Расм-1.1 Ротор чўлғамидаги оқим индукциялаган ЭЮКларни ҳисобга олиш мумкин. токлар ва стерженларга Роторнинг чўлғамларидаги токларнинг магнит оқим таъсир этаётган кучларнинг йўналиши. билан ўзаро таъсири натижасида роторнинг ўтказгичларига таъсир этадиган механик Ғ қучлар ва айлантирувчи электромагнит момент М ҳосил бўлади. 1.1- расмнинг устки қисмида V1 тезлик билан айланаётган магнит майдон В нинг йўналиши ва ЭЮК е2 нинг ҳам йўналиши кўрсатилган. Пастки расмларда эса ЭЮК е2 билан ток i2 орасидаги силжиш бурчаги 2 =0 ва 2 =900 бўлганда стерженлардаги ток i2 билан ва бу стерженларга таъсир этаётган куч Ғ нинг йўналиши кўрсатилган. 2 =0 да бу кучлар магнит майдон йўналган томонга йўналган, шунинг учун айлантирувчи момент яъни 0 га тенг бўлмасдан магнит оқим йўналиши бўича йўналган бўлади. 2 =900 да эса механик кучлар бир-бирига қарама-қарши йўналган бўлиб момент М=0 бўлади. Бундан айлантирувчи моментни фақат токнинг актив ташкил этувчиси ҳосил қилар экан деб хулоса чиқариш мумкин.
I2a=I2 cos2 Бу хулоса умумий бўлиб барча ўзгарувчан ток машиналарга тааълуқли бўлиб, асинхрон моторнинг ротор занжири маълум қаршиликка эга бўлганлиги сабабли моторни ишга туширишда n=0 0< <900. Шунинг учун М>0. Агар М >Мст бўлса, ротор n1 тезлик билан аста-секин айлана бошлайди. Магнит майдон тезлиги билан ротор тезлиги орасидаги фарқ сирпаниш деб аталади.
сирпаниш орқали аниқланган ротор тезлиги
n=n1(1-s) (1.1)
Ротор магнит майдон йўналиши бўйича айланганда роторнинг ўтказгичларини майдон куч чизиқлари билан кесишиш частотаси тезликларнинг фарқига пропорцианал бўлади. Ротор чўлғамидаги токнинг частотаси
f2 =p(n1-n) (1.2)
(1.1) дан n нинг қийматини қўйиб сўнгра п1 нинг қиймати ҳисобга олинганда токнинг частотаси
f2 =sPn1=sf1 (1.3)
Яъни иккиламчи частота сирпанишга прпорционал токнинг частотаси f 21 бўлганда роторнинг магнит оқимини айланиш тезлиги п2 п1 дан кичик бўлади, (3)га асосан
n2= (1.4)
(1.1) ва (1.4) ифодалардан ротор магнит майдони статорга нисбатан тезлиги:
n2c=n+n2=(1-S)n1+sn1=n1 (1.5)
яъни роторнинг магнит майдонини статорга нисбатан айланиш тезлиги роторнинг ихтиёрий айланиш тезликларида статорнинг магнит майдонини айланиш тезлигига тенг бўлади. Шунинг учун ротор айланаётганда статор ва роторнинг магнит майдонлари бир хил тезлик билан, яъни синхрон айланиб машинанинг умумий магнит майдонини ҳосил қилишади. Мотор режимида 0 бўлади.
Агар асинхрон машинанинг роторини ташқаридан момент ёрдамида магнит майдон йўналиши бўйича синхрон тезликдан катта тезлик (01) билан айлантирилганда ротор магнит майдонни қувиб ўтади ва роторнинг чўлғамида индукцияланган токларнинг йўналиши қарама-қарши томонга ўзгаради. Бунда электромагнит қучлар F ва электромагнит момент М нинг ҳам йўналишлари тескари томонга ўзгаради. Момент М тормозловчи храктерда бўлиб машина генератор режимида ишлайди сирпаниш S<0 n>n1 бўлади.
Агар роторни магнит майдоннинг айланиш йўналишига тескари томонга айлантирилса э.ю.к. е2 , ва i2ва F ларнинг йўналишлари ўзгармай қолади. Электромагнит момент М майдон айланиш йўналиши томонга айланиб роторни тормозлайди. Асинхрон машинанинг бу режими тескари улаш ёки электромагнит тормозланиш деб аталади