Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети география кафедраси



Download 3,71 Mb.
bet30/61
Sana20.06.2022
Hajmi3,71 Mb.
#683708
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   61
Bog'liq
8-сем АГ ММ ва АМ

Геосиёсатда континентал йўналиш
Геосиёсатдаги континентал йўналиш Англия-Америка йўналишларидан фарқ қилиб минтақавий хусусиятга эга.
5.1.Франциялик олим Ж.Готтмон коммуникацион назария асосичиси ҳисобланади.
Унинг фикрича, фақат коммуникациялар жараёнидагина маконнинг табақаланиши юз беради. Ушбу табақаланишнинг марказлари бўлиб шаҳарлар, давлатлар, маданиятлар (цивилизациялар) хизмат қилади. Аммо мазкур жараён бир йўналишда содир бўлмайди, монархиялардан сўнг минтақавий бўлиниш, ундан кейин янги шаклдаги бирлашмалар вужудга келиши мумкин. Бирлашиш, парчаланиш геосиёсий маконнинг ривожланишини акс эттиради
5.2.Евросиёда катта муқобил маконларнинг мавжудлиги бу ерда сиёсий мустақил, этномаданий, ўзликни англаш, ғоявий ва дунёвий қарашларни аниқлашда эркинликни сақлаб қолишга имкон беради.
Айнан мана шу жиҳатлар Россияни Германиядан ўз навбатида АҚШ ёки Англиядан ажратлиб туради.
5.3. Континентал йўналишнинг «континентал блок» назарияси асосчиси Карл Хаусхофер ҳисобланади.
У Германия қўшни давлатлар устидан ҳукмрон бўлиши керак деб ҳисоблаган. Унинг континентал блоки ёки геосиёсий ўқи Берлин-Москва- Токио йўналишига эга эди.
Хаусхофер Россия ва Япония билан тузилган иттифоқ денгиз давлатлари стратегиясини тутиб турувчи куч деб ҳисоблайди. Мана шу мақсадга эришиш йўлида Хаусхофер ва унинг сафдошлари «катта макон» консепциясини ишлаб чиқдилар.
Хаусхофер АҚШ нинг Ғарб-Шарқ йўналишидаги геосиёсий муаммоларини очиб берди.
Социал-иқтисодий картография. Социал-иқтисодий картографиянинг тадқиқот объекти, предмети ва принциплари: Картографиялаш табиат ва жамиатдаги воқеа ва ходисаларнинг ҳудудий жойлашиши, уларни макон ва замондаги ўзаро алоқаларини акс эттирувчи ҳар хил типдаги карталарни яратиш услубиёти, технологиясини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш бўйича мураккаб жараёнларни ўз ичига олади.
Картографиялашнинг бундай тизимли таърифи воқеа ва ходисаларни илмий жихатдан макон ва замон асосида таҳлил ва тадқиқ қилишга имкон беради. Бу эса амалда картографияни ижтимоий-иқтисодий жараёнларни, уларни мониторингини, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ва бошқаришни ҳудудий режалаштириш ва башоратлаштириш бўйича назарий ва услубий асослар занжиридаги зарурий халқа сифатида тан олиш билан баробардир.
Табиий ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ташкил этувчилари ва уларнинг ҳудудий мажмуаларининг картографик тасвирлари образли-белги моделлар сифатида ифодаланади. Бу эса картографиянинг мухим замонавий, илмий-назарий ва услубий тушунча моделлаштириш билан бирлаштирилади. Шунинг учун ҳам, тизимли ёндашувни картографиялашнинг асосий омили сифатида тан олиниши бежиз эмас. Мазкур ёндашув картографияланаётган объектларни, воқеа ва жараёнларни бир-бири билан ўзаро боғлиқлиги ва таъсири, ички ва ташқи, ҳамда тўғри ва нотўғри алоқаларига кўра яхлит компонентлар сифатида кўришга имкон беради. Табиат ва жамиятнинг хилма-хил элементлари, табиий-географик ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, воқеа ва ходисалар картографиялашнинг асосий объектлари бўлиб ҳисобланади.
Кейинги пайтларда картографиялаш сохасига сиёсий жараёнлар ва уларга хос ҳудудий (регионал) ва миллий муносабатлар ҳам қўшилмоқда. Картографик объектларнинг хилма-хиллиги ва улар доирасининг доимий кенгайиб бориши картографиялаш мазмунининг мураккаблигини, унинг серқирралигини билдиради.
Ҳозирги вақтда картографиялаш нисбатан ривожланган икки табиий-географик ва ижтимоий-иқтисодий йўналишларига бўлиб ўрганилмоқда.
Шундан ижтимоий-иқтисодий картографиялаш бу фаннинг нисбатан янги, аммо тез ривожланаётган йўналиши бўлиб ҳисобланади. Картографиядаги ушбу йўналишнинг шакилланиши ва ривожланиши жамият тараққиётида ижтимоий-иқтисодий омиллар ролининг ошиб бориши, иқтисодий ва ижтимоий жараёнларда ҳудудий фарқларнинг кучайиб бориши билан бевосита боғлиқдир.
Ўзгарувчан ижтимоий-иқтисодий ходисаларни, уларнинг ҳудудий фарқларини чуқур тахлил этиш зарурати картография фанидан тадқиқот предметини кенгайтиришни, янги ўзига хос объектлар ва нисбатан мураккаб жараёнларни қўшишни талаб этади.
Ижтимоий-иқтисодий картографиялашнинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг амалий йўналишга эга эканлиги, яъни конструктивлиги бўлиб ҳисобланади. Бундай холат жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий воқеа ва жараёнлар ривожланишига хос бўлган серқиррали ва шу билан бир қаторда мураккаб қонуниятларни хаққоний равишда ҳисобга олиш бўйича тобора тез ўсиб бораётган талаблари билан аниқланади.
Ижтимоий-иқтисодий картографиялашнинг ривожланиши ва келажакдаги истиқболлари жамиятни “ижтимоий буюртмасини” бажариш билан бевосита боғлангандир. Ижтимоий-иқтисодий картография замон ва маконда тез ўзгарувчан динамик жараёнлар ва ходисалар билан бевосита боғлиқдир. Ушбу хусусият унинг мураккаб картографиялаштириш тизимидаги энг мухим кўринишларидан биридир.
Ижтимоий-иқтисодий картографиялаш мавзули картографиянинг асосий йўналишларидан бири сифатида ижтимоий ва иқтисодий географиянинг муҳим методик асоси бўлиб, узвий алоқадорликда шакилланган ва ривожланмоқда.
Картографик усул нафақат ижтимоий иқтисодий ва маданий объектларнинг жойлашишини, ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва ходисаларга хос ҳудудий фарқларни картада акс эттирбгина қолмасдан, балки уларга мос ҳудудий мажмуаларнинг қонуниятларини ҳам аниқлашга имкон беради. Бунинг асосида ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларни миллий ва турли ҳудудий миқёсларда башоратлаш ва бошқаришнинг мустаҳкам миллий методологик асосларини кўрсатиб бериш мумкин. Бу эса ижтимоий-иқтисодий географиянинг ҳозирги вақтдаги асосий вазифаси ҳисобланади.
Ижтимоий-иқтисодий картографиялаш мазмуни ва ўзига хослиги билан ижтимоий ва иқтисодий географиянинг илмий тадқиқотлари натижаларига таянади. Шу билан бирга иқтисодий ва ижтимоий географик таҳлилнинг картографик усулларидан кенг фойдаланиши орқали ўз тадқиқотлари натижаларини мустаҳкамлайди. Бу география фанининг энг муҳим вазифаларидан бири ижтимоий-иқтисодий башоратлашнинг илмий асосланганлигини аниқлашда айниқса муҳим ҳисобланади.
Ижтимоий-иқтисодий картографиялаш иқтисодий ва ижтимоий географик тадқиқотлар натижаларини бир-бирига яқинлаштиради ва уларни синтез қилади. Бу эса ижтимоий-иқтисодий жараёнларни миллий даражада ва ҳудудий бирликлар миқёсида нафақат таҳлил қилиш ва ўрганишга ҳамда илмий бошқаришга ҳам имкон беради.
Ижтимоий-иқтисодий география ва картография бир-бирини тўлдириб ва бойитиб ривожланади. Ҳудудий саноат ишлаб чиқариш тизимларини, агросаноат мажмуаларини, ахоли жойлашувини ва урбанизацияни, транспорт ва ижтимоий инфраструктурани, таълимни, маданиятни ва бошқаларни кенгроқ ўрганиш имкониятини ёритишда бу соханинг ахамияти катта.
Ижтимоий-иқтисодий картографиянинг предмети ҳар хил функционал ва типологик хусусиятларга эга бўлган ҳудудий-иқтисодий тизимларни картографиялашнинг назарий, услубий ва технологик муаммоларини тадқиқ этишдир.
Ижтимоий-иқтисодий картографиялаш ўзининг мазмунига кўра мавзули ҳисобланиб, икки: асосий тармоқ ва мажмуали ривожланиш йўлларига эга.
Тармоқли картографиялаш ижтимоий ва иқтисодий сохаларнинг саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш, аҳоли, хизмат кўрсатиш сохаси, фан, таълим, маданият ва шунга ўхшаш тармоқлар бўйича карталар тузиш билан шуғулланади.
Иқтисодиёт ёки ижтимоий соханинг ҳар бир тармоғи, хаттоки уларнинг бўлинмалари ҳам мураккаб объектлар бўлганлиги сабабли, картографиялаш моҳиятига кўра мажмуали бўлиб ҳисобланади. Масалан, иқтисодиётнинг энг муҳим тармоғи-қишлоқ хўжалигини картографиялаш тизимида пахтачиликни картографиялаш мураккаб мажмуали объект сифатида алохида ажралиб туради. Пахтачиликка доир мавзули ва мажмуали карталарни яратишнинг хозирги холати, ривожланиш хусусиятларини ифодаловчи кўп қиррали мажмуаларни (комплексларни) акс эттиришни кўзда тутилади.
Пахтачиликка доир карталарда экин майдонлари жойлашиши, таркиби, пахта ялпи махсулоти ва ҳосилдорлиги, пахтачилик хўжаликлари таркиби, иқтисодий самарадорлиги, экологик маълумотлари ва шуларга ўхшаш кўрсаткичлар замон ва макон доирасида ўз аксини топиши керак. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришнинг механизациялаш билан интенсив интеграциялашиши натижасида қишлоқ хўжалигини картографиялаш ўз тармоғи доирасидан чиқмоқда. Ҳозирги вақтда ихтисослашувига кўра хилма-хил бўлган агросаноат мажмуаларининг шакилланишини ва ривожланишини ифодаловчи карталар сериясини тайёрлаш зарурияти туғилмоқда. Бу эса тармоқ картографиясининг мажмуали характерига эга эканлигидан далолат беради.
Шу билан бирга ҳозирги вақтда тармоқ картографияси доирасида ходиса ва жараёнларнинг картографиялаштирилишини очиб берувчи, типологик ижтимоий-иқтисодий карталарни тайёрлаш долзарб масалалардан биридир.
Ижтимоий-иқтисодий картографиялашнинг объектлари сифатида айрим саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ва уларининг хилма-хил ташкилий бирликлари (заводлар, фабрикалар, комбинатлар, фирмлар, ассоциациялар, корпорациялар ва б.), ҳамда ижтимоий соҳа ташкилотлари ва муассасалари (олий ўқув юртлари, илмий текшириш институтлари, мактаблар, лицейлар, колледжлар, соғлиқни сақлаш муассасалари, савдо объектлари, банклар, сервислар ва б.) ни кўрсатишимиз мумкин.
Классик тушунчага кўра, мажмуали (комплекс) картографиялаш табиий, иқтисодий ва ижтимоий объектлар ҳамда воқеа-ҳодисалар акс эттириладиган географик атласларда берилади. Атлас моҳиятига кўра, маълум ҳудуд бўйича табиий географик ва ижтимоий-иқтисодий географик маълумотларни бир мақсадга кўра тўла-тўкис тизимли тасвирланган картографик тўпламидир.
Ижтимоий-иқтисодий карталар ижтимоий-иқтисодий картографиялашнинг қатор омилларига (принципларига) таянган ҳолда тузилади. Уларнинг ичида энг муҳимлари бўлиб: мажмуалилик, тизимлилик (системность), миқдорга асосланганлик, генерализациялаштириш, типизациялаштириш, кўргазмалилик, осон ўқишлик, динамизм, объектлар ва жараёнларнинг картографиялаш соҳасидаги билимлар даражасига мувофиқлиги ҳисобланади.
Ижтимоий-иқтисодий картографиялашнинг етакчи принципи бўлиб, объектларнинг хусусиятлари билан аниқланувчи мажмуалилик ва тизимлилик ҳисобланади. Ижтимоий-иқтисодий карталарда мохиятига кўра мажмуали ва тизимли ҳисобланган жараёнлар ва объектлар акс эттирилади. Шунинг учун картографиялаш жараёнида уларнинг кўп тармоқли ижтимоий-иқтисодий география ва ижтимоий-иқтисодий картографиянинг асосий тадқиқот объекти бўлмиш ҳудудий ижтимоий иқтисодий тизим элементлари ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг кўп функциали эканлигини ҳисобга олиш зарур.
Генерализация ва типизация принциплари ижтимоий-иқтисодий картографияни энг мураккаб ва муҳим белгилари бўйича таснифлашни кўзда тутади.
Ижтимоий-иқтисодий картографияда генерализациялаш авваламбор, тасвирланувчи жараёнлар ва объектларнинг энг муҳим ҳусусиятларини маъсулият билан танлаб олинишини англатади. Типизациялаштириш эса танланган, аниқланган хусусиятлари бўйича обьектлари гурухларга ажратилишини билдиради.
Ижтимоий-иқтисодий картографиялашда генерализациялаш ва типизациялаш принциплари ижтимоий-иқтисодий карталарни кўргазмалилик ва осон ўқиш мумкинлигини таъминлайди. Бу эса ҳар қандай мақсадли ва илмий-амалий мазмунли карталарни тузишнинг муҳим принципларидан бири ҳисобланади. Ижтимоий-иқтисодий карталарда айрим элементлари орасидаги, картографиялаштирилаётган объектлар ва жараёнлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни кўргазмалилиги таъминланиши зарур.
Республикамиз ривожланишнинг ҳозирги босқичида ижтимоий-иқтисодий картография олдига янги вазифалар қўйилмоқда. У ҳам бўлса картографиялаштирилаётган объектларни миқдорий кўрсаткичларни тасвирлаш принципини қўллаш асосида кўрсаткичларини тасвирлаш усулларини кенг тадбиқ этиш ва такомиллаштириш зарурати келиб чиқмоқда. Бундай ёндашув ижтимоий-иқтисодий карталардан фойдаланиш доирасини кенгайтиришга, уларнинг илмий ва амалий ахамиятини оширишга олиб келади.
Маълумки, ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, воқеа ва ходисалар макон ва замонда доимий равишда ўзгариб туриш хусусияти билан ажралиб туради. Бу эса ижтимоий-иқтисодий картографиялашда динамизм принципининг муҳимлигини аниқлаб беради. Ижтимоий-иқтисодий объектлар ва жараёнлар динамикасини карталарда акс эттирилиши, уларни ҳар хил давр босқичларида ва ҳудудий миқёсларда ривожланишининг асосий хусусиятларини очиб беради. Бундай карталар ривожлантириш ва башоратлаштиришнинг амалий вазифаларини ҳал этишда мустаҳкам илмий-информацион (маълумотли) асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ижтимоий-иқтисодий объектлар ва жараёнларнинг ниҳоятда динамиклиги (ўзгарувчанлиги) ушбу воқеа ва ходисаларни тадқиқ этувчи ижтимоий фанларга катта талаблар қўяди. Ижтимоий-иқтисодий фанлар олдига жамият томонидан янгидан янги вазифалар қўйилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий картография ижтимоий география фани сифатида замон талабларига жавоб бериши учун ўзининг тадқиқотларида объектлар ва жараёнларни картографиялаш соҳасидаги илмий билимлар даражаси мувофиқлиги принципига таяниши лозим. Бу ижтимоий-иқтисодий карталарни тузиш мобайнида аста-секин ижтимоий географик фанлар тизимига айланиб бораётган замонавий ижтимоий иқтисодий географияга хос жараёнлар ичига кириб боришини талаб қилади. Мазкур ижтимоий географик фанлар тизимида ижтимоий-иқтисодий картография алохида ўринни эгаллайди



Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish