Мақсад:Талабаларга алоҳида минтақалар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий муаммолари ва йўналишлари ҳақида умумий тушунчалар бериш.
Топшириқ:1.Алоҳида минтақалар ижтимоий - иқтисодий ривожланишининг асосий муаммолари ва йўналишларга тавсиф бериш ва конспект дафтарига ёзиш
Ҳозирги кунда республикамизда иқтисодий ва ижтимоий географиянинг икки асосий йўналиши шаклланган. Биринчи йўналиш-қишлоқ хўжалиги географияси бўлиб, у нисбатан олдинроқ вужудга келган. Агрогеографиянинг назарий масалалари, қишлоқ хўжалигини районлаштириш, ишлаб чиқаришнинг ҳудудий тизимлари ва агросаноат мажмуалари бўйича В.М.Четиркин, З.М.акрамов, К.И.Лапкин, А.Рўзиев, қ.Абирқулов, О.Абдуллаев, М.Юсупов, А.Содиқов ва бошқалар тадқиқот олиб боришган. Янги ерлар, чўл ва тоғ олди минтақаларини ўзлаштириш ва шу асосда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ер-сув захираларидан фойдаланиш, сув омборларини қуриш ва суғорма деҳқончилик масалалари Р.Ҳодиев, Т.Эгамбердиев, Е.Умаров, С.Саидкаримов, С.Исломов, /.Ашуров, З.Ҳошимов, Ш.Азимов, Э.Золотарев, қ.қурбонов, Б.Шотурсунов, Т.Шотўраевларнинг ишларида ўрганилган.
Иккинчи йўналиш аҳоли манзилгоҳларининг географияси ва демография муаммолари, шаҳарлар ва урбанизация жараёнининг минтақавий масалаларини ўрганиш бирмунча кечроқ вужудга келган бўлсада, у жуда тез ривожланиб кетди. Ушбу йўналишнинг шаклланиши энг аввало Н.В.Смирнов фаолиятидан бошланган. Н.В.Смирнов ва Н.Г.Цапенко илмий раҳбарлигида республикамизда, хусусан Фарғона водийси шаҳарлари бўйича кўплаб диплом ишлари бажарилган. Бунинг натижасида Н.В.Смирнов 1957 йилда ўзининг Фарғона водийси шаҳарлари тўғрисида китобини нашр эттирган. Кейинчалик Ўзбекистон ва унинг айрим районлари: қуйи Амударё. Тошкент ва Тошкент вилояти шаҳарлари ҳақида ҳам илмий асарлар яратилган.
Аҳолининг табиий ва механик ҳаракати, оила демографияси, аҳолини башорат этиш каби муаммоларни ўрганиш айниқса М.қ.қорахонов раҳбарлигида ташкил этилган Ўрта Осиёда ягона илмий тадқиқот лабараторияси фаолияти билан боғлиқ бўлган.
Иқтисодий ва ижтимоий географиянинг истиқболдаги ривожланиши ва вазифалари энг аввало Ўзбекистон Республикасиниг бозор муносабатларига ўтиш давридаги долзарб муаммоларидан келиб чиқади. Масалан, янги иқтисодий муносабатларга ўтиш шароитида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш, мамлакатни иқтисодий районлаштириш ва унинг минтақавий сиёсатини илмий жиҳатдан яратиш, саноат ва қишлоқ хўжалик географиясини мулкчиликнинг турли шаклларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқ этиш, қўшма ва кичик корхоналар, эркин иқтисодий зоналар, инвестиция макони, қурилиш, транспорт, ташқи иқтисодий алоқалар географиясини ўрганиш, республика ер-сув, минерал хом ашё ва бошқа табиий ресурсларга иқтисодий жиҳатдан баҳо бериш муҳим йўналишлар ҳисобланади.
Фойдаланиладиган адабиётлар
1.Богорад Д.И. Конструктивная география района. М.: Мысль, 1965. 407с.
2.Солиев А., Қаршибоева Л. Иқтисодий географиянинг назарий ва амалий масалалари.-Т.: Зиё, 1999.
3.Исаченко А.Г. Оптимизация природной среды. М, Мысль, 1980
4.Бабурин В.А., Мазурин Ю.Л. Географические основы управления.-М.: Дело, 2000.
5.Герасимов И.П. Конструктивная география. - М.: Наука, 1976.
6. Преображенский В.С. Поиск в географии. - М.: Просвеўение, 1986.
Do'stlaringiz bilan baham: |