Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet72/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Франкл Виктор (1905 – 1998), австриялик психолог, логотерапиянинг асосчиси. Иккинчи жаҳон урушига қадар ҳам мазмун муаммосини ўрганиб, В. Франкл шундай хулосага келадики, мазмун қидириш одам ҳаётининг бирламчи қўзғовчи мотиви ҳисобланади. Ҳар бир одам фақат унгагина хос бўлган алоҳида ва қайтарилмас ҳаёт мазмунига эга. В. Франкл экзистенциаль фрустрация ходисасини тасвирлаб, бу ходиса одамнинг мазмунга интилиш фрустрацияси, деб тушунади. Узоқ давом этган экзистенциаль фрустрация ахлоқий зиддият, турли қадриятлар ўртасидаги зиддият кўринишидаги нооген неврозларга сабаб бўлади. Нооген неврозларни самарали даволашга ёрдам берадиган усул В. Франклнинг фикрича логотерапия, яъни одам экзистенциясини маънавий ўлчаш даражасида амалга ошириладиган терапия ҳисобланади. Логотерапия доирасида одам – бу, асосий вазифаси ҳаёт мазмунини қидириш ва уни амалга оширишдан иборат мавжудот, логотерапиянинг вазифаси эса пациентга унинг ҳаёт мазмунини излашда ёрдам беришдан иборатдир. В. Франкл илмий мулоқот доирасига киритган яна бир атама экзистенциаль бўшлиқ тушунчаси бўлди, бу тушунча ички бўшлиқ туфайли пайдо бўладиган зерикиш, лоқайдликни ҳис қилишда намоён бўлади. В. Франкл бошқа одам моҳиятини англашнинг ягона усули – муҳаббат, деб ҳисоблаган.
Мэй Ролло Риз (1909 – 1994), америкалик психолог ва психотерапевт. Р. Мэйнинг фикрича невротик реакцияларнинг сабаби одам айни пайтда ҳал қилишга қобил бўлмаган муаммоларда ҳисобланади, бу муаммолар ўз навбатида одамнинг ҳаракатчанликни ва келажакка интилишини йўқотишига олиб келади. Ҳавотир муаммосини ўрганиб Р. Мэй шундай хулосага келадики, одам ҳавотирларининг асосида у ёки бу қадриятларни йўқотганлигини англаш ётади, бундай англаш унинг экзистенцияси учун, биринчи навбатда яшаш мазмунини йўқотиши учун муҳим ҳисобланади. Р. Мэй ҳавотир одам борлиғининг ажралмас қисми, усиз шахснинг тўлақонли ривожланиши мумкин эмас, деб ҳисоблаган. Шахснинг ривожланиши учун, ўзининг ҳозир кимлиги ва ким бўлмоқчи эканлиги ўртасидаги фарқни англаш жараёнида юзага келадиган ижодий зўриқиш зарур. Шахс шаклланиши жараёнини “Мен” ҳисси ривожланиши доирасида кўриб чиқиш мумкин. Одам кумулятив – тобора кучайиб борадиган эркинлик имкониятига эга, чунки ҳар бир эркин танлаш кейинги танлаш эркинлигини орттиради.
1969 йили Р. Мэй “Муҳаббат ва ирода” номли китобини нашр қилди, бу китобида у муҳаббат ва ирода инсон мавжудлигининг зарурий шарти, деган ғояни илгари сурди. Ўзининг муҳаббат ҳақидаги таълимотида Р. Мэй З. Фрейднинг либидо психоаналитик концепцияси билан Платоннинг Эрос таълимотини бирлаштиришга ҳаракат қилди. Р. Мэй “демон” тушунчасида одам экзистенциясининг амбивалент – ижодий (яратувчи) ва вайронкор йўналишини ифодалаган. Иродани инсон мавжудлигининг иккинчи асосий шарти сифатида таърифлаб, Р. Мэй иродани одамдан ўз истакларини амалга оширишда онгли қарор қабул қилишни талаб қиладиган принцип, деб ҳисоблаган.
* * *
XX асрнинг ўрталарида психологияда гуманистик психология деб ном олган йўналиш шаклланди. Гуманистик психологиянинг тадқиқот предмети, яхлит тизим сифатида ўз-ўзини актуаллаштириш жараёнида ўзини амалга ошираётган соғлом, ижодий шахс бўлди. 1963 йили АҚШ да гуманистик психология ғояларини фаол тарғиб қилган гуманистик психология Ассоциацияси пайдо бўлди. Гуманистик психологиянинг асосий ғоялари орасида – одам ривожланишга ва ўз-ўзини амалга оширишга қобил фаол ва ижодий субъект, одамни унинг ноёблиги ва яхлитлигини ҳисобга олган ҳолда ўрганиш зарур, деган ғоялар марказий ўринни эгаллайди. Гуманистик психологиянинг таниқли вакиллари Г. Олпорт, К. Роджерс, ва А. Маслоулар эди.
Гуманистик психология — бу ғарб(асосан Америка) психологиясидаги йўналиш бўлиб, ўзининг бош муаммоси сифатида ноёб, яхлит тизим кўринишида, фақат инсонга ҳос бўлган, олдиндан белгилаб қўйилмаган, ўзини ўзи намоён қилишнинг “очиқ имкониятига” эга шахсни тан олади. Гуманистик психологиянинг асосий низомлари: инсон унинг яхлитлигида ўрганилиши лозим; ҳар бир инсон ноёбдир, шунинг учун алоҳида ҳолатлар таҳлили статистик умумлашмалардан кам оқланмаган; инсон дунёга очиқ, инсоннинг дунё ҳақидаги ва ўзининг дунёдаги кечинмалари асосий психологик воқеилик ҳисобланади; инсон ҳаёти инсоннинг шаклланиши ва мавжудлигининг ягона жараёни сифатида кўрилиши лозим; инсонга унинг табиатининг бир қисми бўлган узлуксиз ривожланиш ва ўзини ўзи англаш имкони берилган; инсон мазмун ва қадриятлар туфайли ўзининг танловини бошқариш учун ташқи детерминация – сабабий боғлиқликдан маълум даражадаги эркинликка эга; инсон — фаол, интенционал ва қобилиятли мавжудот. Гуманистик психология ўзини “учинчи куч” сифатида шахснинг унинг ўтмишига қарамлигини асосий таянч деб билувчи бихевиоризм ва фрейдизмга қарши қўйди. Гуманистик психологияда, одамнинг келажакка интилиши, ўзининг потенцияларини эркин ифодалаши (Г. Олпорт), ҳусусан иқтидорини (А. Маслоу), ўзига нисбатан ишончни ва “идеал Мен”га эришиш имкониятини мустаҳкамлаши (К. Роджерс) асосий хусусият деб белгиланади.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish