Таянч сўз ва иборалар: Ўзгармас ток машиналари, ўзгарувчан ток машиналари, ишлаб чиқариш технологияси, асинхрон, синхрон ва коллекторли машиналар,cтатор, ротор, станок, магнит ўзак, статор чўлғами, қисқа туташган ротор, фаза ротор, кантакт ҳалқалар, стерженлар, қисқа тўташтирувчи ҳалқа, магнит майдон, манба, ротор тезлиги, электромагнит куч, момент, ротор чўлғамининг ЭЮК, ток сирпаниш, синхрон айланиш, ток частотаси, мотор режими,генератор, электромагнит тормозва қисқа туташув режими.
Ўзгарувчан ток машиналарининг қўлланиши.
Ўзгарувчан ток машиналари ҳалқ хўжалигида асосан электр энергияни ишлаб чиқариш ва уни механик энергияга ўзгартириш мақсадларида кенг қўлланилади.
Кўп фазали ўзгарувчан ток машиналарининг барчаси айланувчан магнит майдон принципига асосланганлиги сабабли, уларнинг назарияси бир-бирига ўхшайди. Бир фазали ўзгарувчан ток машиналари кўп фазали машиналарга нисбатан кам қўлланилади.
Ўзгарувчан ток машиналари учта асосий кўринишда қўлланилади; асинхрон, синхрон ва коллекторли ўзгарувчан ток машиналари. Ўзгарувчан ток машиналарининг ҳамма турлари ўзгарувчан синусоидал токда ишлайди.
Асинхрон машиналарнинг роторлари айланувчан магнит майдонга нисбатан асинхрон тезликда айланади. Асинхрон машиналар амалда асосан мотор режимларида хам кўп қўлланади.
Синхрон машиналарнинг ротори айланаётган магнит майдон билан бир хил яъни, синхрон тезликда ва магнит майдон йўналиши бўйича айланади. Шунинг учун синхрон машина деб номланади: синхрон машиналар асосан генератор сифатида кенг қўлланилиб, кейинги пайтларда двигател режимида ҳам фойдаланилмоқда.
Коллекторли ўзгарувчан ток машиналарининг айланувчан қисмлари магнит майдонга нисбатан асинхрон тезлик билан айланиб, асинхрон машинага ўхшайди, лекин уларда коллектор ўрнатилганлиги сабабли ва улардаги электромагнит жараёнлар ҳам бошқача бўлганлиги сабабли коллекторли ўзгарувчан ток машиналар гурухини ташкил этади.
Асинхрон машинанинг тузилиши
Асинхрон машинанинг қўзғалмас қисми статор ва қўзғалувчан қисми ротор деб аталади. Статор билан роторнинг магнит ўзаклари қалинлиги 0,35÷0,5 мм электротехник магнит юмшоқ пўлатдан тайёрланади. Магнит ўзакни йиғишдан олдин бу пўлат пластиналарнинг иккала томонлари мойли конифолли лак билан қопланади. Лакнинг қалинлиги машинанинг номинал кучланишига боғлиқ. Кичик қувватли асинхрон машиналарнинг магнит ўзакларини тайёрлашда пўлат пластиналар лак билан қопланмайди, чунки улар учун пластиналар юзасидаги оксид пленка бир-биридан изоляция қилишга етарли. Статорнинг магнит ўзагининг ички ва роторнинг магнит ўзагини ташқи юзаларида пазлар ҳосил қилиниб, уларда статор ва роторнинг чўлғамлари жойлаштирилади. Статор чўлғами уч фазали қилиб тайёрланади ва манбага уланади, шунинг учун бирламчи чўлғам деб аталади.
Фаза роторли асинхрон машиналарнинг ротор чўлғамларининг фазалар сони статор чўлғамининг фазалар сонига тенг бўлиб, бу чўлғамларнинг охирлари юлдуз схемада уланиб, учлари эса валда ўрнатилган кантакт ҳалқаларга уланади. Контакт ҳалқалар ёрдамида роторнинг чўлғамлари чўткалар орқали уч фазали ишга тушириш ёки тезлигини ростлаш реостатига уланади. Ротор чўлғамининг қутблар сони статор чўлғамининг магнит майдонини қутблар сонига тенг.
Қисқа туташган роторли асинхрон машинанинг ротор чўлғами стержень кўринишида тайёрланиб ротор чўлғамларини ҳосил қилиш бу стерженларни учун роторнинг магнит ўзагидаги пазларига жойлаштирилади. Рторни магнит ўзакнинг икки ёнидаги қиска туташтирувчи ҳалқаларга пайвандланади. Кичик қувватли асинхрон машиналарнинг стерженлари ва қисқа тўташтирувчи ҳалқалари пазни суюқ метал билан тўлдириш усулида тайёрланади.
Статор билан ротор орасидаги ҳаво бўшлиғининг катталиги машинанинг ишлаб чиқариш шароитларига ва ишончлилигини яхшилаш нуқтаи назарига боғлиқ холда танланади. Машинанинг қуввати ортган сари ҳаво бўшлиғи ҳам катталашади. Кичик қувватли асинхрон машиналарда ҳаво бўшлиғи 0,40,5 мм ни ташкил этади. Асинхрон машиналар асосан ҳаво билан совутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |