Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари



Download 3,77 Mb.
bet59/155
Sana24.02.2022
Hajmi3,77 Mb.
#198139
TuriСеминар
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   155
Bog'liq
Ўзб стр Фуққаролик жамияти энг янги мажмуа 2020

2. Фуқаровий онг ва унинг намоён бўлиш омиллари
Фуқаровий онгнинг мазмун-моҳиятини англаб етиш учун унинг омилларини билишга зарурат сезилади. Фуқаролик онги демократик қадриятлар, идеаллар, ҳуқуқ ва эркинликлар нуқтаи назаридан шахс, жамият ва давлат ўзаро муносабатларни англаб етиш демакдир. Албатта ҳар бир давлат ва жамиятда демократик қадриятлар ўзига хос тамойиллир ва меъёрлар асосида ривожланади. Фуқаролик онги жамият тараққиётининг шундай босқичидаги руҳий ҳолатини англатадики, бу даврда демократик меъёрлар ва қадриятлар ҳаётнинг асосига айланган бўлади.
Фуқаролик онги иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларда меъёрий, шакллантирувчи, йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари ранг баранг вазифаларни бажаради. Бу вазифалар ўзар таъсирлар натижасида ўзаро кесишади ва бир-бирини бойитиб боради. Уларнинг аксарияти давлат ва унинг институтларидан иборатдир. Лекин, давлат органлари қонунлар, меъёрий ҳужжатлар, қоида ва талаблардан иборат ҳуқуқий доирада фаолият юритса, фуқаролик онги жамиятда эркин ҳолда шаклланади. Фуқаровий онг меъёрлари ижтимоий-сиёсий жараёнлар натижасида шаклланади, уни мувофиқлаштирадиган ёки уни амалга оширадиган махсус тузилмалар бўлмайди. Фуқаролик онгининг вазифалари алоҳида олинган индивидларнинг эмас, балки бутун жамият фаолияти билан боғлиқ ҳолда амалга ошади.
Фуқаролик онги жамият ҳаётида турли шаклларда намоён бўлади. Кишилар шахсий ва ижтимоий қадриятлар муҳитида ўз қарашлари, тасаввурлари, қадриятлари, интилишлари, меъёрларини турли кўринишларида намоён этади. Жамият, ижтимоий гуруҳлар, шахснинг ижтимоий манфаатлари намоён бўладиган фуқаровий манфаатлар бир тизим ҳолига келади. Айнан у тизим ҳолида бўлганлиги туфайли фуқаровий манфаатлар ҳар бир шахснинг қадриятларини ҳаётга татбиқ этишини таъминлайди, унинг жамиятга, давлатга, бошқа фуқароларга нисбатан муносабатини шакллантиради, фуқаронинг масъулияти, мақсадлари, вазифаларини белгилашга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хусусиятларини шакллантиришга кўмаклашади. Айнан ана шу тарзда шаклланган фуқаровий онг фуқаролик жамиятининг шаклланишига хизмат қилувчи қадриятлар, меъёрлар, ғоя ҳамда тасаввурларни шакллантириш, жамиятни комиллик ва эркинликка сари етаклашга хизмат қилади.
Фуқаролик жамияти бир неча авлод алмашинувини талаб этадиган жараён бўлганидек фуқаровий онг ҳам тарихий давр мобайнида шаклланиб боради. Ҳар бир мамлакатдаги фуқаровий онг шу мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий тизимнинг табиатига мос ва хос тарзда шаклланади, ана шу мамлакатга хос бўлган ижтимоий тизим, алоқалар ва муносабатларни акс эттиради.
Фуқаролик онги табиий ва тадрижий тараққиёт маҳсули бўлиб, уни сунъий жиҳатдан тезлаштиришнинг иложи йўқ. У ижтимоий, иқтисодий ҳамда сиёсий омиллар негизида тадрижий тарзда шаклланади. Ҳар бир авлод мавжуд демократик қадриятларни ўзлаштиради ва янгиларини яратади. Бу жараёнда фуқаролик онгини белгилаб берувчи меъёрлар ва қадриятларни сақлаш ҳамда узлуксиз такомиллаштириш муҳим фаолият ҳисобланади. Тадрижий тараққиёт натижасида демократик тасаввурлар шахс онгида мустаҳкамланиб боради, унда аста-секинлик билан фуқаролик тажрибаси ҳам тўпланиб боради.
Фуқаролик онги қатор ўзига хос хусусиятларга эгадир. Фуқаролик онги ижтимоий тизимнинг ўзгариши билан янгиланадиган қадриятларга мослашиб боради. Бошқа тарафдан, фуқаролик онги ижтимоий ўзгаришларни келтириб чиқарувчи фаол омил ҳамдир. У фуқароларни фаол ҳаракатга ундовчи тасаввурлар билан боғлиқ бўлганлиги туфайли жамият ўзлигининг янгиланишига ва ижтимоий тараққиётни тезлаштирувчи омилга айланиши мумкин. Фуқаролик онги ижтимоий тараққиётнинг руҳий негизини яратган ҳолда жамиятнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Тушунча сифатида “фуқаролик онги” деганда, аввало, фуқаронинг давлат билан сиёсий-ҳуқуқий муносабатлари назарда тутилиб, кишининг бирор-бир давлатга мансублиги ва шу давлатнинг қонунларига бўйсуниши тушунилади. Шахснинг ҳуқуқий мақомида ифодаланадиган фуқаролик давлат билан фуқаро ўртасида амал қиладиган қатор ҳуқуқ ва бурчлар билан мустаҳкамланган бўлади.
Турли ижтимоий субъектларнинг ўзаро таъсирлашувлари рўй берадиган ва манфаатлари зиддиятлари асосида пайдо бўладиган жамиятдаги муносабатлар фуқаровий онгни бойитиб боради, улар ана шу онгда акс этади. Шунингдек, фуқаровий онг кишилараро муносабатларга таъсир кўрсатган ҳолда уларга аниқлик, янги мазмун ва шакл бағишлайди. Кишиларнинг ижтимоий ҳаёт ҳамда давлатга нисбатан, шунингдек шахс билан давлат ўртасида ҳақиқий ва меъёрий муносабатлар тўғрисидаги тасаввурлари фуқаровий онгда мужассамлашган.
Ижтимоий-сиёсий, диний, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа меъёрлар, талаблар, тамойиллир, қоидалар умумий фуқаровий дунёқараш шаклида фуқаровий онгнинг таркибий унсурлари сифатида намоён бўлади.
Демократик жамиятнинг барқарорлиги демократик қадриятлар билан бойишга зарурат скзади. Бу жараён жамиятдаги фуқароларнинг ижтимоий эркин шароитда яшашга қанчалик тайёр эканликлари, яъни шахсларнинг фуқаровий етуклиги ва фаоллигига боғлиқдир. Ўз навбатида, фуқаровий етуклик ва фуқаровий мусъулият жамият аъзоларининг фуқаровий онги даражаси билан белгиланади. Айнан фуқаровий онг жамиятнинг маънавий, интеллектуал ва ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини шакллантиради.
Фуқаровий онг жамиятни бирлаштиришга хизмат қилади, умумий манфаатлар йўлида фуқаролар ўртасида келишувлар рўй беришига хизмат қилади. Жамиятда рўй берадиган турли ижтимоий-маданий омиллар таъсирида фуқаровий онг ўзгариб боради ва фуқаровийлик тўғрисидаги ғоялар тараққиётида ўз аксини топади.
Давлат ва жамият, давлат ва шахс ўртасидаги муносабатларнинг табиати ҳақидаги билимларнинг кенгайиши “фуқаровийлик” тушунчасини қайта қайта тафаккурлашни тақозо этиши – бу тарихий тараққиёт заруратидир. Ижтимоий жараёнлар натижасида сайқалланган фуқаровий маданият ва фуқаровий онг кишиларни иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий жиҳатлардан юксалиб боришини таъминлайди.



Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish