Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet82/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

1. Ҳилват дар анжуман.
2. Сафар дар ватан.
3. Назар дар қадам.
4. Хуш дар дам.
1. Ҳилват дар анжуман. Нақшбанд таълим берадики, инсонлардан холи, ҳилватда яшашдан, ёлғизликда офат бордир. Жамоага уюшиш, суҳбат-анжуман қуриш, табиат ва кўпчилик билан алоқада, мулоқотда бўлиш керак. Ҳамжиҳатликда яшашнинг асосий шартларидан бири – ўз қўл-кучи, меҳнати билан ҳалол ризқ-рўз топиб кун кечириш, тирикчилик қилишдир. Бу ҳолат қул сақлаш, хожа бўлиш, ўз манфаати учун ўзгалар меҳнатидан фойдаланишни истисно этади. Қул бўлишлик, хожалик бандаликка тўғри келмайди. Ҳамма Оллоҳнинг қули, хизматкори. Хожа эса биргина Оллоҳнинг ўзи.
2. Сафар дар Ватан. Баҳовуддин Нақшбанд ахлоқий таълимидаги бу рукннинг мазмуни шуки, сўфийлар бир ерда, ҳилватда, узлатда яшаши керак эмас, дунёни сайру саёҳат қилиш, Оллоҳ яратган гўзалликларни кўриб, унинг қудратини томоша қилиш лозим. Сайру саёҳатдан инсон онги ўсиб, Оллоҳ мўъжизаларидан огоҳ бўлади.
3. Назар дар қадам. Бу рукн таълимида инсон ҳар бир қадамини ўйлаб, фикрлаб босиши, бир иш қилишда ҳар бир хатти-ҳаракатини мулоҳаза, мушоҳада қилиши, сўнггида пушаймон бўлмаслиги, бахтсизлик, ғам-аламга ўз ихтиёри билан юз бурмаслиги керак.
4. Хуш дар дам. Инсоннинг бу дунёси муваққат, умри ўлчанган, вақт ғанимат. Бу ҳаёт ноз-неъматлар маскани. Табиат эса ўйноқи, ноз карашмали, ҳаёт азоб-уқубатларга тўла. Инсон ҳаёт қийинчиликлари қаршисида қанот синдирмасдан, сабр-бардош билан, куч сарфлаб, унинг гўзалликларидан баҳраманд бўлиши керак. Бунинг учун инсон фаолиятда-ҳаракатда бўлиши керак. Бадан-тан сиҳатлиги, ақл қувватини ишга солиш, кўнгил зорига қулоқ тутиш, ҳар ишни тажрибада синаб кўриш, оз сўзлаш, кам ейиш, тежамкорлик, нафсни жиловлаш каби ахлоқий хатти-ҳаракатига инсон ўзи ҳоким бўлиши лозим. Нақшбанд таълимоти фундаментализм қарашларига, яъни инсонни барча яхши ва ёмон сифатлари Оллоҳдан деган тушунчага салбий муносабатда ва ирода эркинлиги, яъни тақдир Оллоҳдан, феъл, аъмол, ҳаракат инсондан деган ғояни илгари сурган.
Баҳовуддин Нақшбанд тариқат аҳлининг одобига алоҳида эътибор берган. ”Яхши феъллар ва яхши амаллар ҳалол луқмадандир”. Демак ҳар бир қилинаётган ҳаракатда пок дилнинг пок нияти бўлиши керак. Ана шундагина ҳар бир оилага қут-барака ёғилади, фарзандларнинг тарбияси камолот йўли сари ўзгаради. Баҳовуддин Нақшбанд Ҳақиқат йўлидан борувчи кишилар албатта, ҳалол луқмага риоят этишлари лозим деганлар.
Бу тариқат аҳли ўз ҳалол меҳнати билан топган нарсага қаноат этиб, нафсини бошқара оладиган кишиларни қадрлайдилар. Ҳазрат айтганлар:
Ҳеч мо нею, ҳеч мо кам не
Аз паи ҳеч мо ғам не.
Мазмуни, бизда ортиқча ҳеч нарса йўқ бўлса-да, бизнинг ҳеч кимдан камимиз йўқ ва ҳеч нарсани деб ғамимиз ҳам йўқ. Инсон вужуд нафсини жиловлаб, машаққат орқали, меҳнат орқали покликка эришади.



Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish