Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Платонда фалсафа муаммолари математик моделлар ёрдамида ҳал қилишга ҳаракат қилинган бўлса, Аристотел объектларни билишда биологик методлардан фойдаланди



Download 1,67 Mb.
bet10/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Платонда фалсафа муаммолари математик моделлар ёрдамида ҳал қилишга ҳаракат қилинган бўлса, Аристотел объектларни билишда биологик методлардан фойдаланди. Антик материализмнинг чўққиси Демокрит таълимоти эди. Аристотел ўз таълимотида жонни талқин қилишда Демокрит таълимотида кўзга ташланган барча чекланишларни бартараф қила олди. Лекин Аристотел илмий қарашларининг шаклланишида Платон ғояларининг аҳамиятини асло камситиб бўлмайди. Аристотел ўзидан олдинги фалсафий-психологик ғояларни мантиқий синтез қилибгина қолмай, экологик, эмбриологик, қиёсий-анатомик, зоологик фактлар асосида қурилган ўз таълимотида янги фактларни табиатшунослик материаллари асосида ишлаб чиқди. Маълумки, Аристотел буюк жаҳонгир Александр Македонскийнинг мураббийси сифатида одам, ҳайвонот дунёсининг турли-туман бойликлари ва уларнинг табиий шароитлари билан мутаносиблигини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлади. Шу тарзда тўпланган бой табиий-илмий материал Аристотелга психика табиатини тушуниш, изоҳлашда организмга биологик, наслий ва экологик ёндашишни ишлаб чиқиш имкониятини берди.
Аристотелнинг Жон ҳақидаги таълимоти Платон дуализмидан фарқ қилади. Ўз илмий тадқиқотлари натижасида у шундай хулосага келадики, жон барча тирик жонзотнинг асоси сифатида яшашга қодир вужуднинг ўз-ўзини намоён қилиш шаклидир. Жонни яшаш қобилиятига эга бўлган табиий вужуднинг ўзига хос шакли, моҳияти деб тан олмоқ лозим. "Жон вужуддан алоҳида мавжуд бўла олмайди, жон вужуд эмас, деб тасаввур қиладиганлар тўғри ўйлайдилар.” Ниҳоят, Аристотелнинг қатъий фикри шу бўлдики, "Жонни вужуддан ажратиб бўлмайди".
Аристотел жон билан боғлиқ барча муаммоларни организмнинг муҳит билан умумий биологик алоқалари воситасида ҳал қилишга ҳаракат қилди. Масалан, у овқатланиш, модда алмашиш жараёнини таҳлил қилиб, тирик мавжудотлар модда алмашинув жараёни ноорганик мавжудотларга нисбатан бошқачароқ кечади, тирик организм ташқи моддани қабул қилиб уни "ўзига хос чегара ва қонун" лар асосида тақсимлайди, деб ёзади. Тирик организмга хос бўлган ана шундай ўзига хос тақсимлаш аслида жоннинг ўзидир. Аристотел бўйича жон мақсадга мувофиқ ишловчи органик тизимдир. "Агар кўз тирик мавжудот бўлса - кўриш унинг жонидир.”
Аристотел ўзининг "Жон ҳақида", "Ҳайвонлар турлари ҳақида", "Хотира ҳақида", "Туш кўриш ҳақида" каби трактат ва кичик психологик қиссаларида объектив ва генетик метод асосида шаклланган психологик тушунчалар тизимини баён қилади.
Аристотел ҳаёт фаолиятининг барча мураккаб кўринишларини, кузатиш ва эмпирик анализ қилиш мумкин бўлган элементар тузилмаларни узоқ давом этган, кўп босқичли тараққиёт маҳсули сифатида ўрганди.
Барча айтилган фикрлардан Аристотел таълимоти олдинги грек фалсафий-психологик фикри мутафаккирлари қарашларидан кескин фарқ қилади, деган хулоса келиб чиқмайди. Платон, Гераклит, Сократ, Демокрит фалсафий-психологик таълимотларидаги кўпгина ғоялар Аристотел таълимотида ўз аксини топди. Аристотелнинг буюк хизматларидан бири жонли мавжудот психик ҳаётини бевосита табиат жараёнлари билан боғлаш (биопсихология) бўлса, яна бири бевосита шу фикрдан келиб чиқиб биринчи марта вужуд ва жон бирлиги тамойилини тасдиқлаш бўлди. Аристотелнинг бу фикрлари кейинчалик унинг издошлари, перипатетиклар ва эллинлар даврининг иккита йирик фалсафий мактаби - стоиклар ва эпикурейчилар мушоҳада жараёнига туртки берди.
Маълумки, Аристотел биопсихологиясида Гераклитнинг зарурият, Демокритнинг сабабийлик ва Анаксагорнинг тартиблилик ғоялари бирлашади.
Лекин, Аристотелдан кейин фалсафий-психологик билимлар тараққиётидаги жон ҳақидаги қарашларда регрессия юз берди. Стоиклар зарурият тамойилига қайтишиб оламни рационал жон бошқарадиган улкан организм сифатида ўргана бошлашди. Бу рационал жоннинг синонимлари "Пневма" ва "Логос" деб аталди. Рационал жон ёки пневма ёки логос, улкан организм, коинотга мутаносиблик ва қайтариб бўлмас ақлли йўл кўрсатади. Эпикурейчилар ўзларининг ғоявий йўналишлари сифатида Демокрит таълимотини тан олишган бўлишса ҳам, Демокритдан фарқ қилиб атомлар белгиланган ҳаракат доирасидан оғишлари мумкин, деган ғояни илгари суришди. Масаланинг бу тахлитда қўйилиши антологик тақдирнинг олдиндан белгилаб қўйилмаслигини англатса ҳам, тартиблилик, ташкилийлик нуқтаи назаридан, яъни тирик жон материясининг унинг тараққиёт даражасига боғлиқлиги масаласида биопсихологиядан чекинишга ва кейинчалик бу муаммоларни умуман кун тартибидан олинишига олиб келди.
Аристотелнинг шогирдлари (жон - энтелехия) тушунчаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қила олмадилар, оқибатда улар жонли организм структуравий тартиблиликнинг тамойилидир, деган тушунчалардан умуман воз кечишди ва жон модданинг бир кўринишидир деган Аристотелгача бўлган тушунчага қайтишди. Перипатетиклар Аристотелга зид равишда жоннинг бошқа моддалардан фарқ қилувчи ўз моддий тузилишига эга эканлиги, вужуд ичи бўшлиғида ҳаракат қила олиши мумкинлигини тан олишди. Бу куч, омил, ифода, яъни жон моддий, ўз моҳияти жиҳатидан моддага ва табиат ҳаракатига яқин нарса сифатида тасаввур қилинди. Ходисаларнинг бу бирлаштирувчи омили жон - Страбонда пневма, Критолай ва Диодорда бешинчи субстанция-квинтэссенция - эфир деб номланди.
Демокритнинг издоши Эпикур жоннинг таркиби тўртта элементдан ташкил топади ва ҳар бир элемент ўз вазифасига эга деган ғояни ривожлантирди. М: 1.олов - иссиқлик асоси, 2.буғланиш (пневма) ҳаракат, 3.шамол - совутувчи ва тўртинчи номсиз элемент. Эпикурнинг шогирди Лукреций бу элементни anima (душа) - жондан фарқли равишда animus (дух) - руҳ деб атади. Шу билан фанда янги тушунча руҳ пайдо бўлди. Организмнинг тириклиги ва психикаси деган тушунчалар ажратилди, яъни жон - тириклик, руҳ - психика. Лекин ҳар иккаласи ҳам моддий асосга эга, ҳар иккаласи ҳам моддий зарралар ҳаракатидан иборат.
Руҳ ҳақидаги ҳозирги замон тушунчаларининг пайдо бўлиши учун бир неча асрлар давомида қаттиқ ақлий изланиш талаб қилинди. Шуни эътиборга олиш лозимки, антик давр жон ҳақидаги тушунчаси иккита асосий ўзига хос хусусиятга эга эди. Биринчидан, жон модда (бешинчи субстанция, пневма, атом) билан идентификация қилингани, тенглаштирилгани бўлса, иккинчи ўзига хос хусусият онгли ва онгсиз соҳа, жон ҳақида у пайтда ҳеч қандай тасаввур йўқ эди. Фалсафа тарихчиси Фуллер қадимги грек тилида "шахс", "ўз-ўзини англаш" "эго" каби шахснинг ноёблиги, ички тажрибасини англатувчи терминларнинг эквиваленти йўқлигига эътиборни жалб қилади. Шунинг учун жон атамасидан фойдаланилганда унинг қадимги мазмуни ҳозирги тасаввурлар билан бир хил эмаслигини ҳеч қачон унутмаслик керак. Яна шуни ҳам эслатиб қўйишимиз керакки, биз ҳам шу пайтгача ушбу қўлланмамизда жон атамасини қўлладик. Лотинчадаги anima (душа) - жон ва animus (дух)-руҳ атамаларидаги фарқлар нуқтаи-назаридан бу тўғри, албатта. Лекин рус тилида ҳам ва шу давргача бошқа тиллардан ўзбек тилига кўчирилган илмий адабиётларда ҳам ҳеч қачон жон ва руҳ тушунчалари ўртасига қатъий чегара қўйилмаган. Психология атамасининг ўзи ҳам псюхе – жон, руҳ, логос - фан кўринишида таржима қилинган. Бизнингча, ҳар ҳолда ҳозир жон билан руҳ тушунчалари ўртасида қатъий бир чегара қўйиш пайти келганга ўхшайди. Чунки қадимги фалсафий психологик тасаввурлардаги anima - душа тушунчаси кўпроқ ўзбек тилида кўп учрайдиган жон-қон тушунчасига мос келадиганга ўхшайди. Жон-организмнинг тириклик воситаси, унинг ҳаётий жараёнларини белгилаш омили бўлса керак. Animus (дух) - руҳ эса тирик организмнинг психик ҳаётини, онг ва онгсизлик соҳаларини, унинг ўзига хослигини белгиласа ажаб эмас. Агар жон организмнинг тириклик, мавжудлик, модда алмашиниш, табиат жараёнлари билан муносабатга киришиш омили бўлса унда қадимги фалсафий - психологик таълимотлардаги инсон жони, ўсимлик жони, ҳайвонлар жони, минераллар жони деган тушунчаларнинг ҳеч қандай мавҳумлик жойи қолмайди. Animus (дух) - руҳ эса ўзининг онг, онгсизликка бўлиниши, ўз-ўзини англаши, ақл каби хусусиятлари билан фақат инсонгагина тааллуқли бўлиши мумкин.
Психикани ўрганиш жараёнидаги янги қадам психик фаолият тушунчаси таркибида онг тушунчасининг пайдо бўлиши бўлди.
Гален стоиклар анъанаси бўйича, психик пневма ва ривожланувчи пневма атамаларини қўллайди. Гален психик пневманинг ичида периферик ва марказий пневмани ажратади. Сезги органига бўлган ташқи таъсир органдаги психик пневма ҳолатини ўзгартиради, лекин бу таассурот туғдириш учун етарли эмас, бунинг учун периферик пневма марказий пневма билан боғланиши керак. Фақат шундагина у ёки бу органдаги ўзгариш пневманинг яна бир кўриниши ҳисобланган руҳ томонидан аниқланади. Гален ғоялар тизимидаги ана шу аниқланиш ҳозирги замон онг ҳақидаги тасаввурларига яқин келади.
Хулоса тариқасида айтишимиз мумкинки, қадимги мутафаккирлар руҳни бутун коинот билан бир бутунликда тасаввур қилганлар. Руҳ-олов, ҳаво, сон, ҳаракатланувчи омил, ташкил қилиш тамойили, пневма, квинтэссенция. Ҳар қандай ҳолатда ҳам руҳ деганда фақат ҳаёт учун эмас, бутун борлиқ учун энг муҳим бўлган нарса тушунилган. Ҳозирги замон тили билан айтганда психология онтологик планда физиканинг бир қисми бўлган. Ҳозирда биз психика, ақл, онг деб айтаётган тушунчаларнинг мазмунини аслида инсоннинг коинот билан бузилмас алоқалари тамойили аниқлаб беради.



Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish