг созлигини текшириб кўриш.
Иш вақтида:
1. Ишлов бериладиган материални ускунага мустаҳкам қилиб ўрнатиш.
2. Ишни фақат соз, тўғри ростланган асбобда бажариш.
3. Жароҳатланишнинг олдини олиш мақсадида:
- болға ва тўқмоқ муҳралари юзаси силлиқ, ёрилмаган ва ўйиқчаларсиз бўлиши керак;
- учли асбоблар (эгов ва б.) ёғочдан ишланган, мустаҳкам ўрнатилган, ёриқларсиз тутқичга эга бўлиши;
- зарбли кесувчи асбобларда зарб берувчи қисми соз бўлиши;
- эгов билан ишлашда бармоқлар унинг устки қисмида бўлиши.
4. Ишлов берилаётган юзанинг силлиқлиги бармоқ билан текширилмайди.
5. Гайкадан кўра каттароқ калитлардан фойдаланилмайди, калитни қўшимча воситалар билан узайтириш таъқиқланади.
Иш тугагандан сўнг:
1. Асбоблар ҳолати текшириб кўриб, носоз асбоблар тўғрисида ўқитувчига хабар бериш.
2. Асбобларни тозалаш ва соз ҳолатга келтириш.
3. Иш ўрнини тартибга келтириш, чиқитларни махсус қутига ташлаш.
4. Асбобларни ўқитувчи жойлаштирган тартибда ўз ўрнига қўйиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |