Эксперт хулосаси қуйидаги қисмларни ўз ичига олади:
1.Лойиҳа амалга оширилганидан сўнг, яъни объект ёки корхона ишга туширилганидан кейин унинг фаолияти давомида табиий муҳитда қандай ўзгаришлар содир бўлишига баҳо берилади.Агар фойдали қазилма кони ишга тушириладиган бўлса, унинг тбиатга таъсири қуйидаги йўналишларда баҳоланиши мумкин: а) кон очиқ усулда қазиб олинадиган бўсса, унинг чуқурлиги ва майдони, ишдан чиқадиган қишлоқ хўжалик ерлари, аҳоли манзилгоҳлари ва уларни кўчириш масалалари, тупроқ, ўсимлик қопламининг ўзгариши. уларни қайта тиклаш муаммоси; б) ер ости сувлари сатҳининг пасайиши ва унинг атрофидаги ландшафтларнинг ўзгаришга таъсири, ер ости ва ер усти сувларининг ифлосланиши, уларга қарши кўраш чоралари, атмосферанинг ифлосланиши, табиий ва табиий-техноген жараёнларнинг ривожланиши ҳамда уларнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш. кон тўла қазиб бўлинганидан сўнг ундан фойдаланиш ва бўзилган ерларни қайта тиклаш (рекультивация) масалалари; д) аҳоли саломатлиги ва унга табиий муҳит ифлосланишининг таъсири.
2. Табиий шароит ёки табиий географик жараёнларнинг объект ёки иншоот фаолиятига таъсири.Табиий шароити мураккаб бўлган баланд тоғларда фойдали қазилмалар ёпиқ усулда қазиб олинади. Чунки бундай шароитда конларни очиқ усулда қазиб олиш катта қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.Конларнинг майдони аниқ ва тўғри ўлчанган бўлмоғи лўзим. Бу майдон доирасида аҳоли манзилгоҳлари ва йирик муҳандислик иншоотларини қуриш ман этилади. Масалан, Ангрен кўмир конида табиий шароитни ҳисобга олмаслик натижасида Ангрен шаҳри икки марта кўчирилган. Ҳозирда кўмир тарқалган майдондан ташқарида янги Ангрен шаҳри қурилган.
3.Экспертлар гуруҳига жалб қилинган мутахассисларнинг тўлиқ хулосалари олингандан сўнг, умумий хулосалар ишлаб чиқилади. Қулай ва маҳсулдор ер, яйлов ресурслари камроқ ўзгаришини эътиборга олиб конни қазиб олишнинг оптимал усули танланиши мумкин (ёпиқ, очиқ ёки махсус усулда). Табиатга бўладиган таъсими камайтириш мақсадида экологик чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш, уни лойиҳага киритиш тавсия этилади.Экспертлар гуруҳи олинган маълумотлар асосида умумий асос-ланган хулосага келади. Экспертиза натижасига қараб, лойиҳа қайтариҳши ҳам мумкин, бу ҳолда у қажиа ишлашга юборилади ёки корхона қурилишига умунан рухсат берилмайди.Ҳозирги кунга келиб дунёда географик-экологик экспертиза кенг тарқалмоқда. Айрим йирик муҳандислик иншоотларининглойиҳалари ҳатто халқаро экспертлар гуруҳлари томонидан экспертизадан ўлказилмоқда. Масалан, Хитойнинг Янсзи дарёсидаги энг йирик "Уч дарё" ГЕСи экспертизаси америкалик мутахассислар томонидан амалга оширилган. У дунё бўйича жуда кўп иншоотларнинг табиий шароитни ҳисобга олмасдан қурилиши натижасида бир қанча фалокатларнинг рўй бериши, айрим иншоотларнинг эса табиаига кучли салбий таъсири оқибатида қатор экологик муаммоларнинг юзага келиши лойиҳани географик-экологик экспертизадан ўтказишни шарт қилиб қўйди.Шу мақсадда Ўзбекистонда ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб йирик иншоот ва объектларнинг лойиҳалари географик-экологик экспертизадан ўтказила бошланди.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда янги саноат корхоналарини экологик талабларга мос ҳолда жойлаштириш, мавжуд корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар, атроф-муҳитга чиқараётган чиқиндилар масаласи атрофлича таҳлил қилиниб, технологик жараёнларни мукаммаллаштириш, газ ва чангни тутиб қолувчи, уларни тўзаловчи замонавий мосламаларни ўрнатишга катта аҳамият берилмоқда. Мамла-катимизда қурилаётган йирик ва о"ртача корхоналар экологик тартиб-қоида, белгиланган меъёрлар асосида қурилиши билан бирга ишлаш жараёнида атроф-муҳитга зарарли чиқиндиларни чиқариши меъёрда бўлиши кафолатланган. Масалан, Асака шаҳридаги енгил автомобиль заводи, Қоровулбўзордаги нефтьни қайта ишлаш заводи ва бошқа корхоналар экологик экспертизадан чуқур ва ҳар томонлама ўтказилган.Саноат корхоналарини жойлашлиришда ҳар бир ҳудуднинг табиий шароити эътиборга олиниши зарур. Тоғ этаклари, водийлар ва ботиқлахда қурилиши мўлжалланган иншоотларни лойиҳалашда ҳудуднинг иқлим шароити, ер ости сувлари тартиби, йрр усти сувлари хусусиятлари, тупроқ, ўсимлик қоплами, чорва моллари ҳамда аҳоли саломатлиги таъсири масаласи олдиндан тўлиқ ва атрофлича ҳал этилиши лўзим бўлади.Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш мақсадида жуда кўп сув иншоотлари қурилган. ХХ асрнинг 80-йилларида қурилган сув иншоотлари экологик экспертизадан ўтказилган эмас. Бу эса табиатда нохуш ҳодисалар юзага келишига, ижтимоий-экологик шароитнинг ёмонлашувига олиб келди.
Масалан, Туямўйин сув омбори қуриб ишга туширилиши билан Хоразм воҳасида ерларнинг мелиоратив ҳолати ўзгара бошлади. Ер ости сувларининг сатҳи кўтарилиб, тупроқда тўз тўплана бошлади. Бундай аҳвол сув омборидан воҳага сув сизиб ўтиши натижасида юзага келган эди. Демак, тўғон остидан сувнинг четга сизиб ўтиши лойиҳада жиддий ҳисоб қилинмаган. Бундай жараён Каркидон, Толимаржон, Чимқўрғон, Учқизил, Жанубий Сурхон ва бошқа сув омборларида ҳам кузатилган. Ўтган асрнинг 80-йилларида Сўх дарёсида Сўх сув омбори қурилиши амалга оширила бошланди. Аммо экспертиза натижасида Сўх сув омбори қурилганидан сўнг атрофдаги ҳудудда ботқоқланиш жараёни бошланиб, ўсимликларнинг вегэтация шароити ўзгариши аниқланди. Натижада сув омбори лойиҳаси ўзгартирилиб, сел сувлари йиғиладиган селхонага айлантирилди
Do'stlaringiz bilan baham: |