Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи



Download 1,67 Mb.
bet14/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Ғаззолий (450/1058-59-505/1111). Замондошлари уни "Баҳри муғриқ" (тубсиз денгиз), "Ҳужжати ислом" деб тан олганлар. Ғаззолий теолог, қонуншунос, философ, сўфий - ўрта асрнинг энг машҳур мутафаккирларидан бири эди. У ўз ҳаёти давомида 100га яқин асарлар ёзган. Ғаззолийнинг ишларини қуйидаги соҳаларга ажратиш мумкин: 1) библиография; 2) қонуншунослик; 3) фалсафа ва мантиқ илми; 4) догматик теология; 5) мунозара (бахс); 6) сўфизм амалиёти; 7) сўфизм назарияси.
Ғаззолий араб-мусулмон маданиятини ривожлантиришга катта таъсир кўрсатди. Философлар Ал-Форобий (870-950) ва Ибн Сино (980-1057) лар билан олиб борган рамзий бахслари натижасида Ғаззолий иккита китоб ёзади. Бу "Философлар мақсади" (Мақасид-ал фаласифа) ва "Философларни ўз-ўзини рад қилиши" (Тахафут ал-фаласифа).
Ғаззолий меросига ҳозир ҳам қизиқиш сўнган эмас. У ҳақда Шарқ олимлари, биринчи ўринда араб мамлакатлари олимлари кўп ёзишади. 1962 йилда араб мамлакатларида Ғаззолийнинг 900 йиллигига бағишланиб чақирилган халқаро илмий конгресс шундан далолат беради. Бу конгрессда ўнлаб мамлакат олимлари қатнашдилар.
Охирги ўн йиллар давомида Ғаззолий қарашларини замонавий социология кўзи билан тушунишга ҳаракат қилувчи текширишлар юзага келди.
Ғаззолий маҳраб усули (методика), жадал (диалектика), мантиқ илмларини ва фалсафа фанларини чуқур ўрганади. У ўзининг "Иҳйа улум ад дин" асарида дил ажойиботларини шархлаб берган. Яъни, жон (руҳ), дил, ақл ва нафс. Сўз шу тўрт нафс хусусида боради. Асарнинг мақсади эса муомила илмларини ўрганишдир.
Дил сўзини икки хил маънода тушуниш мумкин: 1. Дил кўкракнинг чап тарафида жойлашган конус шаклли бир парча гўштдир. Унинг ичи ғовак бўлиб, бу ғовакда руҳнинг асл манбаи бўлмиш қора қон мавжуддир. Биз юракни шархламоқчи эмасмиз, зеро, бу табибларга тааллуқли. Дил сўзининг иккинчи маъноси шуки, тангрининг бандаларига ато этган руҳи неъмати бўлиб, унинг жисмоний дилга алоқаси бордир. Бу неъмат инсоннинг асл моҳиятидирки, инсон бутун илм маърифатга унинг воситасида эришади ва барча китоб, азоб, итоб (танбеҳ) ва талаблар унга қаратилган бўлади. Бу руҳий неъмат билан жисмоний юрак ўртасидаги мустаҳкам алоқани кўпчилик англаб етмайди. Зеро, бу алоқа аразнинг (шакл, ранг) жисмга, сифатнинг мавсуфга (сифатланувчига) ёки бирор сабаб ишлатувчисининг ўша сабабга бўлган алоқасига ўхшайди. Икки нарсани фарқлашдан сақланамиз, бу руҳий дил билан "Дил орасидаги алоқа ва мукошафа, яъни сирларни фош қилиш илмидир".

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish