Уч фазали асинхрон машина
Номинал қуввати, Вт…………………………………Рном
Номинал кучланиши,В…………………………………Uном
Статорнинг номинал токи, А ……………………..I1,ном
Номинал айланма тезлиги, айл/мин……………nном
Лаборатория қурилмаси тузилиши билан танишиб, ундаги коммутацион ва ростловчи ускуналари ҳамда ъар қайси ўлчов ускунани вазифасини ўрганиб, ўқитувчини рухсати олиб лаборатория қурилмаси тажриба ўтказишга тайёрланиши зарур.
Дастлаб хамма рубилниклар, калитлар ва қайта улагичлар холатлари текширилади. Айтиб ўтилган ускуналар «узилган» ъолатида бўлиши керак. Шундан сўнг Р2 ва Р3 рубилpниклар rрr1 ва rрr2 реостатлар орқали М электр двигатели ва ЮМ1 юк машинаси қўзьатув чўлғамларида номинал қўзьатув токи ўрнатилади ва кейинчалик ўзгартирилмайди.
Р1 рубилpник орқали М электр двигателининг якор чўлғамига кучланиш берилади ва двигател ҳаракатга келади. Бунда К1 калити уланган, К3 калити узилган холатида бўлиши зарур. П2 қайта улагич 1 ъолатга уланади ва ТГ ускунаси айланиш тезлигини (айл/мин) бирлигида кўрсатади. Р4 рубилpникни улаш натижасида АД асинхрон машинаси юргизилади (двигател режимида). П1 қайта улагични ўзгармас ток манбаасига улаш натижасида ЮМ2 юк машинани қўзьатув чўлғамида ток оқа бошлайди. Сўнг ПВ қайта улагични 1 холатга, кейин эса 2 ъолатга улаб V2 волтметр орқали ЮМ1 ва ЮМ2 машиналарни якор занжирларидаги кучланишлар аниқланади. Агар иккала машиналарнинг қутуби бир хил бўлмаса П1 қайта улагичи бошқа холатига ўтказилади ва юк машиналарнинг якор занжирларидаги қутуби бир хил бўлиб қолади. Rп потенциометри билан ЮМ2 машинанинг қўзьатув чўлғамидаги ток ростланади ва ЮМ1 хамда ЮМ2 машиналарининг якор занжирларидагилар кучланиши тенг қилиб олинади. Шундан кейин К3 калити уланади ва якор занжиридаги ток нолга тенг бўлади.
Т а б и и й х а р а к т е р и с т и к а л а р н и қ у р и ш у ч у н о л и н а д и г а н қ и й м а т л а р. Табиий характеристикаларни қуриш учун олинадиган қийматлар тармоқ кучланиши Uт=Uном номинал, тажриба двигатели ва ЮМ1 юк машинанинг қўзьатув токи номинал, М электр двигателнинг якор занжири қаршиликсиз (К1 калити уланган ъолатида) бўлганда олинади.
Қийматларни олиш генератор режимидан (электр энергияни тармоққа қайтариш) бошлаб секин аста двигател (асосий) режимида, кейин эса тўхтатувчи тескари уланишли режимида амалга оширалади. Бунинг учун Rп потенциометри ёрдамида ЮМ2 юк машинанинг қўзьатув токи оширилади. Натижада юк машинаси двигател режимида ишлаб М электр двигателнинг якорини салт режими тезлигигача nо ъайдаб беради. Бундай тезликка етиб борганлиги тўғрисида амперметр А1 нол қийматига етганда айтиш мумкин. Сўнг тезлик nо қийматидан ортиб кетади. Тажриба двигатели генератор режимига ўтади ва якор токи манфий бўлади.
Генератор тўхтатиш режимида тажриба двигатели М - генератор режимида; ЮМ1 юк машинаси - двигател режимида; ЮМ2 юк машинаси генератор - режимида; АД асинхрон машина - двигател режимида ишлайди. Электр энергия ўзгарувчан тармоьидан ўзгармас тармоққа узатилади ва қисман лаборатория қурилмасини электр двигателларида йўқотилаётган энергияни қоплайди.
Айланиш тезлигини рухсат этилган қийматига етказиб (одатда 1,3nном қийматидан ортмаслиги зарур) М электр двигатели якор занжиридаги ток 1, 25 Iном қийматидан ортмаганда Rп потенциометри ёрдамида ЮМ2 машинасининг қўзьатув токи пасайтирилади. Оқибатда М электр двигателини тезлиги ва якор токи камайиб боради. Двигател тезлиги n < nо бўлганда М электр двигатели генератор тўхтатиш режимидан двигател (асосий) режимига ўтади, якор токи нол қийматидан ўтиб яна ортади (ижобий йўналишга). Ушбу ъолатда ЮМ1 юк машинаси – генератор режимида, ЮМ2 юк машинаси – двигател, АД асинхрон машинаси – генератор режимида (энергияни уч фазали ток тармоьига тажриба двигателини якор токи 1,25 Iн кийматига еткунча камайтирилади).
Шундай қилиб, табиий характеристикани қуриш учун қийматлар генератор тўхтатувчи ва двигател (асосий) режимларида олинади. Ушбу ъар қайси режимлар учун камида 5-6 ўлчов олиб борилади ва натижалар 2.2 - жадвалига киритилади.
Тезланиш характеристикасини n =f (Ia) қуриш учун бевосита тажрибада олинган қийматлар орқали бажарилади. Механик характеристикасини n =f (М) қуриш учун дастлаб қатор моментлар тажрибада олинган тажриба двигателини ўлчанса якор токи қийматларига нисбатан ҳисобланади (бунда rк = 0) ва 2.2 - жадвалига киритилади.
2.2 жадвал
-
Do'stlaringiz bilan baham: |