Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети география кафедраси


-Мавзу: Географик экспертиза. Иқтисодий географик прогноз



Download 3,71 Mb.
bet31/61
Sana20.06.2022
Hajmi3,71 Mb.
#683708
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   61
Bog'liq
8-сем АГ ММ ва АМ

16-Мавзу: Географик экспертиза. Иқтисодий географик прогноз
Режа:
1.Экспертиза ҳақида тушунча
2.Экспертиза учун зарур бўлган маълумотлар
3. Эксперт хулосасининг тайёрланиши
4. Ўзбекистонда географик-экологик экспертиза ўтказиш
ХХ асрнинг 60-70-йилларидан эътиборан йирик хўжалик корхоналарини қуриш ва бошқа лойиҳали тадбирлар мутахассисларнинг ҳар томонлама кўригидан ўтиб, уларнинг рухсати билангина амалга оширила бошланди. Бу жараён умумий маънода экспертиза деб аталади. Мавзулар баёнида экспертиза рушунчаси, уларнинг турлари, эксперт хулосаларини чиқариш ва Ўзбекистон ҳудудида географик-экологик экспертиза ўтказилиши билан боғлиқ масалаларни ўрганасиз.
Экспертиза деб, йирик муҳандислик иншоотларини қуриш лойиҳаларининг мутахассислар кўригидан ўтказилишига айтилади."Эксперт" сўзи лотин тилида "тажрибали" деган ма"нони билдиради. Эксперт - бирор соҳада экспертиза ўтказувчи мутахассисдир. Масалан, қурилиш, геология, қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги, атом эенергетикаси, машинасўзлик ва ҳ.к. соҳалар бўйича экспоерлиза асосан лойиҳаланаётган муҳандислик иншоотининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш юзасидан ўтказилади. Экспертизалар географик ва экологик экспертизага бўлинади.
Географик экспертиза деб, лойиҳаланаётган муҳандислик иншоотининг атроф-муҳит талабларига мос келиш-келмаслигини аниқлашга айтилади.Экологик экспертиза деб, инсон фаолиятининг географк муҳит биологик (ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва микроорганизмлар) қисмига таъсирини баҳолашга айтилади.Географик ва экологик экспертиза бир-бирига барча жиҳатдан яқин ва бир-бирини тақўзо қилишини эътиборга олиб, географик-экологик экспертиза деб аталади.
Экспертиза - илмий текшириш, лойиҳалаш бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар ва ишланмаларни ўрганиш ҳамда уларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканлигини аниқлаб, чуқур асосланган хулоса беришдан иборатдир. Экспертиза жараёнида муҳандислик иншоотининг атроф-муҳитга, аҳоли саломатлигжга қандай таъсир қилиши эътиборга олинади.Экспертиза турли даражаларда амалга оширилади: Давлат экспертизаси, вазирлик экспоерлизаси. Давлат фан ва техника қўмитаси экспертизаси, илмий ва жамоатчилик экспоерлизаси ва бошқалар. Атроф-муҳит бўйича экспертиза Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан белгиланади. Ушбу ташкилотда экологик-географик экспертиза бошқармаси мавжуд.Лойиҳаларнинг мазмунига биноан мазкур йўналиш бўйича этакчи мутахассислар у билан танишиб чиқиб, ўз мулоҳазаларини билдирадилар. Масалан, маълум бир фойдали қазилма конини ишга тушириш лойиҳаси экспертизасини геологлар, тоғ-кон саноати мутахассислари, иқтисодчилар. екологлар ва бошқа мутахассислар ўтказишади.
Экспертиза бир неча усулда амалга оширилади: шахсий экспертиза усули, жамоа экспертизаси усули, экспертлар комиссияси усули.Битта эксперт хулосасига асосланган малумотлар асосий манба сифатида қабул қилинадиган экспертиза - шахсий экспертиза усули деб аталади.Жамоа экспертиза усули жамоага кирадиган экспертламинг мустақил хулосалари таҳлили асосида умумлашган экспертиза хулосаиарини ишлаб чиқишга асосланган. Экспертлар комиссияси усули тегишли экспертиза гуруҳлари томонидан маълум бир ҳудуд ёки объектнинг алоҳида жиҳатлари (қисмлари) бўйича ишлаб чиқилган экспертиза хулосаларининг ягона экспертиза хулосасига бирлаштирилишига асосланади.Экспертиза маълум бир маълумотлар жамланган лойиҳаларнинг таҳлили натижасида амалга оширилади.Маълум бир объект ёки муҳандислик иншоотининг лойиҳасини ўтказиш учун экспертга ёки экспертлар гуруҳига қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши лўзим.
1.Объект ёки муҳандислик иншоот жойлашган ҳудуд тўғрисидаги табиий географик маълумотлар У қуйидагиларни ўз ичига олади: объект ёки муҳандислик иншооти ҳудудининг географик жойлашиши;ҳудуднинг геологик тўзилиши, яъни мазкур жойда тарқалган тоғ жинслари; ҳудуд ер юзасининг тўзилиши, асосий рельеф шаклларининг жойлашиши; ер ости сувлари, уларнинг сатҳи ва шўрлиги; ер усти сувлари (дарё, кўл, ботқоқ), уларнинг сув сарфи, меъёри, минераллашиш даражаси. ҳудуднинг иқлими, ҳудудда тарқалган асосий тупроқ турлари, уларнинг шўрланиш даражаси; ўсимлик қоплами ва уларнинг турлари, ҳайвонот дунёси, асосий ландшафт турлари.
2.Объект ёки муҳандислик иншооти жойлашган ҳудуд тўғрисида иқтисодий географик маълумотлар. Бу турдаги маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳудуднинг иқтисодий географик жойлашиши, яъни йирик транспорт йўлларига яқин ёки ўзоқлиги; ҳудуд аҳолисининг сони, жойлашиши; ҳудуднинг табиий ресурслари ва улардан фойдаланиш даражаси; ҳудудда жойлашган саноат корхоналари; ҳудуд қишлоқ
хўжалиги, асосий деҳқончилик екинлари, яйловлар, ҳудуд транспорт, будуднинг ёқилғи ва электроенергия ҳамда сув таъминоти.
3.Ҳудуд тўғрисидаги экологик маълумотлар. У қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳудуд табиий муҳитининг ифлосланишига таъсир этадиган манбалар; табиий манбалар (шамол, сурилма, зилзила, сел, сув тошқинлари ва ҳ.к.), сунъий омиллар (завод, фабрика, коммунал хўжалик корхоналари, қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган ўғит, пестицидлар ва ҳ.к.); атмосфcрага чиқариладиган чиқиндилар; сувнинг ифлосланиш да­ражаси; тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ўзгариши; аҳоли саломатлиги, кенг тарқалган касалликлар ва уларнинг сабаблари.
4.Объект ёки иншоот тўғрисидаги маълумотлар: Бу маълумотлар қуйидагиларни ўз ичига олади: объект ёки иншоотнинг майдони,баландлиги, чуқурлиги, қисмлари, қурилиш муддатлари, фаолияти,маҳсулоти, хомашёси. Масалан, объект фойдали қазилма кони бўладиган бўлса, қуйидаги маълумотлар тақдим cтилади; фойдали қазилма тури, захираси, майдони. чуқурлиги, қазиб олиш усули (очиқ ёки ёпиқ); чиқиндилар ҳажми ва улар эгаллайдиган майдон, ёрдамчи иншоотларнинг жойлашиши. шахтанинг йиллик қуввати (млн т); шахтанинг ишлаш муддати (50, 100 йил ва ҳ.к.).Ушбу маълумотлар асосида экспертлар томонидан мазкур обйcкт ёки иншоотнинг қурилиши мақсадга муволлқ ёки мувофиқ эмаслиги аниқланади.Тақдим этилган табиий географик, иқтисодий географик, экологик ва муҳандислик (иншоот ёки объект тўғрисида) маълумотларнинг таҳлили асосида эксперт хулосаси тайёрланади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish